• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Россиянинг вакцинасидан норози бўлаётган Ғарб, Исроил ва БААнинг тинчлик шартномаси. Жаҳон матбуоти шарҳи

    «Дарё» ўтиб бораётган ҳафтада дунё матбуотида эълон қилинган ва муҳокама марказида бўлган мақолалар шарҳи билан таништиради.

    Вице-президентликка номзод Камала Ҳарриснинг Яқин Шарқ бўйича фикрлари қандай?

    56 ёшли Камала Ҳаррис номзоди президентликка даъвогар Жо Байден томонидан вице-президентликка номзод сифатида кўрсатилди. Камала Ҳаррис ҳақида нималар маълум? Калифорния университети собиқ битирувчиси, ҳуқуқшунос, Лос Анжелес шаҳри собиқ прокурори, сенатор ва асосийси вафодор аёл ҳамда она, суюкли хола.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Камала Ҳаррис катта сиёсатга кириб келса, унинг можароли Яқин Шарқ масаласидаги сиёсий позицияси қандай бўлади, бу кўпчилик учун ниҳоятда қизиқ. Жо Байден вице-президентлик ваъда қилган аёлнинг Яқин Шарқ, хусусан, Эрон, Исроил, Саудия Арабистони ва Сурия борасида ўз қарашлари бор. Жо Байден бугун калифорниялик сенатор Камала Ҳаррисни вице-президентликка номзодини кўрсатгач, Ҳаррис хоним ўзининг Twitter’даги саҳифасида қуйидагича изоҳ қолдирди:

    «Жо Байден Америка халқини бирлаштира олади, чунки у ўз ҳаётини бизнинг ҳуқуқларимиз учун курашишга бағишлади. Президент сифатида Жо Байден Американи бизнинг тасаввуримиздаги мамлакатга айлантиради. Мен демократик партия номидан вице-президентликка номзод сифатида кўрсатилганимдан фахрланаман ва уни (Жо Байденни) бизнинг бош қўмондонимиз бўлиши учун қўлимдан келган барча ишни амалга ошираман».

    Демократик партиядан вице-президентликка номзоди кўрсатилган Камала Ҳаррис ўз вақтида АҚШ сенатида Яқин Шарқ масалалари бўйича қўмитада фаолият юритган ва унинг Яқин Шарқ масалалари бўйича қарашлари Жо Байденнинг ва демократик партия юқори доираларининг  сиёсий қарашлари билан ҳамоҳанг.

    Эрон масаласи. 2019 йилда Камала Ҳаррис The Al Monitor нашрига берган интервьюсида агарда президент сифатида сайланса, АҚШни Эрон билан имзоланган 2015 йилдаги ядро ҳамкорлиги шартномасига қайтишини маълум қилади. Бироқ 2019 йилнинг декабрь ойидаги президентлик сайловлари пойгасидан чиқиб кетади. Жо Байден президент Барак Обама маъмуриятида вице-президент лавозимида фаолият юритган даврда Обама Эрон ҳукумати билан ядровий келишув имзолаган ва бунинг учун Эрон тарафи ядро ҳарбий мақсадларда фойдаланишдан воз кечган эди.

    Эвазига АҚШ ҳукумати Эронга нисбатан иқтисодий жазо чораларини бекор қилишни ваъда қилади. Бироқ Трамп маъмурияти 2018 йилда АҚШни бир тарафлама Эрон—АҚШ ядро келишувидан олиб чиқади ва Эронга нисбатан иқтисодий жазо чораларини яна қўллай бошлайди. Камала Ҳаррис хоним эса узилиб қолган дўстона муносабатларни тиклашга тайёр.

