• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Пастдарғомликлар уй ва омборхоналари ноқонуний бузилганини айтди. Бузиш ишларини бажарган қурувчи эса иши қонунийлигини маълум қилди

    Ижтимоий тармоқларда «Самарқандда катта жанжал бўляпти. Ҳоким кўзингиз қаерда?» деб номланган видео тарқалди. Видеода Пастдарғом тумани «Ўрта Чархин» маҳалласи 4-уйда яшовчи фуқаролар омборхона ва уйлари «Азишах файзи» масъулияти чекланган жамияти томонидан ноқонуний тарзда бузилаётганлигидан шикоят қилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев ҳолат юзасидан журналистик суриштирув олиб борди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Ўрта Чархин» маҳалласидаги кўп қаватли уйда яшовчи фуқароларнинг маълум қилишича, улар бу ерда омборхона қуриб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва бошқа нарсаларини сақлаб келади. Аҳолининг таъкидлашича, ҳудудда қурилган омборхона ва уйларнинг ҳеч қандай ҳужжати йўқ.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Бу ерга уй қуриб, 15 йилдан буён учта хўжалик яшаб келамиз. Барча солиқларни, хусусан,  коммунал тўловларини ҳам мунтазам тўлаганмиз, — дейди Тамара Норбулакова. — Уйга ҳужжат қилиш учун жуда кўп югурдим. Бир неча бор туман ҳокимлигига мурожаат қилдим. Бироқ қарор чиқара олмадим. Ҳатто Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 июндаги 461-сонли «Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида»ги қарорига асосан ҳам ҳужжат қилиш учун югурдим. Аммо мен эгалик қилаётган ер бу қарорга тўғри келмаслигини айтишиб, қарор чиқариб беришмади».

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Тамара Норбулакова билан суҳбат жараёнида уйга тегишли ҳужжатлар билан танишишни мақсад қилдик ва ҳужжатларини сўрадик. У қўлида барча зарур ҳужжатлари борлигини, аммо бизга ҳеч қандай ҳужжат кўрсатмаслигини, барча ҳужжатларни масъул ташкилотларга кўрсатишини маълум қилди. «Намуна» хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати эса Тамара Норбулакова эгалик қилиб, уй қуриб олган ер бўйича ҳеч қандай қарор йўқлигини айтиб, бу ҳақдаги хатни кўрсатди.

    Фуқаро Қобил Раҳматуллаев ҳам кўп қаватли уйда яшашини, «Намуна» хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатига қарашли ерда уй қурганлигини маълум қилди. Қурилган уйига эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи қарори бўлмаганлиги учун қарор чиқариш мақсадида бир неча бор туман ҳокимлигига мурожаат қилганини, туман ҳокимлиги бу ердан қурилган уй учун қарор чиқариб бўлмаслигини маълум қилганини айтди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Бу уйда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаймиз. Кўп қаватли уй ёзда иссиқлик қилади. Шунинг учун ёзда шу ерда тураман, — дейди Қобил Раҳматуллаев. — Қурилган уйга қарор чиқариш учун кўп ҳаракат қилдик, аммо бўлмади. Бугун эса биз қурган уйлар бузилиб, бу ерга янги кўп қаватли уй қурилмоқда».

    Журналистик суриштирув давомида маълум бўлишича, Самарқанд вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Пастдарғом туман бўлими 2020 йил 10 апрель куни туман ҳокимлигига хат чиқариб, «Ўрта Чархин» маҳалласи ҳудудидаги «Намуна» хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатига қарашли фойдаланилмайдиган 60 сотих ер майдонини туман ҳокимлиги захирасига ўтказилишини сўраган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Мазкур хат ва Пастдарғом туман ер ажратиш масалалари билан доимий шуғулланувчи туман ҳокимлиги комиссиясининг 2020 йил 15 апрелдаги хулосаси асосида 2020 йил 2 май куни «Ўрта Чархин» маҳалласи ҳудудидаги «Намуна» хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатига қарашли фойдаланмасдан бўш турган ер майдони туман ҳокимлиги захирасига ўтказилган.

