• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Месси «Барселона»ни судрашдан чарчади ва кетмоқчи. Бу сафар ҳаммаси жуда жиддий эканлиги ҳақида

    Луис Суарес ортидан Лионель Месси ҳам «Барселона»ни тарк этиши кутилмоқда. Уругвайлик футболчидан клуб воз кечган бўлса, аргентиналик даҳо клубдан воз кечди. Испаниянинг энг оғир «вазнли» нашрларидан саналмиш Marca’нинг ёзишича, футболчи келаётган дам олиш кунлари жамоа машғулотларида қатнашмайди ва коронавирус учун тест топширишдан бош тортади. Қуйида Лионель Мессининг ҳолати билан боғлиқ энг сўнгги (ишончли) маълумотлар ҳавола этилади.

    Фото: Ла Лига

    Фото: Ла Лига

    Матбуот «Бавария»дан учралган мағлубиятдан сўнг

    Аргентиналик футболчининг фаолиятидаги энг йирик мағлубиятдан сўнг испан матбуоти 33 ёшли футболчининг «Барселона»дан кетишни истаётгани ҳақида бонг ура бошлади. Мессининг кетишига асосий сабаб дея клубда тайинли спорт лойиҳасининг йўқлиги кўрсатилмоқда. Бу ҳақида биринчи бўлиб, 2017 йилнинг ёзида Неймарнинг ПСЖга ўтиши ҳақида ёзган Марсело Бехлер эълон қилди.

    Эртаси кунига эса Marca Мессининг «Барселона» билан янги шартнома (амалдагиси келаси йил ёзда ўз ниҳоясига етади) имзоламоқчи эмаслиги ҳақидаги хабарни эълон қилди.

    Рональд Куман бош мураббий этиб тайинлангач, нидерландиялик мутахассис Месси томон хушомадларни ёғдиришни бошлади. Хусусан, у Месси билан ишлаш ҳар қандай мураббийга завқ бағишлашини айтди:

    Мессини клубда қолишга кўндиришимга тўғри келадими, йўқми билмайман. У дунёнинг энг яхши ўйинчиси ва сиз ҳар доим жамоангизда энг яхши футболчи бўлишни хоҳлайсиз. Бу ерда бошқа изоҳ йўқ.Шахсан мен Месси билан ишлашни хоҳлаган бўлардим, у била бирга ишлаш ҳар қандай мураббийга завқ бағишлайди. У жамоанинг ғалабаларида муҳим ўрин тутади. Агар у қолишни истаса, мен жуда хурсанд бўламан.

    Унинг клуб билан шартномаси бор, лекин албатта, у билан гаплашиб олишимиз керак. Биз барча ўйинчилар билан суҳбатлашмоқчимиз. Умид қиламанки, Месси яна узоқ йиллар клубда қолади.

    Мессини клубда қолишга кўндиришнинг имкони бўлмади. RAC1 нашрининг хабар беришича, Месси Куманга клубдан кетиш ниятида эканини айтган. Mundo Deportivo газетаси эса «Барселона» Мессини фақат 700 миллион долларгагина сотишини маълум қилди.

    Таъкидланишича, айнан шу сумма аргентиналикнинг шартномасида товон пули сифатида кўрсатилган. Бартомеу эса Лионелнинг сотилишига қатъий қаршилик билдирмоқда. Клубдагилар эса ҳамон Мессининг клубни тарк этмаслигига ишонмоқда. Бундан ташқари, у билан кўплаб реклама шартномалари имзоланган, улар йўқотилган тақдирда эса «кўк-анорранглилар» яхшигина зарар кўради.

    Месси бориши мумкин бўлган клублар

    Айни дамда футболчига Европанинг бир нечта гранд клублари қизиқиш билдирмоқда. Булар: «Манчестер Сити», ПСЖ ва «Интер».

    Барселонада чоп этиладиган Mundo Deportivo газетаси, ҳатто ПСЖ ва «Интер» вакиллари Мессининг отаси билан боғланиб, воқеалар ривожи билан қизиққани хақида хабар тарқатди. Парижликлар аллақачон Лео билан қандай шартнома имзолаш мумкинлигини ва шу билан бирга УЕФА санкцияларини ҳам четлаб ўтишни режалаштириб қўйган.