    Саудия Арабистони масаласи. Ҳаррис хоним АҚШ ҳарбий қуролларининг Саудия Арабистонига сотилишига қарши. Бу билан у Саудия Арабистони раҳбарлигидаги форс кўрфази мамлакатларининг Эрон қўллаб-қувватлаётган Ямандаги хусийларга қарши жангларига барҳам беришни ҳам мақсад қилган.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Сурия борасида Камала Ҳаррис президент Дональд Трампни Туркия ҳукуматининг АҚШ қўллаётган курдларга нисбатан ҳужумларига бефарқликда танқид қилиб келади. 2019 йилнинг ноябрь ойида ўтказилган президентлик дебатларида Камала Ҳаррис гавайилик собиқ ҳарбий, президентликка номзод Тулси Габбардни Сурия раҳбари Башар Ассадни ҳарбий жиноятчи деб номлашдан бош тортгани учун ҳам айблайди.

    Исроил борасида Ҳаррис хоним бир иккиюзламачилик қилгани ҳам бор гап. 2019 йилнинг март ойида АҚШ—Исроил жамоатчилик муносабатлари конференциясида сўзлаган нутқида Ҳаррис хоним АҚШ ва Исроилнинг яқин алоқада бўлишидан ҳурсандлигини билдирган эди. Бироқ Twitter фойдаланувчилари ва кўплаб журналистларнинг танқидларидан сўнг «анти семитизм, исломофобия, гомофобия, трансофобия ва ирқчилик ҳақида» тушунтириш ҳам беришига тўғри келади.

    Бошқа демократик партия номзодлари, сенатор Берни Сандерс исроилликларнинг АҚШдаги лоббист гуруҳлари ёрдамидан фойдаланишдан воз кечганини билдиради. Айрим сўл демократик партия вакили Жамал Боуман Фаластин мухториятини ҳимоя қилиш билан танилган. Унинг номзоди 2020 йилда Нью-Йорк шаҳри маҳаллий конгресси сайловларига номзод сифатида кўрсатилган. Камала Ҳаррис июнь ойида Дональд Трампни Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғини босиб олишда Исроилга ёрдам бераётганини ҳам танқид қилиш билан ном қозонган.

    Ҳаррис хоним, шунингдек, Туркиянинг арманларга нисбатан геноцид уюштиргани фикрини ҳам қўллаб-қувватлайди. Хулоса қилиб айтганда, Камала Ҳарриснинг Яқин Шарқ масаласи бўйича ёндашуви Жой Байденнинг сиёсий қарашларига мос. Байден ҳам Эрон—АҚШ ядро келишуви кучда қолишини, АҚШ—Исроил муносабатлари яхши бўлишини, Саудия Арабистонига АҚШ ҳарбий техникаси сотилишига чек қўйилишини истайди. Ғалвирнинг сувдан кўтарилишига эса бор йўғи 81 кун қолди. Трамп ғолиб бўладими ёки бўлғуси вице-президент Камала Ҳаррис ноябрь ойидаги сайловлар натижаси ҳал қилади.

    Россиянинг коронавирусга қарши вакцинаси нега Ғарбни асабийлаштирмоқда?

    Британиянинг нуфузли The Financial Times  журналисти Генри Фойнинг эътироф этишича, русларнинг коронавирусга қарши вакцинаси эбола вирусига қарши препарат асосида тайёрланганини, бироқ ғарбнинг бу вакцинани танқид қилаётгани сабаблари геосиёсат, илм-фан билан ҳам боғлиқ.

    Ғарб танқиди, энг аввало, рус вакцинасининг халқаро эътироф этилган эболага қарши препарати асосида тайёрланганидир. Тарихга назар ташланса, 1778 йилда рус императори Екатерина II ўзида чечак касаллигига қарши тажриба ўтказилишига розилик беради. Шу тариқа у барча русларни вакцинанинг хавфсизлигига ишонтирмоқчи бўлади. Айнан шу тариқа Владимир Путин сешанба куни коронавирусга қарши яратилган «Спутник-В» вакцинаси тажрибасида қизи иштирок этганини маълум қилди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Бу эса Россия илм-фани барча ривожланган мамлакатларнинг тиббиётидан ўзиб кетганини ҳам намойиш қилиш бўлди. Бироқ муаммо шундаки, бу вакцина ҳали ҳам тажрибалар жараёнида. Бир неча ҳафтадан сўнг минглаб россияликлар мазкур препаратни қабул қила бошлаши ҳисобга олинса, вакцина ҳамон синов даврида экани маълум бўлади.

