• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Бардам бўл, «Барселона»! Клубга янги мураббий эмас, балки янги президент кераклиги ҳақида

    Бугунги кунга келиб, «Барселона» ҳақида ёзишнинг энг қийин қисми бу такрорламаслик бўлиб қолди. Қатор сабабларга кўра бу жуда мураккаб. «Барселона»нинг ишлари орқага кетиши Вальверденинг ишдан бўшатилганда ёки Гризманн сотиб олинганда эмас, балки анча олдинроқ бошланган. Йиллар давомида тўпланган қарама-қаршиликлар аллақачон чуқур ва тушуниб бўлмас ҳолатга айланишга улгурди ва барча ёриқлар орасидан чиқа бошлади. Шунинг учун охирги вақтларда «Барса» ҳақида жуда кўп ёзилди.

    Ўзгаришлардан эса дарак йўқ. Фақатгина мураббий ўзгарди. Клуб можароларга тўлиб кетди, молиявий муаммолар пайдо бўла бошлади, етакчилар эса раҳбарият билан келиша олмаяпти. Албатта, буларнинг барчаси жамоа ўйинига таъсир ўтказмай қолмади.

    Сетьенни ишдан бўшатиш керак эди, аммо бу унинг айби эмас. Вальверде билан ҳам шундай ҳолат

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Сетьеннинг жуда қисқа муддат ичида Вальвердега «айлангани» кишини ҳайратга солади. «Бавария»га қарши муваффақиятсиз ўйиндаги гибрид (ҳужумда 4-3-3 ва ҳимоядаги 4-2-2 орасидаги) тактик схема ўтган йили «Ливерпуль» билан ўйиндаги (муваффақиятсиз) режанинг нусхаси эди. Ўша пайтда бўлгани каби «Барселона» ўйиннинг барча жабҳаларида рақибдан кучсизлиги кўриниб турди. Яъни муаммо нафақат бартараф этилмаган, балки ҳозир ҳам ўша иш бермаган усуллардан фойдаланилмоқда. Бу жуда ғалати, шундай эмасми?

    Табиийки, бу дилемма ҳолатига олиб келади. Ёки Сетьен футбол ҳақида ҳеч нарсани тушунмайдиган оддий жисмоний тарбия ўқитувчиси. Бироқ қуйи поғоналарда юрадиган жамоага («Бетис») топ-клубларнинг ўйин услубини сингдирган ва маълум натижаларга эришган шахсни жисмоний тарбия ўқитувчиси деб аташга тил бормайди.

    Дарвоқе, Вальверде ҳам «Барселона»гажимгина асосий таркибда майдонга тушадиган ўйинчилар фамилиясини ёзадиган мураббий сифатида эмас, балки «Атлетик»ни том маънодаги прессинг жамоасига айлантирган мутахассис сифатида келганди. У Сетьенга қараганда узоқроқ ишлаган ва бир нечта эсда қоларли юришларни ҳам амалга оширганди. Бироқ унга ҳам якунда Сетьен билан бўлгани каби, шунчаки чиқиш эшиклари кўрсатилди. Демак, у ҳам услубий, ҳам натижа жиҳатидан жисмоний тарбия ўқитувчисими?

    Албатта, йўқ.

    Агар турли мураббийлар мавсумнинг айнан муҳим палласида бир хил, яъни самарасиз қарор қабул қила бошласа, демак, улар ишлаётган муҳит айбдор.

    Иш муҳити эса раҳбарият томонидан яратилади.

    Ким айбдорлигини ҳамма билади

    Бартомеуни ёмонлашни бошлашдан олдин, у ҳақида баъзи яхши жиҳатларни айтиб ўтиш ўринли бўларди. У клуб муваффақият чўққисига яқин турган вақтда клубни қабул қилиб олди ва молиявий ютуқларга эришди. У 2013 йилнинг бошида, «Барселона»нинг йиллик даромади 483 миллион еврони ташкил қилган вақтда президент бўлганди. Ҳозир эса клубнинг йиллик даромади 840 миллион еврони ташкил қилади. Ҳа, бу даврда индустрия ривожланди, аммо клуб бошқаларга қараганда тезлик билан ўсди. Таққослаш учун, «Реал»нинг ушбу даврдаги даромади йилига 512 миллиондан 757 миллион еврогача ўсди. «Барселона»нинг 2020 йилги бюджети 1,01 миллиард евро бўлиши режалаштирилганди. Афсуски, бу миқдор пандемия туфайли пасайди. Аммо бунда (пандемияда) Бартомеунинг айби йўқлиги аниқ.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Бартомеу бундай пул ишлаш қобилияти билан идеал президентга айланиши мумкин эди. Бироқ икки жиҳат унга панд берди. Биринчиси, стратегик ривожланишнинг етишмаслиги. Иккинчиси, узоқ муддатли режалаштириш ваколатига эга бўлган ёрдамчининг йўқлиги.

