• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳафталик дайжест: Орзиқиб кутилган 15 август, куёвларнинг кетиши, Бобомурод Абдуллаев иши, контрактнинг пасайиши

    Яқин орада ҳаётимизда ҳеч қайси байрамни 15 августни кутгандек кутмаган бўлсак керак. Чунки бу куни карантин юмшатилди. Энди бемалолчилик, буёғи Фарғона тонг отгунча деганлар адашади. Чунки бу карантин бекор қилинди, дегани эмас.

    Келинг, орзиқиб кутилган 15 августдан бошлаб қандай енгилликлар юзага келганини эслайлик.

    Шу кундан шахсий ва жамоат транспорти ҳаракати, жумладан, метро ҳам, қатор фаолият турлари, бозорлар тикланди. Белгиланган талабларга амал қилган ҳолда уйда 30 кишилик оилавий маросимлар ўтказиш мумкин бўлди. Маҳаллий авиа ва темир йўл қатнови учун рухсат берилди. Нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаблар, шунингдек, ўқув курслари (марказлари) фаолиятига рухсат берилди. Бунда ушбу муассасалар муайян санитария талабларига бўйсунишлари лозим. Шунингдек, санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмонхоналар, меҳмон уйлари, пляжлар, хостеллар, ижарага бериладиган дала ҳовлилар ва бошқа дам олиш масканлари фаолиятига рухсат берилди. Бунда муайян санитария талабларига риоя этиш талаб қилинади. Масалан, фуқаролар алоҳида, бир-биридан ажратилган ҳолда (ҳар бир оилага бир хона талабига риоя этган ҳолда) жойлаштирилади.

    Фото: ЎзА

    17 августдан бошлаб диний ташкилотлар фаолиятига рухсат берилади. Бунда ҳар куни дезинфекция ишларини амалга ошириш ҳамда қатъий ижтимоий масофани сақлаш чекловларига риоя этилиши таъминланиши лозим.

    20 августдан буюм ва қурилиш маҳсулотлари бозорлари, йирик савдо дўконлари, спорт заллари, фитнес клублари ва бассейнлар ишлай бошлайди. Тўғри, айрим вилоятлар бу борада олдинлаб кетиб, буюм бозорларини очиб юборган.

    Фото: ЎзА

    Хўш, мактабларчи? Мактабни очиш бўйича учта вариант кўриб чиқиляпти. 1-вариантга кўра, мактаблар ҳар йилгидек вақтида очилади. 2-вариантда таълим онлайн давом этади. 3-вариант омихта бўлиб, мактаблар синф тизимида ишлайди ва шароитдан келиб чиқиб анъанавий ёки онлайн таълим амалда бўлади.

    * * *

    Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов коронавирусга чалингани эътироф қилинган биринчи вазир бўлди. Шерматов Telegram’даги каналида бошидан кечирганларини батафсил ёзиб, ўз тавсияларини берди ва шифокорларга миннатдорлик билдирди. Дарвоқе, Сурхондарё ҳокими Тўра Боболов коронавирусдан соғайиб, ўз ишига қайтди.

    Коронавирусдан даволанаётганлар сони карантин кучайтирилгунгача бўлган кўрсаткичга тушди. Бу ҳам бир ютуқ. Коронавирусдан соғайганлар 30 мингдан ошиб, даволаниш кўрсаткичи 86 фоизга етди. Бу ҳафта расман қайд қилинган кунлик юқтиришлар сони 700 нафарга етмади.

    «Шарқ» гуруҳи кўринмас душман – коронавирус билан олишаётган тиббиёт ходимлари ва марҳумлар хотирасига бағишлаб қўшиқ куйлаганини кўриш учун ушбу ҳаволани босинг.

    * * *

    Аввалроқ Усмон Ҳақназаров тахаллуси билан йиллар давомида хориж нашрларида мақолалар ёзиб келгани учун ҳибсга олинган журналист Бобомурод Абдуллаев яна қўлга олинди. У Қирғизистонга тўрт ой аввал Марказий Осиёдаги АҚШ университетида ўқиш учун келган ва COVID-19 коронавирус пандемияси оқибатида чегаралар ёпилгани туфайли мамлакатда қолиб кетган эди.

    Бобомурод Абдуллаев.

    Бобомурод Абдуллаев.
    Фото: «24.kg»

    Бобомурод Абдуллаев Бишкекда ушланди. Уни Ўзбекистон тарафи сўровига кўра қўлга олингани айтилмоқда. У Facebook’даги «Қора Мерган» саҳифасига алоқадорликда гумонланмоқда. Бироқ «Қора Мерган»нинг Telegram’даги канали июндан бошлаб ҳалигача ишлаб тургани бу гумон ҳисобига тош босмайди.

    https://twitter.com/UsAmbUzbekistan/status/1293845938730147841

    АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Дэниэл Розенблюм журналист Бобомурод Абдуллаевнинг Бишкекда ҳибсга олингани ҳақидаги хабарлардан хавотирдалигини билдирди.

    * * *

    Шавкат Мирзиёевнинг кичик куёви Отабек Умаров Триатлон федерацияси раислиги ва MMA ассоциацияси президентлигидан кетди. Отабек Умаров бу лавозимлардан кетишини вақт камлиги билан изоҳлади: «Триатлон федерацияси ҳам, MMA ассоциацияси ҳам вақт ва эътибор талаб қилади, янги шароитларда эса мен буни кафолатлай олмайман».

    Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов Триатлон федерациясига раис бўлди, мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов эса MMA ассоциациясини бошқарадиган бўлди.

