• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +19°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 29 июль куни 692 кишида коронавирус аниқланди. Аҳволи оғир беморлар сони 500 нафардан ошиб кетди

    Ўзбекистонда 28 июль куни соат 23:30 дан 29 июль куни соат 23:30 га қадар коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ 692 та ҳолат қайд этилди. Бу янги антирекорд ҳисобланади. Ўзбекистондаги коронавирусдан аниқланган барча касалланиш ҳолатларининг 3 фоизи 29 июлга тўғри келди. Кетма-кет уч кундан буён антирекордлар янгиланмоқда. 27 июль куни кунлик касалланиш ҳолатлари илк бор 600 нафардан ошиб, 678 кишида касаллик қайд этилган бўлса, 28 июль куни 684 кишида коронавирус аниқланганди. Янги ҳолатлардан сўнг Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 22585 нафарга етди.

    ССВ ҳисоби бўйича 131, «Дарё» ҳисоби бўйича 137 киши коронавирус асоратларидан вафот этган.

    ССВ ҳисоби бўйича 131, «Дарё» ҳисоби бўйича 137 киши коронавирус асоратларидан вафот этган.
    Фото: Telegram / @ssvmatbuotkotibi

    Янги касалланиш ҳолатлари

    Янги касалланганларнинг
    • 96 нафари хориждан келиб карантинга олинганлар орасида;
    • 596 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида (Тошкент шаҳрида — 256 нафар, Тошкент вилоятида — 191 нафар, Сурхондарё вилоятида — 47 нафар, Наманган вилоятида — 30 нафар, Хоразм вилоятида — 19 нафар, Сирдарё вилоятида — 12 нафар, Фарғона вилоятида — 12 нафар, Қашқадарё вилоятида — 11 нафар, Андижон вилоятида — 11 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида — 4 нафар, Навоий вилоятида — 3 нафар) аниқланган.
    Кун давомида 11 та ҳудудда коронавирусга чалиниш ҳолати кузатилди. Бухоро, Жиззах ва Самарқанд вилоятларидагина янги беморлар қайд этилмади.

    Тошкент шаҳрида 256 кишида коронавирус аниқланди. Жорий ҳафтанинг 3 куни ичида пойтахтда 1016 кишида касаллик қайд этилди. Солиштириш учун ССВ жадвалида Тошкент шаҳри ва вилоятидан ташқари қолган 12 та ҳудуднинг ҳеч бирида касалланганлар сони 1000 нафарга ҳам етмаган. Тошкентда касалланганлар орасида бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков ҳам бор.

    Нурмат Отабеков.

    Нурмат Отабеков.
    Фото: «Дарё»

    Шунингдек, хориждан келиб Ўртасарой карантин зонасига жойлаштирилган 96 фуқарода ҳам коронавирус қайд этилган. Карантин зонаси Тошкент вилояти ҳудудида жойлашганлигига қарамай, беморлар Тошкент шаҳри ҳисобига қўшилмоқда. Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида Ўртасарой карантин зонасида касаллик аниқланган фуқаролар шу ернинг ўзида даволанаётганини маълум қилди. Шунингдек, Беҳзод Мусаев кунига 2000 дан ортиқ фуқаро Ўзбекистонга олиб келинаётганини ҳам айтди.

    Мавзуга доир: Тошкентда ташкил қилинган COVID-19 беморларини тақсимлаш марказлари куч тузилмаларига бириктирилди

    Тошкент вилоятида 191 кишида касаллик қайд этилди. Вилоятда тўрт кундан буён касалликка чалинганлар сони 100 нафардан ортиқ бўлмоқда, 29 июлдаги натижа ҳозирча энг каттаси. Ҳафта бошидан бери эса Тошкент вилоятида 423 кишида коронавирус аниқланди.

