ПСЖ дарвозабони Кейлор Навас жароҳати туфайли Чемпионлар Лигаси ярим финалидан ўрин олган «Лейпциг»га қарши ўйинда жамоасига ёрдам бера олмайди.
Goal’га кўра, дарвозабон ҳанузгача машғулотларни бошланмаган ва катта эҳтимол билан ярим финал учрашувига тайёр бўлмайди.
Эслатиб ўтамиз, Навас Чемпионлар Лигаси чорак финал босқичида «Аталанта»га қарши кечган учрашувда (2:1) ўнг оёқ сон қисмидаги оғриқ туфайли 79-дақиқада алмаштирилганди.
ПСЖ — «Лейпциг» учрашуви 18 август куни Лиссабонда бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)