• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон давлат бюджети харажатлари биринчи ярим йилликда 64,9 трлн сўмни ташкил этди

    Олий Мажлис Сенатининг еттинчи ялпи мажлисида Молия вазирининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2020 йил биринчи ярим йилликдаги ижроси тўғрисида ахбороти эшитилди.

    Фото: Олий Мажлис Сенати

    Фото: Олий Мажлис Сенати

    Таъкидланганидек, Ўзбекистон Давлат бюджетининг 2020 йил биринчи ярим йиллик ижроси «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонунда белгиланган бюджет параметрлари доирасида ҳамда Президентнинг коронавирус инфекциясига қарши курашиш, глобал инқироз оқибатларини бартараф этиш юзасидан қабул қилинган фармон ва қарорлари, шунингдек, ҳукумат ва Инқирозга қарши курашиш комиссиясининг қарорлари ижросини таъминлашга қаратилган.

    Дунё миқёсида кечаётган глобал ўсиш суръатлари пасайиши жараёнининг мамлакат иқтисодиётга ҳам таъсир этиши натижасида 2020 йил биринчи ярим йили якунига кўра, ялпи ички маҳсулот ҳажми жорий нархларда 255,3 триллион сўмни, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,2 % ни ташкил этган.

    Ўзбекистоннинг консолидациялашган бюджет 2020 йил биринчи ярим йили даромадлари 71,6 триллион сўм ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 28,8 фоиз, харажатлари эса 80,5 триллион сўм ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 32,4 фоизни ташкил этган.

    Фото: Олий Мажлис Сенати

    Фото: Олий Мажлис Сенати

    Мамлакатда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар натижасида Давлат бюджетининг 2020 йил 6-ойлик даромадлари 58,2 триллион сўмга ёки тасдиқланган йиллик параметрларга нисбатан 45,3 фоизга ижро этилган. Ҳисобот даврида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 15 фоизга кўп маблағ туширилишига эришилган.

    Давлат бюджетининг 2020 йил биринчи ярим йиллиги харажатлари 64,9 триллион сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,2 баробарга ошган. Натижада 23,1 триллион сўм миқдоридаги иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ҳамда 5,0 триллион, сўм миқдоридаги иш ҳақига нисбатан ажратмалар тўлиқ ва муддатида молиялаштирилган.

    Шу билан бирга, ўтган 6 ой давомида иқтисодиёт харажатларига Давлат бюджетидан 9,0 триллион сўм ёки жами харажатларнинг 13,9 фоизи, инвестиция харажатларига эса 6,0 триллион, сўм ёки жами харажатларнинг 9,2 фоизи сарфланган.

    Фото: Олий Мажлис Сенати

    Фото: Олий Мажлис Сенати

    Ҳисобот даврида соғлиқни сақлаш, нафақа ва моддий ёрдам тўловлари, иқтисодиёт ва инвестиция харажатларининг ўсиши юқори бўлишига мамлакатда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ва пандемия шароитида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тадбирлари бўйича амалга оширилган харажатлар асосий омил бўлган.

    Хусусан, 2020 йилнинг 1 июль ҳолатига Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 5,6 триллион сўмлик коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш, тадбиркорликни ва аҳоли бандлигини кўллаб-қувватлаш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кенгайтириш, иқтисодиёт тармоқларининг барқарор фаолият юритишини таъминлаш бўйича тадбирлар молиялаштирилган.

    Хусусан, 2020 йилнинг биринчи ярим йилида маҳаллий бюджетларнинг даромадлар прогнози жами 10,2 триллион сўм этиб белгиланган ва режа амалда 12,9 триллион сўмга ижро этилган. Бунда асосан ҳудудларда янги тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш, кам қувватли корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш, янги ва қўшимча иш ўринларини яратиш ва легаллаштириш, солиқ қарзини қисқартириш, камерал ўрганишлар ўтказиш орқали белгиланган прогноз режалар ижроси таъминланган.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда давлат бюджети даромадлари қандай солиқ турлари ҳисобига шакллангани маълум қилинди

    Мажлисда маҳаллий бюджетларнинг ҳудудлар бўйича умумий даромадлар прогнози бажарилган бўлса-да, аммо айрим солиқ турлари бўйича белгиланган режа-топшириқлари бажарилмагани таъкидланди. Жумладан, 2020 йилнинг 1 июль ҳолатига маҳаллий бюджетларга солиқлардан қарздорлик 2,9 триллион сўмни ташкил этиб, йил бошига нисбатан 112 миллиард сўмга ошган. Маҳаллий бюджетларнинг Давлат бюджети даромадларидаги улуши 22,1 фоизни, унинг жами харажатлардаги улуши 31,1 фоизни ташкил қилган.

    Бундан ташқари, коронавирус пандемиясининг тарқалиши, карантин чораларининг қўлланилиши натижасида маҳаллий бюджетлар харажатларига ҳам бир қатор ўзгартиришлар киритилгани таъкидланди.

    Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси ва маҳаллий бюджетлар харажатларидан қарийб 1 триллион сўмга мақбуллаштирилган. 2020 йилнинг 27-28 апрель кунлари кучли шамол оқибатида Бухоро вилоятида зарар кўрган аҳоли ва иқтисодий-инфратузилма объектларига 164 миллиард сўм ҳамда 1 май куни Сардоба сув омбори тўғонида юзага келган фавқулодда ҳодиса оқибатида жабрланган аҳолини қўллаб-қувватлаш ва инфратузилмани тиклаш харажатларига жорий йилнинг ярим йилида 500 миллиард сўм қўшимча маблағлар йўналтирилган.

    Фото: Олий Мажлис Сенати

    Фото: Олий Мажлис Сенати

    Қолаверса, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам олувчилар сони 10 фоизга оширилган. Ушбу тадбирлар натижасида, 2020 йил якунига қадар ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам олувчилар сони 657,8 минг (+ 60,3 минг) та оилани ташкил этиб, уларга қўшимча нафақаларни тўлаш учун Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан 211,8 миллиард сўм маблағ назарда тутилган бўлиб, шундан 91,3 миллиард сўм молиялаштириб берилган.

    Шунингдек, ҳисобот даврида аниқланган камчиликларга эътибор қаратилди. Жумладан, аниқланган қўшимча даромадларга нисбатан 51,7 миллиард сўмлик маблағларнинг бюджетга ундирилиши таъминланмаган.

    Шу билан бирга, пандемия шароитида маҳаллий бюджетлар даромадларининг ўз муддатида тушмаганлиги натижасида юзага келган вақтинчалик касса узилиши олдини олиш ҳамда белгиланган харажатларни ўз вақтида молиялаштириш мақсадида ҳисобот даврида маҳаллий бюджетларга республика бюджетидан 626 миллиард сўм бюджет трансфертлари ажратилган.

    Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилган чоралар натижасида 7 669 та микрофирма, кичик корхона ва ЯТТларнинг мол-мулк, ер ва сув солиғини 2020 йил 1-октябрга қадар кечиктириб тўлаш учун 132,7 миллиард сўм имтиёзлар берилган.

    Мазкур масала юзасидан Олий Мажлис Сенатининг тегишли қарори қабул қилинди.

    Аввалроқ Ўзбекистон давлат бюджети биринчи ярим йилликда 58,2 трлн сўмни ташкил этгани ҳақида хабар берилганди.

    Мавзуга доир:

    • Инқирозга қарши кураш жамғармасидан қайси соҳаларга қанча пул сарфлангани маълум қилинди
    • Ўзбекистонда коронавирусга қарши кураш учун захира яратиш мақсадида давлат бюджети харажатлари мақбуллаштирилади
    • Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашиш ва уни олдини олишга қаратилган тадбирларига жами 1,6 трлн сўм маблағ ажратилган

    11.09.2020, 19:59   Изоҳ (0)   11874
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзгидромет» дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди

    11.09.2020, 19:36

    «Ҳолатни жуда яхши деб айтолмайман». Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси касалликка чалинишлар сони ортаётганига изоҳ берди

    11.09.2020, 18:47

    Саида Мирзиёева ўғилли бўлди. Унга бобосининг шарафига Шавкат исми қўйилди

    11.09.2020, 18:26

    Қозоғистон билан мунтазам авиақатновлар расман тикланди

    11.09.2020, 18:11

    Ўзбекистонда гиёҳванд моддалар истеъмол қилувчи сифатида рўйхатга олинган ёшлар сони маълум қилинди

    11.09.2020, 17:46

    Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 46 минг кишидан ошди

    11.09.2020, 17:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Кинотавсия: севиб томоша қилинадиган 7 та француз комедияси 

    Кино | 6 август, 10:58

    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

    Реклама | 6 август, 10:30

    Рақобат қўмитаси Яндекс Маркет рекламаси иши бўйича Uzum Market фойдасига қарор чиқарди

    Ўзбекистон | 6 август, 10:45

    Индонезия авиакомпанияларига Ўзбекистоннинг барча халқаро аэропортларига парвоз қилиш ҳуқуқи берилди

    Ўзбекистон | 6 август, 10:24

    Генераллар Путинга Украина мудофааси 2-3 ойда қулашига ваъда берди — Reuters

    Дунё | 6 август, 10:08

    Нима учун Буюк Британияда қироллик тўй тортининг бир бўлаги сақлаб қўйилади?

    Шоу-бизнес | 6 август, 09:58

    “Манчестер Сити” ҳимоячиси Vitoр Рейс фаолиятини Ла Лигада давом эттиради

    Спорт | 6 август, 09:52

    Украина Россиянинг янги атом сувости кемаси ҳақидаги маълумотни қўлга киритди

    Дунё | 6 август, 09:48

    Хитойда чивин орқали юқадиган касаллик Ўзбекистонда тарқалмайди

    Ўзбекистон | 6 август, 09:37

    “Барселона” Эрлинг Ҳоланд, Бредли Барколя ва Хулиан Алваресни ўз сафига қўшиб олмоқчи

    Спорт | 6 август, 09:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.