Енгил вазн тоифасида ҳаракат қилувчи UFC жангчилари Дастин Порье ва Тони Фергюсон иштирокидаги жанг 24 октябрь кунги Абу-Даби мезбонлик қиладиган UFC 254 мусобақасида ўтказилиши мумкин.
UFC президенти Дэйна Уайтдан мазкур хабар ҳақиқатга қай даражада яқинлиги сўралди. Функционер бунга «бўлиши мумкин», дея жавоб қайтарган.
Эслатиб ўтамиз, UFC 254 мусобақасининг асосий жанги енгил дивизион чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ва вақтинчалик чемпион Жастин Гэтжи ўртасида кечади.
Жастин аввалроқ Фергюсонни мағлуб этган ҳолда енгил вазн тоифаси чемпионига қарши жанг қилиш учун асосий даъвогарга айланганди.
Аввалроқ Тонининг кейинги рақиби Дастин Порье бўлиши хабар қилинганди.
Изоҳ (0)