• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Мустақиллик куни Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказида мушакбозликлар чекланади. Республика махсус комиссияси аҳолига мурожаат билан чиқди

    Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш юзасидан Республика махсус комиссияси мамлакат аҳолисига мурожаат билан чиқди.

    Муҳтарам Ватандошлар!

    Авваламбор, барчангизни яқинлашиб келаётган энг улуғ, энг азиз байрам – Ватанимиз мустақиллигининг 29 йиллиги билан чин юракдан самимий табриклаймиз.

    Бугун Ўзбекистон ўз тараққиётининг янги босқичига дадил қадам қўймоқда. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида Ўзбекистоннинг янги, очиқ, демократик ва инсонпарвар қиёфаси яратилмоқда. Жонажон халқимизнинг эртага эмас, бугун бахтли яшаши учун амалга оширилаётган мазкур ислоҳотларнинг таъсирини ҳар бир юртдошимиз ўзи ва оиласи мисолида кўриб, сезиб турибди.

    Ойнинг ўн беши ёруғ, ўн беши қоронғу бўлганидек, ҳаёт ҳам турли синов ва қийинчиликлардан иборат. Буни бутун ер юзи аҳолисини жиддий ташвишга солаётган хавф – пандемия мисолида ҳам кўриш мумкин.

    Бизга ҳам, афсуски, бу синов етиб келди. Кутилмаганда ҳаёт тарзимизни, одатларимизни, бир маромда кетаётган жараёнларни ўзгартиришимизга, янги талаб ва шартлар асосида яшашга ўрганишимизга тўғри келди.

    Беш ойдан ортиқ вақт давомида давлатимиз раҳбарининг топшириқлари ва кўрсатмаларига мувофиқ бу хатарни имкон қадар кам талафот билан енгиб ўтиш учун барча зарур чораларни кўриб келмоқдамиз.

    Кўрилган самарали чора-тадбирлар ҳамда тиббиёт ҳодимларининг фидокорона хизматлари натижасида бугунги кунга келиб Ўзбекистонда коронавирус юқтирган жами 40 мингдан ошиқ фуқароларимизнинг қарийиб 38 мингга яқини ёки 93 фоизи соғайди, 2 минг 700 дан зиёд беморни даволаш ва оиласи бағрига қайтариш чоралари кўрилмоқда.

    Вазият, айниқса, Тошкент шаҳрида ижобий томонга ўзгармоқда. Яқинда Россия, Германия ва Хитойдан таклиф этилган шифокорлар ҳудудлар ўртасида тақсимлангани, хорижлик экспертлар асосан оғир аҳволдаги касалларни энг замонавий услублар асосида, тизимли равишда даволашга жалб этилгани ўзининг яхши самарасини берди.

    Мазкур йўналишда амалга ошираётган шу ва бошқа чора-тадбирларимиз яқин кунларда ўзининг ижобий самарасини кўрсатишига, барча юртдошларимиз янада жипслашиб, ҳар томонлама тартиб-интизомни сақлаган ҳолда, юксак онглилик ва масъулият кўрсатиб, мўътабар кексаларимизнинг дуои фотиҳалари билан бу синовдан эсон-омон ўтишимизга, қаттиқ ишонамиз.

    Касаллик тарқалишининг суръатини пасайтириш ва жараённи жиловлаб туришда оммавий тадбирлар ва турли маросимлардан воз кечишнинг аҳамияти катта эканини бугун яхши англаб етдик. Халқимиз саломатлиги ҳар нарсадан устун туришини, инсон ҳаёти энг олий қадрият эканини ҳам пандемия даври бизга яна бир бор эслатди, кўрсатди.

    Вужудга келган мураккаб шароитни ҳисобга олиб, бу йилги қатор байрамлар ва оммавий тадбирлар ўтказишни вақтинча тўхтатганимиздан барчангиз хабардорсиз.

    Мана, юртимиз мустақиллигининг 29 йиллик айёми ҳам яқинлашиб келяпти. Давлатимиз раҳбарининг топшириқларига мувофиқ, пандемия шароитида мазкур буюк санани нишонлаш тартибини келишиб олиш учун соғлиқни сақлаш тизмининг вакиллари билан маслаҳат қилдик. Албатта, бунда ҳам асосий вазифа – халқимиз саломатлигини асраш нуқтаи назаридан масалага ёндашилди.