    Виктор Маҳмудов ва Баҳодир Қурбонов.

    Виктор Маҳмудов ва Баҳодир Қурбонов.
    Фотоколлаж: «Дарё»

    Сал аввалроқ президентнинг катта куёви Ойбек Турсунов Uzcard таъсисчилари орасидан ғойиб бўлган эди. Аммо бунинг сабаби маълум эмас.

    * * *

    Олдинроқ олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов Ўзбекистондаги ОТМларда 2020 йилда контракт миқдори ўзгартирилмаслигини айтганди. Бироқ Telegram’даги «Талаба — ЛИВЕ» гуруҳида бирлашган 40 мингга яқин талаба пандемия шароитида бу ҳам талабаларга оғирлик қилишини айтиб енгилликлар сўрашда давом этди. Шундай қилиб, янги 2020/2021 ўқув йилида амалдаги базавий тўлов-контракт миқдори учун кундузги шаклда ўқийдиган барча талабаларга 10 фоиз чегирма бериладиган бўлди. Ушбу гуруҳ каналига «Биз ғалаба қозондик» деб ёзиб қўйилди.

    * * *

    16 август куни икки донгдор боксчимиз рингда ғалаба нашидасини сурди.

    Шаҳрам Ғиёсов никарагуалик Уистон Кампосга қарши жанг қилди. Учинчи раунднинг сўнгги сонияларида рақибининг қорин қисмига кучли зарба бериб Шаҳрам Кампосни нокаутга учратди. Шу тариқа Шаҳрам профессионал боксдаги ўнинчи жангида ўнинчи ғалабасини қўлга киритди.

    Фото: DAZN

    Профессионал бокснинг супер ярим ўрта вазн тоифасидаги ўзбекистонлик Исроил Мадримов ҳам шу куни америкалик Эрик Уокер билан жанг қилиб, 9-раундда рақибини нокаут ва нокдаун қилди. Ҳакамлар бир овоздан Исроилни ғолиб деб топди.

    Энг сўнгги янгиликларни «Дарё»да ўқинг. Карантин қоидаларига риоя қилинг. Ҳали карантин тўла бекор қилинмаганини эсда тутинг.

    16.08.2020, 22:10   Изоҳ (0)   76770
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Коронавирусга қарши курашда ёрдам берувчи россиялик шифокорлар гуруҳи Ўзбекистонга етиб келди (фото)

    16.08.2020, 22:00

    Россия ва Беларусь ҳарбийлари Халқаро армия ўйинларида иштирок этиш учун Фарғонага етиб келди (фото)

    16.08.2020, 21:48

    ССВ Тошкентдаги 3-сонли юқумли касалликлар шифохонаси ходимларининг мурожаати юзасидан изоҳ берди

    16.08.2020, 20:44

    Одам иммунитети танқислиги вируси билан яшаётган инсон ҳар қандай инфекцияга мойил бўлади — Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси

    16.08.2020, 19:49

    Ўзбекистонда коронавирусдан даволанаётганлар сони карантин кучайтирилгунгача бўлган кўрсаткичга тушди

    16.08.2020, 18:14

    Коронавирусга қарши штаб аъзоси коронавирус кимларга юқмаслиги ва касалланмаганлар ундан қандай сақланиши бўйича изоҳ берди

    16.08.2020, 16:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    Rockstar Gaming Festival 2025: Ўзбекистонда ёрқин ҳис-туйғулар, хурсандчиликлар ва киберспорт


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    “Дунёдаги энг ингичка 3D эгри экранли смартфон” унвонига эга Гиннес рекордчиси: Оъзбекистонда расман тақдим этилди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Market Yandex Go Ўзбекистоннинг яна саккиз ҳудудида ишга тушди


    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар 


    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Ядро урушидан ҳам хавфли: инсониятга таҳдид солаётган 5 та йирик талафот

    26 август, 13:53

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    “Темир интизом, пўлат тана ва қўрқув билмас қалб”. Инсоният тарихидаги энг қудратли махсус қўшинлар қайсилар эди?

    26 август, 20:10

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда 4 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

    Ўзбекистон | 26 август, 22:15

    Бутун Исроилда оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда

    Дунё | 26 август, 22:05

    Миграция агентлиги Кореяга сохта ишга юбориш жинояти фош этилгач, Сеулдаги ходимларини янгилади

    Ўзбекистон | 26 август, 21:55

    Қирғизистонда коррупцияга қарши текширувлар ортидан 20 минг талаба ўқишдан четлаштирилди

    Дунё | 26 август, 21:45

    Трамп Жанубий Кореядан ҳарбий базани АҚШга мулк қилиб беришини сўрамоқчи 

    Дунё | 26 август, 21:36

    Rockstar Gaming Festival 2025: Ўзбекистонда ёрқин ҳис-туйғулар, хурсандчиликлар ва киберспорт

    Реклама | 26 август, 20:15

    Қашқадарёда чорва моллари ўртасида тарқалган маймунчечак қанчалик хавфли?

    Ўзбекистон | 26 август, 21:20

    Буюк Британия инқилоб арафасида — Telegraph 

    Дунё | 26 август, 21:11

    “Уйда ёлғиз” комедиясининг юлдузи Маколей Калкин ҳозир қандай яшайди? 

    Кино | 26 август, 20:55

    “Трамп Модига тўрт марта қўнғироқ қилди, бироқ у гаплашишдан бош тортди” — ОАВ

    Дунё | 26 август, 20:45

    Google Play’да пул ўғирлайдиган ўнлаб иловалар аниқланди

    Дунё | 26 август, 20:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.