• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Исроилнинг пойдевори. Яҳудийларнинг Испаниядан Яқин Шарққа сургун қилиниши тарихи

    800 йил давомида мусулмонлар қўл остида бўлган Испания 1492 йилда қирол Фердинанд ва унинг рафиқаси Изабелла томонидан қайта эгалланди. VIII асрдан буён мусулмонлар қўл остида яшаган Испаниядаги яҳудийлар ўз ҳаётларида шу пайтгача бўлмаган маданий гуллаб-яшнашга эришди. «Дарё» яҳудийларни бугунги Исроил давлати ҳудудларига етаклаган сабаблар ҳақида ҳикоя қилади. 

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Хусусан, иброний тили филологияси, шеърият ва яҳудий фалсафасида кучли ривожланишга эришди. Испания қайта эгаллангач, ҳукмдорлар ўлкани қайтадан насронийлаштиришга бел боғлади ва мусулмонлардан кейин яҳудий халқи сургун қилинди. 1492 йил 2 август яҳудийлар сургуни куни сифатида тарихда қолган. Бугунги мақолада натижаси Исроил давлатининг қурилишига олиб келган яҳудийларнинг Испаниядан сургун қилиниши ҳақида ҳикоя қиламиз.

    Алгамбара эдикти

    Испанияда яшаётган яҳудий халқини мамлакатдан сургун қилишни ҳужжатлаштирган Алгамара эдикти 1492 йил 31 март куни арагонлик Фердинанд ва кастилиялик Изабелла томонидан имзоланди. Ҳужжатга мувофиқ яҳудийлар Испания ерларини шу йилнинг 2 августига қадар тарк этишлари ёки католик динини қабул қилишлари лозим эди. Шу давр мобайнида уларга олтин, кумуш ва бошқа пуллардан ташқари барча мол-мулкларини олиб чиқиб кетишга рухсат берилди ҳамда улар қирол ҳимоясига олинди.

    Олимлар Испаниядан сургун қилинган яҳудийларнинг аниқ сони ҳақида бир тўхтамга келмаган. Баъзи тарихчилар 50 мингдан 300 минггача яҳудий кўчиб кетганини қайд этган. Туркиялик тарихчи Эстер Бенбассанинг фикрига кўра, Испаниядан кўчирилганлар 100 мингдан 150 минггачани ташкил қилади ва бу анча ақлга тўғри келадиган рақамдир (Esther Benbassa, “La diaspora juive 1492”, dans Histoire, économie & société, année 1993, volume 12, no 12-3, lien p. 335-343, page 337).

    Сургунларнинг манзиллари

    Сургун қилинган яҳудийлар дастлаб қўшни Португалия ҳудудига кўчди. Ундан ташқари мағриб давлатлари, Усмонли, Италия, Франция ва Голландия каби давлатларга кўчиб кетди. 1497 йилда Португалия Испания қироллари талаби билан яҳудийларни мамлакатдан чиқариб юборди. Кейинчалик Италиядан ҳам яҳудийлар чиқариб юборилди.

    Яҳудийларни энг яхши қабул қилган давлат Усмонли бўлди. Энг кўп кўчиб кетганлар ҳам айнан Усмонлига тўғри келди. Султон Боязид II сургун қилинган яҳудийларга жуда яхши муомала қилди. Уларни камситувчи ҳар қандай ҳаракатга ўлим жазосини тайинлади. Испаниядан келган яҳудийлар Усмонлининг Патрас, Негрепонт, Тебес, Истанбул, Эдирне, Никополис, Бурса, Смирна, Toкaт ва Салоники шаҳарларидан жой олди. Уларга ҳам Усмонлида яшаётган қолган ғайридинларга кўрсатиладиган муомала кўрсатилди. Яҳудий жамоалари ўзларининг диний раҳбарлари томонидаан бошқариладиган бўлди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Сефарадлар жамоасининг энг йирик марказларидан бири Салоники бўлди. 1478 йилда Салоникида бирорта ҳам яҳудий истиқомат қилмаганини ҳисобга олсак, Усмонлининг яҳудийларни қандай илиқ қаршилаганини кўриш мумкин бўлади. 1492 йилда Фаластин ҳали Усмонли ҳудуди ҳисобланмас эди. Аммо яҳудийлар жамоалари бу ҳудудда камчилик бўлиб яшар эди. Мамлуклар ҳукмронлиги остида бўлган бу ҳудудда бир неча юз оила истиқомат қилган бўлса, Усмонли ҳукмига ўтганидан кейин 1517 йилдан бошлаб ўн минглаб яҳудийлар Фаластин ҳудудига келиб ўрнаша бошлади.

    Фаластин Усмонли қўлига ўтганидан кейинги дастлабки йилларда Қуддус, Сафед ва Тиберя шаҳарларида 10 минг яҳудий истиқомат қилган (Trevor Mostyn et Albert Hourani, The Cambridge Encyclopedia of the Middle East and North Africa, page 186, Cambridge University Press, 1988). XVI аср ўрталарига яқин биргина Сафедда мингдан ортиқ яҳудий оиласи истиқомат қилар, улардан аксарияти Испания яҳудийлари эди.

    Нега Усмонли салтанати?