    Сурхондарё вилоятида 47 кишида коронавирус аниқланди. 30 июнь ҳолатига кўра, Сурхондарёда 101 кишида коронавирус аниқланганди. Июль ойида беморлар сони 5 бараварга кўпайди ва ҳозирда вилоятда қайд этилган ҳолатлар 520 тага тенг. Сурхондарё вилояти коронавирусга чалинганлар сони 500 нафардан ошган Тошкент шаҳри, Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Андижон, Наманган, Қашқадарё ва Сирдарё вилоятларидан сўнг 9-ҳудуд бўлди. Сурхондарёда касалликка чалинганлар орасида вилоят ҳокими Тўра Боболов ҳам бор, у ҳозирда Тошкентда даволанмоқда.

    Наманган вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида 30 та ҳолат аниқланган. Вилоятда июль ойининг 29 кунининг 21 тасида янги касалланиш ҳолатлари қайд этилган. Наманганда июль ойида 421 кишида коронавирус қайд этилди, бу вилоятдаги жами касалланиш ҳолатларининг 59 фоизига тенгдир. Наманган Тошкент шаҳри, Тошкент, Самарқанд, Андижон ва Бухоро вилоятларидан сўнг касалланганлар сони 700 нафардан ошган 6-ҳудуд бўлди.

    Хоразм вилоятида 19 кишида коронавирус аниқланди. Бу вилоятда июль ойида энг кўп касаллик қайд этилган кун бўлди. Июль ойида вилоятда 56 кишида касаллик аниқланди. Бу барча ҳудудлар орасидаги энг паст кўрсаткичдир.

    Сирдарё вилоятида 12 кишида касаллик қайд этилди. 17 июлдан бери ССВ Сирдарё вилоятининг статистикасини Тошкентдан алоҳида беришни бошлади. Ўша кунгача вилоятда касалланганлар сони 213 нафарни ташкил этган, 13 кун ичида Сирдарё вилоятида коронавирусга чалинганлар сони 326 нафарга кўпайиб, ҳозирда 539 нафарга етган.

    Фарғона вилоятида ҳам коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида 12 кишида касаллик аниқланган. Вилоятга 6 июлда коронавирус қайтганидан 93 кишида коронавирус қайд этилди. Бу Фарғона вилоятидаги жами касалланиш ҳолатларининг 37 фоизига тенгдир.

    Қашқадарё вилоятида 11 кишида коронавирус қайд этилди. Июль ойида Қашқадарёда 469 та янги касалланиш ҳолати қайд этилди. Бу вилоятдаги жами касалланганларнинг 70 фоизига тенгдир. Ҳозирда Қашқадарёда жами 666 кишида коронавирус аниқланган.

    Андижон вилоятида 11 кишида касаллик қайд этилди. Вилоятда сўнгги 13 кун ичида фақат 25 июль куни янги ҳолатлар аниқланмади. Июль ойида Андижонда коронавирусга чалинганлар сони 209 нафардан 953 нафарга етди.

    Қорақалпоғистон Республикасида 4 кишида коронавирус аниқланди. Июль ойида республикада 193 кишида касаллик қайд этилди, бу Қорақалпоғистондаги жами касалланиш ҳолатларининг 56 фоизига тенгдир. Қорақалпоғистонда касалликка чалинганлар орасида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов ҳам бор.

    Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида 3 кишида касаллик аниқланган. Вилоятда охирги 15 кун ичида 10 кун давомида янги ҳолатлар қайд этилди, аммо буларнинг фақат биттасида — 28 июль куни янги беморлар сони 10 нафардан ошди, қолган 9 кунда касалланганлар сони 8 нафарга ҳам етмади.

    Ўлим ҳолатлари ва аҳволи оғир беморлар

    ССВ 29 июль давомида бугун Тошкент шаҳрида 4 нафар, Сирдарё вилоятида 1 нафар, жами 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этгани ҳақида хабар берди.

    Биринчи ўлим. Тошкент шаҳри Яккасарой туманида яшаган 52 ёшли О.Т. исмли эркакда 19 июль куни COVID-19 инфекцияси тасдиқланган ва Зангиота туманидаги Республика ихтисослаштирилган кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

    Унга COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши ва икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

    Беморнинг аҳволи асосий касаллик асоратлари ҳисобига кескин оғирлашиб, мутахассислар томонидан ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамай ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

    Иккинчи ўлим. Ўзбекистон Молия вазири ўринбосари Ёрқин Турсунов 29 июль куни 55 ёшида вафот этди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги кейинроқ вазир ўринбосарининг коронавирусдан вафот этганини тасдиқлади.

