• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12456.25
    • RUB158.36
    • EUR14461.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентда собиқ ИИББ ходими машинада уриб кетиши оқибатида вафот этган боланинг отаси ЙТҲ юз берган жойга янги йўл белгиси ўрнатди

    Тошкент шаҳар Юнусобод туманида 24 август куни Ички ишлар бош бошқармасининг собиқ ходими машинада уриб кетиши оқибатида вафот этган икки ёшли боланинг отаси Евгений Чеховский йўл-транспорт ҳодисаси юз берган жойдаги йўл-йўл чизиқни янгилади ва йўл белгисини янгисига алмаштирди. Энди у келажакда юз бериши мумкин бўлган ўлимларнинг олдини олиш мақсадида мазкур жойга светофор ўрнатиш учун одамларнинг имзоларини йиғмоқда. Бу ҳақда «Gazeta.uz» хабар берди.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    24 август куни, тахминан, соат 01:10 да Юнусобод тумани Юнусота кўчасида Cobalt автомобили ҳайдовчиси 31 ёшли Тоҳирхўжа А. пиёдаларнинг тартибга солинмаган ўтиш жойидан онаси билан ўтаётган ёш болани уриб юборган. ЙТҲ оқибатида икки ёшли Т.Ч. тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган. Болакай 24 август кечаси олинган тан жароҳатлари оқибатида касалхонада вафот этган.

    Пойтахт ИИББ хабарида айтилишича, ЙТҲни содир этган ҳайдовчи Тошкент шаҳар ИИББ собиқ ходими бўлиб, шаҳодатлаш комиссиясидан ўтмагач, раҳбариятнинг буйруғи асосида 2020 йилнинг 20 август куни ички ишлар органларидан бўшатилган. Мазкур ҳолат бўйича Юнусобод тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноий иш қўзғатилган.

    ЙТҲдан икки ҳафта ўтгач вафот этган боланинг отаси Евгений Чеховский ҳодиса содир бўлган жойга пиёдалар ўтиш жойини кўрсатувчи янги белги ўрнатишга қарор қилди. Эркак Автомобиль йўллари қўмитаси ҳузуридаги «Ўзавтойўлбелги» корхонаси вакилларининг ёрдами билан йўлдаги чизиқларни янгилади ва энди бу жойга светофор ўрнатилишига эришмоқчи.

    Вафот этган болакай Тимурнинг отаси маълум қилишича, унинг ўғли машина зарбасидан 45 метрга учиб кетган, бу эса унинг бош миясида оғир жароҳатларни келтириб чиқарган.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    «Бош миянинг юқори қисми майда бўлакларга бўлиниб кетган. Бизга айтишдики, миянинг ичида катта гематома ҳосил бўлган, ҳаёт учун хавфли бўлган жароҳат даражаси 95 фоизни ташкил қилган. Яшаб қолиши учун атиги бир фоиз имконият қолганди. Биз ана шу фоизга ишондик. Операция тахминан беш соат давом этди. Бош мия суягининг 18 фоизи олиб ташланди, кейин эса у учинчи даражали комага тушди. 4 соатдан кейин у вафот этди», — дея маълум қилган Евгений Чеховский.

    Боланинг онаси автомобиль зарбасидан кейин мия чайқалиши, чап қулоқ оғирлиги, кўкрак қафаси зарарланиши, шилиниш, урилиш ва кесилиш жароҳатларини олган.

    Евгений Чеховскийнинг фикрича, тартибга солинмаган ўтиш жойида светофорнинг бўлиши ЙТҲнинг олдини олиши мумкин эди.

    Эркак шаҳар ҳокимиятининг реакциясини кутмасдан, «Ўзавтойўлбелги» корхонаси вакили Мирзаниёз Маҳмудовдан йўл чизиқларини янгилашда ёрдам беришни илтимос қилди. Бу ерда мавжуд бўлган йўл-йўл чизиқлар деярли ўчиб кетганди.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    Бундан ташқари, «Ўзавтойўлбелги» эркакка мазкур жойга ўрнатиш учун ёруғлик қайтарувчи «Пиёдалар ўтиш жойи» йўл белгисини тақдим этган. Аввал бу жойда ёруғликни қайтарувчи элементлари бўлмаган эски услубдаги белги мавжуд эди.

    «Агар биз ўзимиз киришмаганимизда, буни ҳеч ким қилмаган бўлар эди. На маҳалла, на туман ИИБ ходимлари ва на шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси — ҳеч ким бизга мурожаат қилмади, қандай ёрдам кераклигини сўрамади. Ҳеч ким келиб, белгини янгилашни хоҳламади. Реакция — нол », — дейди Евгений Чеховский.

