• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкент шаҳри чегараларини ўзгартириш режаси қайта кўриб чиқилади

    Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг чегарадош туманлари ҳудудларини ўзгартириш лойиҳаси қайта кўриб чиқилади. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳукумати ва пойтахт ҳокимлигидаги ахборот манбаларига таяниб, «Gazeta.uz» хабар бермоқда.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Президент Шавкат Мирзиёев 5 август куни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг ўзаро чегарадош бўлган туманлари ҳудудларини ўзгартириш бўйича тайёрланган лойиҳалар тақдимоти билан танишганди. Президент матбуот хизмати аҳолига қулайлик яратиш мақсадида Тошкент шаҳридан Тошкент вилоятига 1010 гектар, вилоятдан пойтахтга 10196 гектар ер майдони ўтказилиши режалаштирилаётгани ҳақида хабар берганди.

    Қурилиш вазири Ботир Зокиров пойтахтнинг Сергели, Чилонзор ва Учтепа туманларидан бир қисми, шунингдек, Мирзо Улуғбек тумани таркибидаги Улуғбек шаҳарчасини Тошкент вилояти ҳудудига ўтказиш таклиф этилаётганини маълум қилган.

    Тошкент шаҳрининг ҳудудлари ўзгариши мўлжалланаётган маҳаллалари аҳолиси ушбу таклифга қарши чиққан. Хусусан, Учтепа тумани ва Улуғбек шаҳарчаси аҳолиси уларнинг яшаш ҳудудлари Тошкент вилояти таркибига ўтказилишига норозилик билдирган. Учтепа ва Сергели туманларида аҳоли кўчага йиғилиб, мутасаддилардан изоҳ талаб қилган.

    Учтепа тумани ҳокими Фарҳод Абдуллаев аҳоли билан учрашувда шаҳар чегараларини ўзгартириш таклифи ҳали лойиҳа эканини таъкидлаб, ушбу масалани Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан муҳокама қилишга ваъда берган.

    11 август куни пойтахт ҳокими билан бўлиб ўтган учрашувда иштирок этган «Ўрикзор» маҳалла фуқаролар йиғини раиси аҳолига видеомурожаатида «ҳудуднинг бир метри ҳам Зангиота туманига ўтмайди», деди. «Gazeta.uz» мухбирига берган интервьюсида у мазкур маълумотни тасдиқлаган ва лойиҳа кечиктирилганини айтган.

    Нашрнинг Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва ҳукуматдаги манбалари лойиҳа қайта кўриб чиқилишини тасдиқлаган, аммо бунинг қачон амалга ошиши ва қандай ўзгаришлар бўлиши ҳозирча номаълум.

    Қурилиш вазирлигининг билдиришича, ўзгартириш лойиҳаси Тошкент ҳокимлиги томонидан тайёрланган. Пойтахт маъмуриятидан расмий изоҳ олишнинг иложи бўлмаган.

    Чегараларни ўзгартириш тартиби

    «Gazeta.uz»нинг ёзишича, Олий Мажлис Сенати 7 август куни «Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида»ги қонунни маъқуллаган. Президент томонидан имзоланиши керак бўлган мазкур қонунга кўра, вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар, Тошкент шаҳри туманлари ва вилоятлар туманларининг чегараларини ўзгартириш ҳокимлар сўрови асосидаги Вазирлар Маҳкамасининг таклифи билан Олий Мажлис томонидан амалга оширилади.

    Тегишли вилоят ёки Тошкент шаҳар ҳокими Вазирлар Маҳкамасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

    • шаҳар, Тошкент шаҳри тумани ёки вилоят туманининг чегарасини ўзгартириш зарурати ва мақсадга мувофиқлиги асосланган сўров;
    • вилоят ёки Тошкент шаҳар халқ депутатлари кенгашининг шаҳар, пойтахт тумани ёки вилоят тумани чегараларини ўзгартириш масаласини кўриб чиқиш ҳақидаги қарори;
    • ҳоким томонидан тузилган комиссия хулосаси;
    • шаҳар, Тошкент шаҳри тумани ёки вилоят туманининг чегаралари ва чегаралари ўзгартириладиган маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларининг картографик кўриниши, шаҳар, Тошкент шаҳри тумани ёки вилоят туманининг чегара чизиқларини акс эттирган ҳолда;
    • шаҳар, Тошкент шаҳри тумани ёки вилоят туманининг чегаралари ўзгариши билан боғлиқ тегишли ҳисоб-китоблар ва харажатларни молиялаштириш манбалари.
    Қонунга кўра, Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда ҳокимнинг сўровини кўриб чиқиши ва уни маъқуллаши ёки рад этиши керак. Сўров маъқулланган тақдирда, ҳукумат 10 кун муддатда парламентга кўриб чиқиш учун ҳужжатлар билан бирга шаҳар, Тошкент шаҳри тумани ёки вилоят туманининг чегараларини ўзгартириш ҳақидаги таклиф ҳамда Қонунчилик палатаси ва Сенат қарорлари лойиҳаларини киритади.

    13.08.2020, 21:57   Изоҳ (0)   34068
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда магистратура имтиҳонлари тестларининг сони ҳамда уларни баҳолаш мезонлари тасдиқланди

    13.08.2020, 21:32

    Ўзбекистондаги барча ФҲДЁларда 1 сентябридан бошлаб туғилиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатиш тартиби жорий этилади

    13.08.2020, 21:06

    Ўзбекистонда ижодий имтиҳони тестга алмаштирилган абитуриентларга яна йўналишларни танлаш имконияти берилди

    13.08.2020, 20:55

    Ўзбекистонда абитуриентларнинг тест саволларига жавоб бериши учун 3 соат вақт ажратилади

    13.08.2020, 20:31

    Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ўзбекистонда оғир аҳволдаги беморлар сони нега кўпаяётганига изоҳ берди

    13.08.2020, 19:32

    Россиянинг Ростов вилоятидан 918 нафар ўзбекистонлик поездда Тошкентга олиб келинди

    13.08.2020, 18:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жазирамада жоннинг ҳузури: уй учун қандай кондиционер танлаш керак?

    Маслаҳатлар | 8 август, 19:55

    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

    Реклама | 8 август, 19:30

    “Трамп Европага нисбатан ҳақли сиёсат олиб боряпти” — Лукашенко

    Дунё | 8 август, 19:46

    Ҳокимликлар ходимлари учун ойликлар ва мукофот пуллари иш сифатига қараб тўланади

    Ўзбекистон | 8 август, 19:29

    Жаҳон банки Тожикистонга ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун 50 млн доллар ажратади

    Дунё | 8 август, 19:18

    Исроил Фаластин туфайли Лондон билан ҳамкорликни тўхтатиши мумкин — Times

    Дунё | 8 август, 19:00

    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

    Реклама | 8 август, 18:00

    Юздаги чарчоқни косметика билан яшириш бўйича машҳур аёллардан лайфхаклар

    Шоу-бизнес | 8 август, 18:50

    Фарғонада 17 ёшли қизга шилқимлик қилган маҳалла раисига 4 сутка берилди

    Ўзбекистон | 8 август, 18:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.