    Тўғри, бу жуда бир қўрқинчли тарзда эшитилмайди, аммо барчаси (муаммолар) шундан келиб чиқади. Клуб жуда қисқа вақт ичида қисқа муддатли режадан иккинчисига ўтди, ўзгаришларга эса шунчаки муносабат билдирди.

    Неймар кетдими? Демак, бошқа юлдузни олиб келиш керак. Юлдуз ўйнаб кета олмадими? Майли, унда бошқасини сотиб оламиз.

    Бу шунчаки бемаъни юзаки ёндашувдир.

    Ушбу ёндашув билан клуб янги ўйинчиларни сотиб олаётганда, жамоа Неймарсиз дастлабки олти ой ичида юқори сифатли ва тартибли футбол ўйнаганига эътибор қаратишни унутиб қўйди.

    Режанинг йўқлигига яққол исбот: Неймар кетганидан сўнг «Барселона» янги футболчиларга 780 миллион евро сарфлади, таркиб эса кучайиш ўрнига фақат заифлашди.

    «Барселона» мухлислари учун яхши хабар, буларнинг барчаси бир йилдан сўнг тугайди. Лекин бунга ҳеч қандай кафолат йўқ. Президентликка номзодларнинг аксарияти етарли даражада мунозарали.

    Фонт – клубнинг қадриятлари ва ДНКсига мурожаат қилиб, Хави билан биргаликда янги лойиҳа қуришни ваъда бермоқда. Бу жуда чиройли эшитилади, аммо у агар сайловда ғалаба қозонса, жамоанинг натижаларидан қатъи назар Куманни ишдан бўшатишини айтган. Бу унинг клубга бўлган муносабатини аниқ қилиб кўрсатиб беради: шахсан унга клубнинг натижалари қанча ёмон бўлса, шунча яхши. Шунинг учун ҳам Куман тайинланган кундан бошлаб, уни «чўктириш»га ҳаракат қилмоқда. Бошқа бир номзод Россел. У пул «ювиш»да айбланиб, икки йил қамоқда ҳам ўтириб чиқди. У «Барса» президенти бўлганида Неймарнинг шов-шувли трансфери амалга ошганди ва Гвардиола билан можаро юз берганди, айнан шу сабабли Пеп клубни тарк этган. Бартомеу Росселнинг вице-президенти эди ва қайсидир маънода ҳозир ҳам унинг сиёсатини давом эттириш билан шуғулланмоқда.

    Лапортани ҳам эслаб ўтиш лозим, у 2008 йилда ёш ва тажрибасиз Гвардиолага ишониб, унга жамоани «тозалаш»ни топширганди. Унда инқироз-менежменти билан тажрибаси бор.

    Сайловда ким ғалаба қозонишидан қатъи назар ўзгаришлар бошланиши аниқ ва ҳозир клуб учун бу энг муҳими.

    Мураббий нима қила олади?

    Куман айнан шундай вазиятга тушиб қолди. Ҳа, ниҳоят янги мураббий ҳақида. Куман «Барселона»га мос келадими? У нималарни ўзгартира олади? Унинг истиқболлари қандай? Мураббий алмашган кейин бериладиган одатий саволлар, лекин ҳозир улар мантиққа эга эмасдек гўё. Сетьен услубга мос келар, хўш нима бўлибди. Куман ҳозир бир тонна мармарни қайта ишлаши керак бўлган ҳайкалтарошга ўхшайди, унинг воситалари эса қаламтарош ҳамда бир йилдан сўнг ишдан олинишини билишидир.