    Энди вафот этган боланинг отаси Юнусота кўчасидаги яқин атрофдаги уйларнинг аҳолиси билан биргаликда светофор ўрнатиш учун имзо йиғмоқда.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    «Шунингдек, белги шохлар билан тўсилган эди. Ушбу шохларни кесиб ташладик, белгини ўрнатдик, ўтиш жойи чизиқларини янгиладик. Биз ўзимизнинг ваколатимизга кирмайдиган ишни қилдик, бундай қилмаслигимиз керак эди. Аммо энди биз бу ерда тугма билан жиҳозланган светофор қўйиш тўғрисида Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига хат ёзмоқдамиз. Одамлар хавфсиз тарзда йўлни кесиб ўтишлари учун», — деди эркак.

    Кўчанинг бевосита атрофида бир нечта мактаб, болалар боғчалари ва муҳандислик коллежи мавжуд.

    «Йўлда қатнов жуда кўп. Иккала томонда мактаблар, болалар боғчалари, муҳандислик коллежи ... Йўлнинг ушбу қисмида жуда кўп йўл-транспорт ҳодисалари юз беради. Хотиним ва фарзандим пиёдалар ўтиш жойи бўйлаб йўлни ёруғ жойда кесиб ўтаётган бўлган. Аммо ўтиш жойидаги чизиқлар жуда сифатсиз бўёқ билан чизилган эди, буни кўриш қийин эди. Ҳайдовчиларнинг ҳеч бири бундай тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойларига эътибор бермайди», — деди эркак.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    Евгений Чеховскийнинг сўзларига кўра, светофор, «Тезлик чегараси 50 км/соат» белгиси ва қоидабузарликларни қайд этиш ва автоматлаштирилган видеокузатув тизими ўрнатилиши келажакда ўлимларнинг олдини олади.

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистонда саккиз ойда оқибати ўлим билан тугаган салкам 1000 та ЙТҲ юз берди
    • Самарқандда 19 ёшли ҳайдовчи Lacetti’да 7 ёшли болани уриб юборди. Бола воқеа жойида вафот этди
    • Жиззахда Cobalt 25 ёшли пиёдани уриб кетди. Жабрланувчи воқеа жойида ҳалок бўлди

    10.09.2020, 03:25   Изоҳ (0)   34336
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентдаги 110-мактаб Алишер Усмоновнинг хайрия маблағлари ҳисобига қайта таъмирдан чиқди (видео)

    10.09.2020, 02:42

    «Сени ҳам, уни ҳам ўлдирамиз ва ишни бир парча қоғоз билан ёпиб юборамиз». Чироқчи ИИБда қийноққа солинган фуқаро ИИБ ходими таҳдиди ҳақида гапирди

    10.09.2020, 01:53

    Навоий вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи вазифасидан озод этилди. Унинг ўрнига янги раҳбар тайинланди

    10.09.2020, 01:35

    Ўзбекистонда телефонларнинг IMEI кодларини бошқа шахслар номига рўйхатдан ўтказиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилди

    10.09.2020, 00:21

    Ўзбекистонда 9 сентябрь куни 512 кишида коронавирус аниқланди. Бу 20 кун ичидаги энг юқори кўрсаткич

    09.09.2020, 23:54

    Тошкентда 9 сентябрь куни қайта таъмирланган 4 та мактаб фойдаланишга топширилди

    09.09.2020, 23:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    НАТО етакчилари Украинани қўллаб-қувватлашни давом эттиришга ва мудофаа харажатларини кўпайтиришга келишиб олди

    Дунё | 25 июн, 21:10

    Андижонда фуқарога 300 млн сўм имтиёзли кредит расмийлаштириб бериш эвазига 1000 доллар олган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 25 июн, 20:55

    Трамп АҚШнинг Эронга берган зарбаларини Хиросима ва Нагасаки билан таққослади

    Дунё | 25 июн, 20:45

    Исроилдаги университетнинг олтита лабораторияси Эрон ҳужумлари оқибатида вайрон қилинди 

    Дунё | 25 июн, 20:35

    Отаси томондан Ўзбекистонга олиб келиниб, онаси билан мулоқот қилдирилмаган 3 ёшли қиз Россияга қайтарилди

    Ўзбекистон | 25 июн, 20:25

    Трамп Украинада назорат йўқолганини таъкидлади

    Дунё | 25 июн, 20:15

    Эмомали Раҳмон Тожикистон президентлигига қандай келган?

    Дунё | 25 июн, 20:05

    Тошкентда кўплаб автобус йўналишларининг қатнов йўли вақтинча ўзгартирилди

    Ўзбекистон | 25 июн, 19:50

    Исроилга мойиллик кўрсатишни истамаган номзод Нью Йорк мэри бўлиши мумкин

    Дунё | 25 июн, 19:40

    Сенат мухолифат ҳуқуқларини кучайтиришга оид қонунни маъқуллади

    Ўзбекистон | 25 июн, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.