«Локомотив» бош мураббийи Андрей Микляев Coca-Cola Суперлига 15-тури доирасида «Навбаҳор»га қарши кечган баҳсдаги ғалабадан (1:0) кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Жуда муҳим 3 очкони қўлга киритдик. Жамоа ўзига келмоқда, бу Темур Кападзенинг келиши билан ҳам боғлиқ. Бизда авлодлар алмашинуви содир бўлмоқда. Бу учрашувда ўйин бўйича ҳам, натижа бўйича ҳам рақибдан устун келдик. Жадвалда бироз юқорига кўтарилдик, имкон қадар кўпроқ очко олишда давом этмоқчимиз.Мазкур ғалабадан кейин «Локомотив» очколарини 18 тага етказиб олди ва 9-ўринга кўтарилди. Жамоа кейинги турда «Бухоро» билан ўйнайди.Балки сизга жамоа бутун ўйин давомида прессинг қилгандек туюлгандир, аммо 90 дақиқа давомида прессинг қилиш қийин. Бу баҳсда олти нафар футболчимиз жароҳат ва дисквалификация туфайли майдонга туша олмади. Кападзе майдон четида йигитларни олдинга бошлади ва рақиб майдонида прессинг қилишга уриндик.
Бизда доим молиявий ҳолат бир маромда бўлган. Пандемия даврида албатта, шаҳар бўйлаб юриш қийин бўлди, аммо молиявий муаммо бўлмаганди.
Дилшод Комилов — ёш футболчи, у ёшлар жамоасида ўзини кўрсатди. Зотеев ва Ҳошимов кетгач жой бўшади ва ёшларни асосий таркибга жалб қиляпмиз. Биз янги футболчилар сотиб олмадик ва ёшларга эътибор қаратдик. Учрашувда нафақат Комилов, балки, бутун жамоа яхши ўйнади.
Биз ҳозирча иккита ўйинда ғалаба қозондик. Жамоа кетма-кет мағлубиятга учраётганди, шу боис ҳозир аниқ вазифа йўқ. Кападзе «Локомотив» собиқ аъзоси у ҳам, мен ҳам клуб тақдирига бефарқ эмасман.
Андрей Микляев, «Локомотив» бош мураббийи
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)