    Айнан шу сабабдан ҳам ғарб Россиянинг вакцина борасидаги хушхабарини олқишлар билан кутиб олмади. Миллионлаб инсонлар ҳаёти хавф остида қолаётган бир даврда Германия соғлиқни сақлаш вазири Йенс Шпан таъбири билан айтганда, «бундай қарор ўта хавфлидир». АҚШ соғлиқни сақлаш вазири Алекс Азар эса Путиннинг фикрларига ишонқирамаган ҳолда «вакцина ким биринчи бўлиб финишга етиб келадиган пойга эмас», деган фикрни билдирди. Афтидан, Кремль шунчаки рус қудратини яна бир бор пиар қилишдан манфаат топадигандек ҳаракат қилмоқда.

    Расмий Кремль эса жаноб Азарнинг фикрларига қўшилмади. Яна бир қизиқ жиҳати, коронавирусга қарши вакцинанинг «Спутник-В» деб номлангани. Бу ҳам бежиз эмас. ХХ асрнинг 60 йилларида космик пойгаларга старт берилган даврда руслар дунёда ҳаммадан биринчи бўлиб фазога йўл олгани барчанинг эсида. Фикр қилинадиган бўлса, расмий Кремлнинг вакцинани яратиш борасидаги ёндашувини қуйидагича изоҳлаш мумкин: қоидаларга зид бўлса-да, русларнинг коронавирусга қарши вакцинани бошқа давлатлардан биринчи бўлиб ишлаб чиқариши нега дунё жамоатчилигида хавотирланишга сабаб бўлиши керак.

    Расмий Москва ҳам АҚШ, Буюк Британия ва Хитойда бўлгани каби расмий протоколларни бузган ҳолда вакцина ишлаб чиқарилишини тезлаштиришга қўл урди-ку. Россия ҳам ғарб ва бошқа давлатлардаги вакцина яратиш билан боғлиқ жараёнларига шунчаки кўз юмди. Рус вакцинаси ҳам учинчи босқич синовларидан ҳали муваффақиятли ўтиши, бу жараён эса ҳали минглаб инсонларда бир йилдан ошиқроқ вақт мобайнида синаб кўрилиши керак.

    Президент қизида вакцинанинг синаб кўрилиши ва унда вакцинанинг ножўя таъсири фақатгина иситманинг ошиши — матбуот учун яхши сарлавҳа бўлишга имкон. Бироқ турли ёш ва турли касалликларга эга инсонларда вакцина қандай наф келтиради, бу клиник тадиқоқтларга боғлиқ. Халқаро тиббиёт экспертлари назарида самараси ва хавфсиз бўлган вакцинани ишлатишга шошилиш бу, энг аввало, жаҳон ҳамжамиятининг коронавирусга қарши саъй-ҳаракатларига салбий таъсир қилади ва чалғитади ҳамда пандемиянинг янада тарқалишига сабаб бўлади.

    Айримлар назарида эса рус ҳукуматининг вакцина борасидаги янгилиги илм-фандан кўра, геосиёсат билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Гамалея номидаги эпидемиология ва микробиология тадқиқот институти ўтган асрнинг 80 йилларидан бери аденовируслар билан шуғулланиб келаётган бўлса-да, Россия фармасевтика саноатининг гигантлари сифатида кўрилмайди. «Спутник-В» эса эбола вирусига қарши препарат андозалари асосида ишлаб чиқилмоқда.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Россиянинг АҚШдаги сайловларга аралашуви, Сергей Скрипалга қарши уюштирилган суиқасд, Малайзия авиакомпаниясига тегишли МҲ117 учоғи билан содир бўлган нохуш вазият каби воқеалар ғарбнинг Россияга шубҳа билан қарашига сабаб. Вакцина борасидаги янгилик ҳам шубҳасиз ғарб тарафидан ишонқирамай қабул қилинмоқда.

