«Барселона» клуби ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси хайрли ишга қўл урди.
Футболчи кўришда нуқсони бор «Арсенал» мухлиси ва унга ўхшаш яна 11 нафар болакайни Барселонага таклиф қилган. Месси уларнинг ҳар бирига OrCam компанияси томонидан ишлаб чиқарилган юқори технологияли кўзойнаклар совға қилган.
«Барселона» юлдузи Исроил компанияси билан ҳамкорлик қилган ҳолда заиф кўрувчи ва кўр болаларга ёрдам қўлини чўзишда давом этмоқчи. Месси ҳар йили кўр ва заиф кўрувчи одамларга OrCam MyEye қурилмасини тарқатади. Аргентиналик футболчи уларнинг айримлари билан шахсан учрашади.
«Бу қурилма уларнинг ҳаётини ўзгартириши кўриниб турибди. OrCam элчиси бўлганимдан фахрланаман, бу кўплаб одамларга ёрдам беради», — дейди Месси.
Ушбу қурилма бир қатор функцияларга эга, у сунъий интеллект эвазига матнни овоз чиқариб ўқиши ёки фойдаланувчига ёнидаги нарсалар ҳақида маълумот бериши мумкин. У юзлар, ранглар, озиқ-овқат ва пул купюраларини ажрата олади. Қурилманинг ҳар бири 4000 доллардан қиммат туради.
https://youtu.be/YeWSWeI4Flw
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)