• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Халқ таълими вазирлиги фан олимпиадалари ғолиблари ва уларнинг ўқитувчиларига қанча миқдорда пул мукофоти берилишини маълум қилди

    Халқ таълими вазирлиги томонидан халқаро ва республика даражасидаги фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар ва уларнинг ўқитувчилари бир марталик пул мукофотлари миқдори маълум қилинди.

    Фото: «Ма’rifat.uz»

    Фото: «Ма’rifat.uz»

    Қайд этилишича, халқаро фан олимпиадаларининг совриндорлари базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваридан 500 бараваригача, уларнинг ўқитувчилари эса базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваридан 450 бараваригача бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади.

    Бундан ташқари, халқаро фан олимпиадалари ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар ва таълим муассасаси директорлари навбатдаги ўқув йили давомида директор жамғармасидан қўшимча устама олади.

    Таъкидланишича, 2019 йил 3 майдаги «Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорига мувофиқ фан олимпиадалари ғолибларини рағбатлантиришнинг янги тизими жорий этилган бўлиб, унга кўра Халқаро математика олимпиадаси (IМО), Халқаро физика олимпиадаси (IPhО), Халқаро кимё олимпиадаси (IChО), Халқаро биология олимпиадаси (IBO), Халқаро информатика олимпиадаси (IОI)да ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар ва уларнинг ўқитувчилари қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади:

    • 1-ўрин (олтин медаль) учун – ўқувчига базавий ҳисоблаш миқдори (айни пайтда 223 минг сўм) нинг 500 баравар (111,5 миллион сўм), ўқитувчисига – 450 баравар (100,35 миллион сўм);
    • 2-ўрин (кумуш медаль) учун – ўқувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баравар (66,9 миллион сўм), ўқитувчисига – 250 баравар (55,75 миллион сўм);
    • 3-ўрин (бронза медаль) учун – ўқувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравар (44,6 миллион сўм), ўқитувчисига –150 бараварида (33,45 миллион сўм).
    Бундан ташқари, халқаро фан олимпиадалари ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар ва таълим муассасаси директорлари навбатдаги ўқув йили учун директор жамғармасидан 1-ўрин (олтин медаль) учун – 200 фоиз, 2-ўрин (кумуш медаль) учун – 175 фоиз, 3-ўрин (бронза медаль) учун – 150 фоиз миқдорида қўшимча устама олади.

    Қайд этилишича, юқорида келтириб ўтилган халқаро олимпиадаларда медаль билан тақдирланган ўқувчилар олий таълим муассасаларига имтиҳонларсиз имтиёзли равишда қабул қилинади.

    Шунингдек, фан олимпиадаларининг республика босқичида ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар ва уларни тайёрлаган ўқитувчилар қай тарзда рағбатлантирилишини маълум қилди. Унга кўра, ўқувчи ва ўқитувчилар қуйидагича миқдорда бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади:

    • 1-ўрин (олтин медаль) учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараварида (11,15 миллион сўм);
    • 2-ўрин (кумуш медаль) учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 35 бараварида (7,8 миллион сўм);
    • 3-ўрин (бронза медаль) учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараварида (6,69 миллион сўм).
    Маълум бўлишича, фан олимпиадаларининг республика босқичида ғолибликни қўлга киритган ўқувчиларга ихтисослик фани бўйича давлат олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида максимал балл олиш ҳуқуқини берувчи ва уч йил давомида амал қилувчи сертификат тақдим қилинади.

    Таълим муассасаларида ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган халқаро олимпиадалар ғолиблари лавозим маошига 150 фоиз, фан олимпиадаларининг республика босқичи ғолиблари лавозим маошига ҳар ой 100 фоизлик устама ҳақи тўланади.

    Олий таълим муассасасини тамомлаган олимпиада ғолиблари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси томонидан шакллантириладиган истиқболли мутахассислар захирасига киритилади.

    Бундан ташқари, юқорида таъкидланган қарорга мувофиқ математика, физика, кимё, биология ҳамда информатика ва ахборот технологиялари фанларидан ҳар йили бир марта ўтказиладиган қўшимча республика олимпиадаси жорий этилган бўлиб, унинг ғолибларига қуйидагича бир марталик пул мукофотлари белгиланган:

    • 1-ўрин (олтин медаль) учун – ўқувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 (22,3 миллион сўм), ўқитувчисига – 80 баравар (17,8 миллион сўм);
    • 2-ўрин (кумуш медаль) учун – ўқувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг 85 (18,9 миллион сўм), ўқитувчисига – 65 баравар (14,49 миллион сўм);
    • 3-ўрин (бронза медаль) учун – ўқувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 (15,6 миллион сўм), ўқитувчисига – 50 бараварида (11,15 миллион сўм)
    Вазирликнинг қайд этишича, 2019 йил 3 майдаги Президент қарори билан вазирликда Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаменти ташкил этилган бўлиб, у республика ва халқаро миқёсда ташкил қилинадиган олимпиадаларни мувофиқлаштиради, онлайн олимпиадалар ташкил қилади ҳамда мунтазам равишда иқтидорли ўқувчилар захирасини шакллантиради ва уларнинг мониторингини юритади.

    Аввалроқ ўзбекистонлик ўқувчилар 52-Халқаро кимё олимпиадасида кумуш ва бронза медалларни қўлга киритгани ҳақида хабар берилган эди.

    Мавзуга доир:

    • Халқ таълими вазирлиги ўқув йилини бошлаш бўйича учта сценарий устида иш олиб бораётганини маълум қилди
    • «Ўн бир йиллик таълим тизими ўқувчилар ўртасидаги жиноятчиликни 2,5 баробарга камайтирди» – Халқ таълими вазирлиги
    • Ўзбекистонда ўқитувчилар фаолиятига ноқонуний аралашганлик учун жавобгарлик белгиланди

    03.08.2020, 21:57   Изоҳ (0)   36521
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳабибулла Оқилов: «Иккинчи тўлқин бошланиши учун биринчиси тугаши керак»

    03.08.2020, 21:06

    Sulton Tex Group раҳбари Нурбек Эргашев қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаевга очиқчасига гаплашиб олишни таклиф қилди

    03.08.2020, 20:53

    Ўзбекистонда 4 август куни ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди

    03.08.2020, 20:26

    Ўзбекистон Қирғизистонга 560 минг долларлик инсонпарварлик ёрдами жўнатди

    03.08.2020, 19:52

    Украинадаги ўзбекистонликлар Киев—Харьков—Тошкент—Киев чартер рейсида олиб келинади

    03.08.2020, 19:23

    «Ўзбектуризм» компанияси раисининг собиқ биринчи ўринбосари Неъмат Абдуллаев вафот этди

    03.08.2020, 18:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.