• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12618.63
    • RUB160.83
    • EUR14516.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Жиззах ва Сирдарёдаги сув ресурслари ва ерларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланади — Президент қарори

    Президент Шавкат Мирзиёев «Жиззах ва Сирдарё вилоятларида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади. Ҳужжатнинг тўлиқ мантнини ЎзА эълон қилди.

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest
    Қарорга кўра:
    • 2020–2023 йилларда Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ирригация ва мелиорация объектларини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда мелиорация объектларини таъмирлаш бўйича манзилли рўйхатлар;
    • 2020–2023 йилларда Жиззах ва Сирдарё вилоятларида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ирригация тизимларини таъмирлаш ва тиклаш ишларининг прогноз кўрсаткичлари;
    • 2020–2023 йилларда Жиззах ва Сирдарё вилоятларида сув истеъмолчилари уюшмалари, кластерлар ҳамда фермер хўжаликларининг ўз маблағлари ҳисобидан суғориш тармоқларини таъмирлаш ва тиклаш ишларининг прогноз кўрсаткичлари;
    • 2020–2023 йилларда Жиззах ва Сирдарё вилоятларида сув тежовчи суғориш технологияларини жорий қилишнинг прогноз кўрсаткичлари;
    • Жиззах ва Сирдарё вилоятларидаги сув хўжалиги объектларини бошқариш, сувни ҳисобга олиш ва мониторинг юритишда рақамли технологияларни жорий қилиш прогноз кўрсаткичлари;
    • Жиззах ва Сирдарё вилоятларидаги суғориш ва дренаж қудуқлари ҳамда мелиоратив объектларда сувни назорат қилиш бўйича рақамли технологияларни жорий қилишнинг прогноз кўрсаткичлари тасдиқланади.

    Фото: «Тараққиёт стратегияси» маркази

    Фото: «Тараққиёт стратегияси» маркази

    Сув хўжалиги вазири, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари ҳамда туманлар ҳокимларига мазкур қарорда белгиланган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши бўйича шахсий жавобгарлик юкланди.

    Лойиҳалар, шунингдек, белгиланган прогноз кўрсаткичлари доирасида амалга ошириладиган лойиҳалар:
    • ҳар бир лойиҳанинг натижадорлиги ва мақсадга мувофиқлигидан келиб чиқиб, тегишли лойиҳа ҳужжатлари асосида амалга оширилади;
    • қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг олти минг бараваридан ортиқ бўлган ҳар бир лойиҳанинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилгандан сўнг Жиззах ва Сирдарё вилоятлари ва туманлар ҳокимликлари, Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, сув истеъмолчилари уюшмалари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар иштирокида ҳамда мустақил экспертларни жалб этган ҳолда муҳокама этилади ва уларнинг ижобий хулосаси асосида белгиланган тартибда амалга оширилади.

    Фото: «Тараққиёт стратегияси» маркази

    Фото: «Тараққиёт стратегияси» маркази
    Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги:
    • 2020 йилда амалга ошириладиган лойиҳаларни 2020–2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурининг 2020 йил учун тасдиқланган параметрлари доирасида ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширсин, келгуси йиллар учун асосий кўрсаткичларни аниқлаштириб ва янгилаб борган ҳолда Инвестиция дастурини шакллантириш жараёнида инобатга олади;
    • Давлат бюджетининг 2020 йил параметрлари доирасида 2020 йил учун белгиланган чора-тадбирларни амалга оширади, 2021-2023 йиллар учун белгиланган тадбирларни келгуси йиллар Давлат бюджети кўрсаткичларида ўрнатилган тартибда назарда тутади.
    Жиззах ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари:
    • белгиланган прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши учун талаб этиладиган маблағларни маҳаллий бюджет ҳисобидан ажратиб боради;
    • белгиланган прогноз кўрсаткичларининг бажарилишида сув истеъмолчилари уюшмалари, кластерлар ҳамда фермер хўжаликларига кўмаклашади.
    Сув хўжалиги вазирлиги, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари:
    • тасдиқланган манзилли рўйхатлар, шунингдек, тасдиқланган прогноз кўрсаткичлари доирасида объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқилишини, бош пудрат ташкилотларининг тендер (танлов) савдолари асосида аниқланишини ҳамда қурилиш ишларининг амалга оширилишини ташкил қилади ва қатъий назоратга олади;
    • объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлашда, тендер танловларини ўтказиш жараёнларида шаффофликни таъминлаш ҳисобига объектларнинг қийматини мақбуллаштириш чораларини кўради;
    • лойиҳаларни амалга ошириш доирасида зарур асбоб-ускуна, хом ашё, бутловчи буюмлар ҳамда қурилиш материалларининг маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан харид қилинишини таъминлайди (мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар учун);
    • энергия тежамкор технологияларни қўллаш ҳамда объектларни қуриш ва реконструкция қилиш ишларига маҳаллий пудрат ташкилотларини кенг жалб қилишга алоҳида эътибор қаратади.