    Фото: «Барселона»

    Фото: «Барселона»

    Куманнинг устун жиҳати ҳам бор: у аввал терма жамоа билан ишлаган. Бу жуда муҳим, чунки терма жамоада ишлаш клубдагидан тубдан фарқ қилади: трансферлар амалга оширилмайди, мавсумолди машғулотлар ўтказилмайди, жамоани мураббий қурмайди, балки футболчиларнинг ҳолатига қараб, ўйин уларнинг энг яхши хусусиятларига мослаштирилади. Ҳозирги «Барселона» эса терма жамоага жуда ўхшайди. Катта ёшли афсоналар ва услуби ва позициясидан қатъи назар сотиб олинган бир нечта ёш футболчилар. Терма жамоаларда ҳам айнан шундай. Бунинг устига сўнгги йилларда «Барселона»нинг Мессига тотал қарамлиги Аргентина терма жамоасини эсга солиб юбормоқда.

    Куманнинг Каталониядаги ўтмиши ҳеч бўлмаганда унга босимни енгишда ёрдам беради. У катта эҳтимол билан «Барселона»да кўпроқ ҳимоявий услубни жорий этишга ҳаракат қилса керак. Нидерландия терма жамоасида бўлгани каби, 4-2-3-1 схемасини қўллайди.

    Терма жамоадаги тажриба ва ўз услубида қатъий тура олиш (Сетьенга етмаган жиҳатлардан бири) – Куманга ўтиш давридан муваффақиятли ўтиб олишга ёрдам беради. «Барселона»нинг ёш бўлмаган таркиби тезлиги билан мақтана олмаса ҳам, юқори даражада прессинг қила олмаса ҳам, саккиз кишилик ҳимоя билан ҳам исталган кучсиз рақибни мағлуб этиш учун етарли даражада маҳоратга эга.

    Бу ерда савол сал бошқачароқ бўлади: «Барселона»га келгуси нима учун керак? Агар ҳамма уни имкон қадар муваффақиятсизликларсиз ўтказишга ва амал-тақал қилиб кейинги йилга етиб олишга ҳаракат қилса?

    «Барселона»га биринчи навбатда сайловлар керак. Шундан кейингина мураббий.

    Энг сара голлар тўплами:

    Афсонавий Роналдиньонинг «Барселона» сафидаги барча голлари

    Лионель Мессининг АПЛ жамоаларига қарши баҳсларидаги 26 та голи

    Тьерри Анрининг «Барселона» сафидаги энг қойилмақом голлари

    Луис Суареснинг «Барселона» сафида Ла Лигада урган топ-10 голи

    Мавзуга доир:

    • Молиявий инқироз, ёшларга ишонч ва Мессисиз келажак. Янги «Барселона» қандай бўлади?
    •  «Барселона»да глобал қайта қуриш: иқтисодий инқироз ва ёзги трансферлар ҳақида

    22.08.2020, 22:48   Изоҳ (0)   39073
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Александр Поветкин: «Диллиан Уайтни нокаутга учратиш ҳақида ўйламаяпман, у кучли боксчи»

    22.08.2020, 22:06

    Суперлига. «Қизилқум» рестартдан кейинги кетма-кет 2-ўйинни ғалаба билан якунлади

    22.08.2020, 21:24

    Суперлига. «Навбаҳор» «Машъал»га ютқазиб қўйди, «Бухоро» мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди

    22.08.2020, 20:41

    Беларусь чемпионати. «Энергетик-БГУ» йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Шаҳбоз Умаровдан гол ва голли узатма

    22.08.2020, 19:51

    UFC 256 мусобақасининг асосий жангида кимлар иштирок этиши маълум бўлди

    22.08.2020, 19:02

    Александр Поветкин 23 август куни вақтинчалик WBC чемпионлик камари учун Диллиан Уайтга қарши жанг қилади

    22.08.2020, 17:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда 13 ёшли бола 3 яшар укасини шўхлиги учун OLX’да сотувга қўйди (фото)

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:45

    Тошкентда уйида 1,5 млрд сўмлик синтетик гиёҳванд воситаларни сақлаётган фуқаро ушланди

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:20

    “Дарё” дайжести: 26 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:01

    Fitch халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистон кредит рейтингини “BB-” дан “BB” даражасига оширди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:45

    Марказий Африкада трансформатор портлаши оқибатида 29 нафар ўқувчи ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июн, 22:30

    Шавкат Мирзиёев Беларусга етиб борди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:22

    Сирдарёда ноқонуний балиқ овланиши оқибатида қарийб ярим млрд сўм зарар етказилди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:10

    Суперлига. “Андижон” камбек қилиб, “Хоразм”ни мағлуб этди

    Спорт | 26 июн, 22:10

    Трамп Нетаньяхуга қарши ишни дарҳол тўхтатишни талаб қилди

    Дунё | 26 июн, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.