    Бундан ташқари, Италияда коронавирус авж олган пайтда рус тиббиётчиларининг италянларга ёрдам кўрсатиш учун жалб қилиниши ортидан дипломатик бош оғриғи пайдо бўлди. Халқаро ҳамжамият русларни ҳарбий сирларни қўлга киритишда айблай бошлади. Рус вакцинасининг яратилиши ҳам мазкур дипломатик ғалванинг давоми сифатида кўрилмоқда.

    Шунга қарамасдан Сербия, Филиппин рус вакцинасини сотиб олиш борасида маълум қилган бўлса, БАА, Саудия Арабистони, Бразилия ва Мексика рус вакцинаси синовларида қатнашиш учун розилик берди. Кремль эса йигирмадан ортиқ мамлакат бир миллиард дона вакцинани харид қилишни билдирганини айтмоқда.

    Оммавий ахборот воситалари вакиллари Гамалея институти директоридан жаноб Путиннинг қизида вакцина синови қандай кечгани борасида савол берганда, у «балки кўнгилли сифатида иштирок этгандир, аммо унинг паспортини кўрмадим», дея жавоб берди. Бундай жавоб жаноб Путинга қай даражада ишониш кераклигига ишора.

    Исроил ва БАА тинчлик шартномаси араб-яҳудий низосига барҳам берадими?

    Дунё матбуотида Исроил ва БАА ўртасида дипломатик муносабатларни яхшилаш борасида  имзоланган шартнома ғарб назарида, катта ютуқ деб баҳоланмоқда. Бироқ бир қатор араб мамлакатлари эса бундан норози. Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос бу шартномани БААнинг хоинлиги сафатида баҳолади, деб ёзади The Times of Israel нашри.

    Биньямин Нетаньяху мусулмон дунёси билан алоқаларнинг янги даври бошлангани ҳақида хушхабар эълон қиларкан, Дональд Трамп ва унинг куёви Жаред Кушнерга миннатдорлик билдирган ва яқин келажакда бу битим бошқа араб давлатларининг Исроилга нисбатан муносабатини ўзгартиришига олиб келувчи битим деб баҳолашни ҳам таъкидлади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг Twitter’даги саҳифасида мазкур шартномани «бугунги куннинг энг тарихий воқеаси» сифатида баҳолади.

    Нетаньяху ўзининг Twitter’даги саҳифасида мазкур шартномани «Тарихий воқеа» деб атаган бўлса, БАА валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Зиёд Исроил мазкур шартнома имзоланиши орқали Исроил суверенитети ва Иордан дарёсининг ғарбий соҳилига бўлган даъволарини тўхтатишга қарор қилгани ҳақида изоҳ қолдирди.

    АҚШ президенти куёви Жаред Кушнер Нетаньяхуни Исроил ва БАА ўртасида имзоланган шартнома билан табриклади. Кушнер Нетаньяхуни табриклар экан, мазкур шартномани имзолаш анча машаққатли кечгани, Исроилдаги сайловлар орага тушиб қолгани ҳақида фикр билдирди. Дональд Трамп эса сўнгги олти ҳафта мобайнида мазкур битимни имзолаш тезлашгани ҳақида маълум қилди. Исроилнинг араб мамлакатлари билан имзолаган мазкур шартномаси учунчиси ҳисобланади. Бунгача Исроил 1979 йилда Миср, 1994 йилда Иордания билан ўзаро алоқалар борасида шартнома имозалаганди.

    Яқин кунлар ичида Исроил ва БАА сайёҳлик, сармоялар, авиа хабарлар, хавфсизлик, телекомуникациялар, соғлиқни сақлаш, энергия ташувчи манбалар, маданият, атроф-муҳит ва элчихоналар очилиши борасида икки томонлама шартномаларни имзолаши кутилади. Келишувга мувофиқ БАА ва Исроил АҚШнинг «Яқин Шарқ учун стратегик лойиҳаси дастурига» қўшилиши жоиз.