    Фото: «Тараққиёт стратегияси» маркази

    Фото: «Тараққиёт стратегияси» маркази

    2021 йилдан бошлаб ирригация ва мелиорация объектларини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда мелиорация объектларини таъмирлаш ва тиклаш бўйича устувор лойиҳаларни танлаш ва амалга оширишнинг шундай тартиби ўрнатиладики, унга кўра:

    • устувор лойиҳалар бўйича таклифлар сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги, геология, ер тузиш ва лойиҳа ташкилотлари мутахассислари ҳамда мустақил экспертлар, шунингдек, манфаатдор фермер ва кластерлар иштирокида жойида ҳар бир ҳудуднинг сув таъминоти, ерларнинг мелиоратив ҳолати ва бошқа ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳамда муаммолар таҳлилини қилган ҳолда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда шакллантирилади;
    • устувор лойиҳалар бўйича таклифлар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар халқ депутатлари Кенгашларида муҳокама қилинади ва маъқуллангандан сўнг белгиланган тартибда амалга оширилади;
    • ҳар бир лойиҳанинг амалга оширилиши ҳолати тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳлари томонидан назорат қилиб борилади.
    2020/2021 ўқув йилида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида таҳсил олаётган талабаларнинг ёзги малакавий-ишлаб чиқариш амалиёти эксперимент тариқасида Жиззах ва Сирдарё вилоятларида қуйидаги тартибда ташкил қилинади:

    а) талабаларнинг ёзги малакавий-ишлаб чиқариш амалиёти Сув хўжалиги вазирлиги томонидан Институт билан келишилган ҳолда тасдиқланган жадвал ва дастур асосида ихтисослашган кафедраларнинг профессор-ўқитувчилари раҳбарлигида назарда тутилган объектларда, шунингдек, буюртмачи, пудратчи ва сув хўжалиги эксплуатация ташкилотларида ўтказилади;

    б) малакавий-ишлаб чиқариш амалиётини ташкил қилишда:

    • Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда талабаларни ҳудудларга олиб боради, жойлаштиради ва зарур шароитларни яратади;
    • лойиҳаларнинг буюртмачиси, бош пудратчи ва сув хўжалиги эксплуатация ташкилотлари талабаларни қурилиш ва сув хўжалиги объектларига даврий равишда олиб чиқади, уларга лойиҳа-смета ва қурилиш назорати ҳужжатларидан фойдаланишга ҳамда замонавий қурилиш ва сувни оқилона бошқариш услублари, техникаси ва технологияларини чуқур ўрганишлари учун амалий шароит яратади.
    Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти талабаларининг 2020/2021 ўқув йилида ёзги малакавий-ишлаб чиқариш амалиётини ўташ даврида Жиззах ва Сирдарё вилоятларида амалга ошириладиган ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда таъмирлаш-тиклаш лойиҳаларида иштирокини таъминлаш жадвали тасдиқланади.

    Сув хўжалиги вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Дўстлик Сув хўжалиги ва мелиорация коллежи ҳамда Гулистон давлат университети ҳузуридаги Оқолтин саноат техникумида Институт талабаларининг ёзги малакавий-ишлаб чиқариш амалиётини ташкил қилади.

    Жиззах ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари:

    • Пахтакор ҳамда Ховос туманларида илғор агрокластерларни жалб қилган ҳолда замонавий рақамли технологиялар асосида намунали автоматлаштирилган суғориш участкаларини ташкил қилиш чораларини кўради. Бунда Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Фанлар академияси намунали участкаларни ташкил қилишда ҳар томонлама услубий ва амалий ёрдам кўрсатади;
    • 3 кун муддатда мазкур қарорни самарали ижро этишга доир масалаларни халқ депутатлари вилоятлар ҳамда туман (шаҳар)лар Кенгашларида муҳокама қилади ва тегишли қарор қабул қилади.

    Мавзуга доир:

    • Жаҳон банки Ўзбекистонга 500 млн доллар қарз беради. Маблағ қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш учун йўналтирилади
    • Жанубий Кореяда тажриба орттирган норинлик йигит ўз маблағи ҳисобига паррандачилик кластерини очиб, камбағалликка қарши курашмоқчи
    • Қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежлари негизида олий мактаблар ўрнига агротехнологиялар техникумлари ташкил этилади

    13.08.2020, 15:57   Изоҳ (0)   21796
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сергелида ота бир неча кун уйга келмаган 27 ёшли ўғлини ярим тунда кўчада калтаклади

    13.08.2020, 15:33

    Ўзбекистондаги қайси деҳқон бозорларида гўшт энг арзон нархда сотилмоқда?

    13.08.2020, 14:59

    Сардобадаги сув тошқинидан зарар кўрган уйларни таъмирлашга салкам 30 млрд сўм сарфланди

    13.08.2020, 14:35

    Тошкентда ўз фарзандининг мурдасини ёқиб юбориб, сўнг унинг йўқолгани ҳақида хабар берган аёлга суд ҳукми ўқилди

    13.08.2020, 14:11

    Тошкентнинг Махтумқули кўчасидан Паркент кўчасига ўтиш йўли яна бир кунга ёпиқ бўлади

    13.08.2020, 13:46

    Қарши шаҳар ҳокими вафот этган фуқарога ер берди. Марҳумга 10 кунда ҳужжатларни расмийлаштириш вазифасини юклади

    13.08.2020, 13:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг

     

    Тавсия этамиз

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қашқадарёда уч ёшли бола комбайн ичига тушиб кетди

    Ўзбекистон | 19 июн, 00:20

    Юридик университет қошидаги академик лицейларнинг битирувчилари суҳбат асосида ўқишга қабул қилинади

    Ўзбекистон | 19 июн, 00:10

    Сийдик ранги организмда кечаётган ўзгариш ва касалликлардан хабар беради

    Саломатлик | 19 июн, 00:00

    Ҳужжатли қимматли қоғозларни йўқ қилиш тартиби белгиланди

    Ўзбекистон | 18 июн, 23:50

    Андижон ва Хоразмдаги ноқонуний ҳужраларда таҳсил олаётган болаларга жароҳат етказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 18 июн, 23:30

    “Технология олиб келиб, жаҳон бозорига сархил ва қуритилган меваларни экспорт қилиш салоҳиятимиз бор” — президент

    Ўзбекистон | 18 июн, 23:28

    Трамп АҚШни Яқин Шарқдаги янги можарога тортишни истамаслигини таъкидлади

    Дунё | 18 июн, 23:10

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Манчестер Сити” “Видад”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 18 июн, 23:01
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.