    Шу ўринда бир савол туғилади. Нега қувғин қилинганлар, асосан, Усмонли салтанатини танлади? Уларнинг Усмонлига интилишларининг сабаби XV аср ўрталарида ашкинази яҳудийларининг руҳонийси Исаак Сарфатининг ашкинази яҳудийларига қарата йўллаган номаси эди. У номасида қуйидагиларни айтган  эди:

    «Сизларга шуни маълум қиламанки, Усмонлида ҳеч нарсага муҳтож бўлмайсиз ва агар хоҳласангиз сиз учун барчаси яхши бўлади. Муқаддас ерга олиб борадиган йўл эса Усмонли орқали очилади. Насронийлардан кўра, мусулмонлар ҳукми остида яшаш яхши эмасми?»

    Маълумки, мусулмон мамлакатларида истиқомат қилган ғайридинлар зиммий деб аталиб, улар жизя тўлови эвазига жонлари ва молларини омон сақлаб, давлатнинг барча ваколатларидан фойдаланиб яшаб келган. Сефарадлар бундай муомалани Испаниядаги ҳаётлари давомида кўрганликлари ва Усмонли ҳам айни шаклда зиммийларга муомала қилгани сабабли ҳам кўпчилик яҳудийлар Усмонлига кўчишни маъқул кўрган.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Усмонлида улар шунчаки яшамади, балки давлат ишларида ҳам фаол аралашиб юрди. Хусусан, XVI асрнинг иккинчи ярмида яҳудийлар Усмонли сиёсий, ижтимоий ва маданий ҳаётида муҳим рол ўйнади. Усмонли ҳукмронлиги даврида ХХ асргача яҳудийларнинг Фаластин диёрига кўчиши давом этиб келди. XVII асрда Усмонли кучсизланиб, яна қайта кучланди. Яҳудийларга қарши ҳаракатлар бўлиб турган бўлса-да, уларнинг Муқаддас заминга зиёратлари давом этиб келди.

    XVIII аср бошларида Қуддусдаги яҳудийлар минг кишидан ошмас эди. Аммо Польша, Марокаш, Италиядан давомли миграция натижасида яҳудийлар сони ошиб уч минг кишига етди. XVIII аср охирги чорагида Россия ва Украинадан яҳудийлар Сафедга келиб ўрнашди. XIX аср ўртасида Қуддусда 18 минг аҳоли истиқомат қилган бўлса, шулардан беш минг нафардан ортиғи яҳудийлар бўлиб, уларнинг 3 500 таси Испаниядан келган Сефарад яҳудийларининг авлодлари эди.

    Усмонлида истиқомат қилаётган яҳудий аҳоли ўша даврнинг бой яҳудий филантроплари томонидан молиявий жиҳатдан таъминлаб турилди. Улардан энг йириклари Барон Эдмонд де Ротсҳилд, Мозес Монтефиори Ҳаим ва Мишкенот Шаананимлардир. Уларнинг кўмагида Қуддусда янги яҳудий маҳаллалари ташкил қилинди.

    Бутун дунёда тарқоқ ҳолда яшаб, доимий қувғинда юрган яҳудий халқи учун давлат қуриш ғоясини илк бор веналик журналист, сионизм ғояси асосчиси Теодор Ҳерзл кўтариб чиққан. 1896 йилда эълон қилган «Яҳудийлар давлати» (Der Judenstaat) китобида қурилажак давлатнинг механизмларини ишлаб чиққан. У 1897 йилда Швейцариянинг Базел шаҳрида биринчи сионист конгрессини чақирди ва ўша ерда Исроил давлати режасини эълон қилди.

    Яҳудийлар учун бўлажак давлат учун Фаластин айнан мазкур конгресс томонидан танланди ва конгресс Исроил давлати тузилгунга қадар 10 марта ўтказилди. Ҳерзл Базел конгресси ҳақида ўз кундаликларида қуйидагиларни ёзган эди: «Агар Базел конгрессини қисқа қилиб ифодаламоқчи бўлсам, шундай деган бўлардим: мен Базелда Яҳудий давлатини қурдим. Беш йилдан кейин, балки 50 йилдан кейин барча буни кўражак».

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Хулоса қиладиган бўлсак, XVI асрдаги яҳудийларнинг қувғини Сефарад жамолари тарихидаги энг муҳим нуқта бўлиб қолади. Қаерга кўчсалар ҳам уларнинг ягона мақсади Муқаддас заминга бориш эди. Айнан ўша даврдаги кўчишлар яҳудийларни бугунги Исроил давлати ҳудудларига етаклаган сабаблардан бири эди.

    Жаҳонгир Остонов тайёрлади.

    02.08.2020, 21:32   Изоҳ (0)   85980
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Энди олийгоҳлар давлатдан тўпланган балларига қараб пул олади

    Ўзбекистон | 8 август, 16:41

    Биргина реклама пулига пойтахтдан квартира: машҳурлар ижтимоий тармоқлардан қанча даромад олади?

    Лайфстайл | 8 август, 16:30

    Ўзбекистонда доллар курси яна ошди

    Ўзбекистон | 8 август, 16:16

    Олтинга бурканган қаср: Трамп Оқ уйга қандай ўзгартиришлар киритди? (фото)

    Дунё | 8 август, 16:00

    Шавкат Мирзиёев ишга жойлашишни ҳисоб-китоб қилишдаги камчиликларни танқид қилди

    Ўзбекистон | 8 август, 15:43

    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади

    Реклама | 8 август, 15:00

    “Фаластин Пелеси” Сулаймон ал-Убайд Ғазо жанубидаги ҳужумда ҳалок бўлди

    Спорт | 8 август, 15:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.