    Пандемия билан боғлиқ вазият бу йил жойларда катта йиғин ва оммавий сайиллар ўтказишни, шунингдек, боғ ва кўнгилочар майдончаларда концерт дастурлари ташкил этишни, Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларида мушакбозликларни чеклашни талаб қилмоқда. Шунинг учун ушбу улуғ санани кўпроқ оила даврасида нишонлашни ташкил этиш мақсадга мувофиқ, деган қарорга келдик.

    Корхона ва ташкилотларда ҳам байрам тадбирлари режалаштирилган тақдирда, уларни санитария нормаларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказиш кераклигини алоҳида таъкидламоқчимиз.

    Ушбу кунлар биз учун ҳар қачонгидан-да, синовли бўлади. Кўрилаётган чоралар қанчалик натижа бериши тез орада аён бўлади.

    Шу муносабат билан, ҳар биримиз пандемия шароитида яшаш ва ишлашга, ҳаракатларимизда эпидемилогик талабларга сўзсиз амал қилишга одатланишимиз керак.

    Шу боис, ҳокимлар, сектор раҳбарлари ва вазирларга доимий равишда вазиятни таҳлил қилиб, COVID-19 тарқалишини қатъий чеклаш, беморларни самарали даволаш ва эҳтиёжмандларга ёрдам бериш бўйича барча чораларни кўриб бориш топширилади.

    Азиз ва муҳтарам юртдошлар!

    Насиб этса, тез орада бу ташвишли кунлар ортда қолади. Бундай сайил-томошаларни, тўй-у тантаналарни аъло кайфиятда эл-юртимиз билан биргаликда ҳали жуда кўп ўтказамиз. Зеро, соғ-саломат ота-она бағрида ўйнаб-кулиб юрган фарзандларимиз, дуою фотиҳалари ва маслаҳатлари билан бошимизга тож бўлиб турган ота-оналаримиз даврасида байрамни нишонлаш ҳам катта неъмат эканини бугун ҳар қачонгидан ҳам яхшироқ англаб турибмиз.

    Ўзингизни ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг! Мустақиллик айёмингиз муборак бўлсин!

    Мавзуга доир:

    • Шавкат Мирзиёев тўйларни бир кунда 3—4 марта ўтказиш ҳолатларига чек қўйиш бўйича кўрсатма берди
    • Шавкат Мирзиёев коронавирус бўйича ҳақиқий ҳолат рақамларини яширганлар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкинлигини айтди
    Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида 23 мартдан эътиборан оммавий тадбирлар, хусусан, тўй-маросимларнинг ўтказилиши тақиқланган эди. Ушбу тақиқдан сўнг тўй маросимларини ўтказишга уринганларга нисбатан ҳатто жиноят иши ҳам қўзғатилди. Мамлакатда эпидемиологик вазият барқарорлашиб, нисбатан назорат остига олингач, Республика махсус комиссиясининг 30 майдаги қарори билан «яшил» тоифага киритилган ҳудудларда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни 30 кишидан кўп бўлмаган ҳолда ўтказишга рухсат берилди.

    Мамлакатда коронавирус билан боғлиқ вазият кескинлашаётгани сабабли 10 июлдан бошлаб мамлакатда тўйларни ўтказиш яна тақиқланганди. Ўзбекистонда карантин юмшатилиши асносида, 15 августдан бошлаб 30 кишилик тўйлар ўтказилишига, маҳаллий авиа ва темир йўл қатновларига рухсат берилган. Шунингдек, 17 августдан масжидлар фаолияти ҳам қайта йўлга қўйилган.

    29.08.2020, 13:16   Изоҳ (0)   29858
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Онамнинг яна оёққа туриб, 17 йиллик оғриқлардан халос бўлишини истайман.» Ревмо-артрит касаллигига чалинган Насиба Худайқулова зудлик билан операция қилиниши зару...

    29.08.2020, 12:55

    Европадаги ўзбекистонликлар Франкфурт—Тошкент йўналишида чартер рейси билан олиб келинди

    29.08.2020, 12:24

    Навоийда йўқотилган телефон сабаб келиб чиққан жанжалда 20 ёшли фуқаро танишини пичоқлаб ўлдирди

    29.08.2020, 11:23

    Ўзбекистон фуқароларини хориждан олиб келиш бўйича навбатдаги чартер рейсларнинг тўлиқ рўйхати эълон қилинди

    29.08.2020, 10:22

    Шавкат Мирзиёев давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлади

    29.08.2020, 09:21

    Шавкат Мирзиёев вилоят ва туман ҳокимларининг бир гуруҳини мукофотлади

    29.08.2020, 08:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00

    Илк бор ота бўлган эркаклар миясидаги ўзгаришлар олимларни ҳайратга солди

    Лайфстайл | 23 август, 13:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.