    Исроил ва БААнинг дипломатик ҳамкорлиги икки мамлакат, хусусан, Яқин Шарқ минтақаси учун ижобий ҳолат. Аммо муаммо шундаки, имзоланадиган шартномалар тўлақонли тарзда ҳаётга татбиқ этиладими?! Форс кўрфазининг бошқа мусулмон мамлакатлари ҳам БАА ортидан эргашадими? Яна бир жиҳатни таъкидлаш жоиз, Исроил ва БАА имзолаган шартномада Трамп маъқуллаган Фаластин тақдири ҳақида лом-мим дейилмайди. Бироқ АҚШда ноябрь ойида бўлиб ўтадиган сайловларда бу ҳам амалдаги президент учун маълум бир фойдаларни келтириши мумкин.

    Ўз навбатида мазкур шартнома непотизм, коррупция машмашаларига аралашиб қолиб, ўзини ўзи қопқонга туширган Нетаньяху учун ҳам озод бўлиш учун имконият. Ахир Нетаньяхунинг Иордан дарёсининг ғарбий соҳилини босиб олиш ғоялари бефарқ қолдирилди, АҚШ эса коронаинқироз сабаб ўз ички сиёсатига ўралашиб қолди, қўшнилар эса Исроилнинг «буюк давлатчилик» ғояларига эътироз билдирди. Шу боис Нетаньяху БАА билан шартномадан ўзининг сиёсий обрўсини ошириш мақсадида фойдаланиши ҳам мумкин.

    БАА Исроил билан имзоланган шартномадан қандай манфаат кўради, фақат тахмин қилиш мумкин. Энг аввало, БАА расмий Вашингтон билан алоқаларини мустаҳкамлаб олади, иқтисодий ва фан соҳасида Исроилнинг тажрибаларидан фойдаланиши ҳам мумкин.

    Аммо фаластинликлар яна бир араб давлати уларга хиёнат қилганини дилларига тугиб қўяди.

    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

    15.08.2020, 20:02   Изоҳ (0)   126614
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россияда коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқариш бошлангани эълон қилинди

    15.08.2020, 18:54

    Bloomberg Трампнинг бойлигида энг катта пасайиш кузатилганини маълум қилди

    15.08.2020, 18:12

    Лукашенко Путин билан Беларусдаги норозилик намойишлари ҳақида суҳбатлашди

    15.08.2020, 17:53

    Ҳиндистонда коронавирусга қарши вакцина синовининг биринчи босқичи ўтказилмоқда

    15.08.2020, 17:11

    CNN: Россия коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқишда АҚШга ёрдам таклиф қилди. Вашингтон ёрдамни рад этди

    15.08.2020, 15:56

    Беларусда ҳибсга олинган «Вагнер» гуруҳи жангарилари Россияга қайтди

    15.08.2020, 15:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50

    Кучга тўлаётган янги қудрат. Хитой қайси қуроллари билан дунё эътиборини тортди?

    11 июн, 20:00

    Ваҳшийликнинг энг юқори чўққиси — Исроил аскарлари фаластинлик 6 ёшли қизча ва унинг қариндошларини қандай ўлдирган эди?

    10 июн, 19:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил ҳаво ҳудуди ёпилиши сабаб авиақатновлар вақтинча тўхтатилди

    Ўзбекистон | 14 июн, 14:11

    “Қора рицар”, “Такси 4”: фильмлардаги эпизодик ролини моҳирона ижро этган машҳур спортчилар

    Лайфстайл | 14 июн, 13:50

    Оқ уй Маск компанияси билан тузилган давлат шартномаларини текширишга қарор қилди

    Дунё | 14 июн, 13:25

    Гаттузо Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши кутилмоқда

    Спорт | 14 июн, 13:23

    “Мўжизакор аёл” қайтмоқда: DC янги фильм учун сценарий устида иш бошлади

    Кино | 14 июн, 13:01

    “Исроил Эроннинг АҚШ билан музокара олиб борган барча вакилларини йўқ қилди” — Трамп 

    Дунё | 14 июн, 12:40

    Тошкентда қуйма олтинга ўхшатиб тайёрланган металларни сотаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 14 июн, 12:20

    Эрон ядро дастури ҳақида нималарни билиш муҳим?

    Дунё | 14 июн, 12:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.