    «2020 йилнинг 13 июль куни ‘Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази’ давлат унитар корхонаси томонидан ўтказилган онлайн аукционда ушбу ҳудудга кўп қаватли уй қуриш мақсадида 10 миллиард сўм миқдорда инвестиция киритиш орқали ерни сотиб олдик. Лойиҳага кўра биз бу ерда учта беш қаватли уй қуришни режалаштирганмиз. Бунинг учун барча зарур ҳужжатларни қилиб, сўнг иш бошлаганмиз, — дейди «Азишах файзи» масъулияти чекланган жамияти раҳбари Азим Ҳамидов. — Бироқ қурилиш ишларини бошламоқчи бўлиб турганимизда бу ерда ноқонуний қурилиш қилиб олган фуқаролар бизга қаршилик қилишмоқда. Ваҳоланки юқорида айтганимдек, биз ерни аукциондан сотиб олганмиз».

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Азишах файзи» МЧЖ раҳбари Азим Ҳамидов Тамара Норбулакованинг яшаш шароити оғирлиги сабаб хонадони бузилиши эвазига янги қурилаётган уйдан имтиёзли тарзда икки хонали уй берилишини маълум қилиб, вақтинчалик яшаб туриши учун 2-3 та уй таклиф қилганлигини билдирди. Аммо Тамара Норбулаковага таклиф қилинган уйлар маъқул келмаган.

    «Биз туман ҳокимлигига Тамара Норбулакованинг яшаш шароити оғирлигини ҳисобга олиб, ҳомийлик қилишса янги қурилаётган уйлардан беришимизни айтдик. Уйнинг бошланғич тўловини ҳомийлар тўлаб берса, қолганини кредит асосида тўлаб бориши мумкинлигини билдирдик. Бироқ улар бизнинг таклифимизни маъқулламади», — дейди Азим Ҳамидов.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Тамара Норбулакова эса янги уй учун нафақат бошланғич тўлови, балки кейинчалик кредит тўловларини амалга ошира олмаслигини айтди.

    Ҳолат юзасидан «Ўрта Чархин» маҳалла раиси Маҳфуза Хўжанова ва маҳалла мутахассиси Гулчеҳра Раҳмонова билан ҳам суҳбатлашдик. Уларнинг таъкидлашича, фуқаролар ушбу ердан ноқонуний тарзда фойдаланиб келмоқда. Ҳатто фуқаро Қобил Раҳматуллаев ўзи эгаллаб олган ерга қарор чиқариш мақсадида ширкат раиси Салим Саттаровга пул берганлиги оқибатда жиноят иши очилиб, иши судда кўриб чиқилганлигини маълум қилди.

    «Дарё» воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

    21.08.2020, 20:06   Изоҳ (0)   15841
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев «Ўзавтосаноат» томонидан ташкил қилинган тармоқлараро кооперация марказини бориб кўрди

    21.08.2020, 19:52

    Профессор: «Коронавирус мутацияга учраши натижасида касаллик ўта оғир кечиши ва бошқа аъзоларни ҳам жароҳатлаши мумкин»

    21.08.2020, 19:12

    Ўзбекистонда митинглар тўғрисидаги қонунни қабул қилиш зарурати Беларусдаги воқеалардан сўнг вужудга келгани ҳақидаги фикрлар рад этилди

    21.08.2020, 18:44

    Шавкат Мирзиёев Бектемирдаги тўқимачилик дастгоҳлари учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарадиган корхонага ташриф буюрди

    21.08.2020, 18:13

    Шавкат Мирзиёев Бектемир туманидаги пишлоқ ишлаб чиқарувчи қўшма корхона билан танишди (фото)

    21.08.2020, 17:39

    Сирдарёда «КамАЗ» пиёдани уриб юборди. Жабрланувчи воқеа жойида вафот этди

    21.08.2020, 17:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда чивинлар ташийдиган юқумли касалликка чалиниш ортди

    Дунё | 4 август, 02:25

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.