    ПСЖ бош мураббийи Томас Тухель эса Месси борасидаги миш-мишларга қуйидагича изоҳ берди:

    Уни ПСЖ сафида кўришдан жуда хурсанд бўлардик. Қайси мураббий Месси билан ишлашни рад этади? Аммо у фаолиятини «Барселона»да якунлайди деб ўйлайман. Чунки, у жаноб «Барселона».
    Милан клуби томонидан билдирилган қизиқишлар ҳақида гап кетар экан, унда «Интер» собиқ хўжайини Массимо Мораттининг сўзларини келтириш жоиз:
    Шуни айтишим керакки, «Интер» Мессини сотиб олишга уриниб кўрган. Ва ўйлашимча, улар бунга яна уриниб кўради. Шубҳасиз, бу молиявий жиҳатдан одатий трансфер бўлмайди. Аммо бу ерда энг катта тўсиқ — Мессини Миланга келишга кўндириш. У ҳақиқатан ҳам «Барса»дан кетишни хоҳлаётганини аниқ билиш лозим. Мен бунга амин эмасман.
    Афсонавий футболчи учун яна бир (асосий) даъвогар бу — Пеп Гвардиола бошқарувидаги «Манчестер Сити» бўлиб турибди. Таъкидланишича, ҳатто Гвардиола ва Месси бу борада музокара ҳам ўтказишга улгурган.

    Воқеалар ривожининг уч варианти

    Ҳозирга қадар испан матбуоти Лионель Мессининг келажаги ҳақидаги миш-мишларни тарқатишдан толмаяпти ва ҳали бери бу масала ёпилмайдиган кўринади. Шундай экан ҳозирча воқеалар ривожининг учта эҳтимолий сценарийси тақдим этилади:

    I.Месси «Барселона» билан шартномани якунлайди ва ўзи учун янги клуб излай бошлайди. Ушбу сценарий бошқаларига нисбатан энг қийини бўлади. Боиси клуб раҳбарияти футболчининг бу тарзда кетишига қарши бўлади ва албатта, уни судга беради (бироқ икки томон ҳам буни хоҳламайди). Бартомеу Неймарни ортга қайтара олмагач, Мессиниг раҳбарият бўлган тўлалигича йўқолиб бўлган.

    II.Месси бир йилдан сўнг (шартномаси тугагач) клубни тарк этади. Агар у жорий ёзда амалдаги шартномасини узайтирмаса, унда қишдаёқ бошқа жамоалар билан музокара олиб бориши мумкин бўлади.

    III.Томонлар муросага келади: Месси «Барселона» билан шартномасини узайтиришга рози бўлади, бироқ у қисқа муддатли бўлади.

    26.08.2020, 17:02   Изоҳ (0)   32017
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Равшан Ҳайдаров: «Охирги дақиқаларда бизда куч қолмади»

    26.08.2020, 15:49

    Андрей Шипилов: «Футбол ўйнашга ҳаракат қиляпмиз»

    26.08.2020, 15:23

    Суперлига 13-тур ўйинларини бошқарадиган ҳакамлар маълум бўлди

    26.08.2020, 14:58

    Ҳамиджон Актамов: «Мажбурий ўзгаришдан кейин режаларимиз ўзгариб кетди»

    26.08.2020, 14:30

    Улуғбек Бақоев: «Мажбурий танаффусда ўйин ритмини йўқотиб қўйдик»

    26.08.2020, 14:14

    Антонио Конте «Интер»да қоладиган бўлди

    26.08.2020, 13:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда уй-жой ва ер нархлари пасайди

    Ўзбекистон | 6 август, 12:42

    Google энди Жанубий Корея ҳарбий объектларини харитада хиралаштириб кўрсатади

    Дунё | 6 август, 12:31

    Хитой ўзининг янги жанговар самолётини синовдан ўтказмоқда (фото)

    Дунё | 6 август, 12:21

    Сувга тушганда ўз-ўзидан қутқарув баллонига айланувчи шарча ихтиро қилинди (фото)

    Лайфстайл | 6 август, 12:20

    “Ҳизбуллоҳ” раҳбари Исроилга ракеталар ёғдириш билан таҳдид қилди

    Дунё | 6 август, 12:10

    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

    Реклама | 6 август, 10:30

    “Ньюкасл” ҳимоячисини Сеул аэропортида унутиб қолдирди

    Спорт | 6 август, 12:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.