    Маълум бўлишича, Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида яшаган 55 ёшли Ёрқин Турсунов 20 июль куни тана ҳарорати кўтарилган ва хусусий тиббиёт муассасаси шифокорларининг тавсияси асосида уй шароитида ва хусусий шифохонада даволанган.

    27 июль куни эса ўта оғир ҳолатда Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасига ётқизилган. Унга COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган.

    Хасталик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас етишмовчилигининг 3-даражаси, ўпка шиши, гипергликемик кома каби асоратлар билан кечган. Шунингдек, бемор қандли диабет, юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония, артериал гипертензия каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

    Шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўпка шиши, гипергликемик комадан вафот этган.

    Учинчи ўлим. Сирдарё вилояти Оқолтин туманида яшаган 70 ёшли М.Т. исмли эркакда 15 июль кунидан тана ҳарорати кўтарилиб турган. 27 июль куни ҳолсизлик, бутун танада оғриқ кузатилганлиги сабабли Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган.

    Унга COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги асоратлари билан кечган. Шунингдек, бемор қандли диабет, юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

    Шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

    Тўртинчи ўлим. Тошкент шаҳри Чилонзор туманида яшаган 48 ёшли Х.М. исмли эркак 13 июль куни Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасининг жонлантириш бўлимига оғир аҳволда ётқизилган. Беморга COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши ва икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган.

    Беморда касаллик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас етишмовчилигининг 3-даражаси, терминал ўпка шиши, полиорган етишмовчилик асоратлари билан кечган. Шунингдек, беморда юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония, артериал гипертензиянинг 2-даражаси каби ҳамроҳ касалликлар ҳам кузатилган.

    Асосий касаллик асоратлари ҳисобига беморнинг аҳволи стабил оғир бўлиб, мутахассислар томонидан ўтказилган реанимацион чораларга қарамай, Х.М. ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўпка шиши, полиорган етишмовчиликдан вафот этган.

    Бешинчи ўлим. Тошкент шаҳри Учтепа туманида яшаган 22 ёшли О.Х. исмли аёл 15–18 июль кунлари Тошкент шаҳар 9-сон туғруқ комплекси жонлантириш бўлимида 2-ҳомиладорлик, 2-туғруқ, ўткир камсувлик, икки томонлама пневмония ташхиси билан стационар шароитида даволанган.

    18 июль куни беморда COVID-19 инфекцияси борлиги тасдиқланган. Шундан кейин у Тошкент шаҳар 3-сон туғруқ комплексига ўтказилган. Ушбу шифохонада О.Х.га COVID-19 инфекциясининг оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилиги асорати билан кечган.

    Шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашган. О.Х. ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

    Бунгача 7 нафар ҳомиладор аёл вафот этгани ҳақида хабар берилганди. 22 ёшли О.Х. Ўзбекистонда коронавирус асоратларидан вафот этган энг ёш ҳомиладор аёл бўлди.

    Ҳозиргача Соғлиқни сақлаш вазирлиги 131 кишининг коронавирус асоратларидан вафот этганини хабар берди. «Дарё» ҳисоби бўйича коронавирусга чалингач, вафот этганлар сони 137 нафарни ташкил этмоқда. Давлат хизматлари агентлиги 15 июль куни Навоий вилоятидаги 61 ёшли ходими Адҳамжон Деҳқонов, Маданият вазирлиги эса 18 июль куни 32 ёшли ходими Акмал Ирисов коронавирус асоратларидан вафот этгани, Олмалиқ шаҳри ҳокимлиги 9 ва 15 июль кунлари шаҳар шифохоналарида вафот этган икки аёлда коронавирус тасдиқлангани ҳақида хабар берган. Шунингдек, 22 июлда Бош прокурорнинг собиқ ўринбосари, Қорақалпоғистон прокуратурасида бўлим бошлиғи бўлиб ишлаётган 66 ёшли Ҳакимбай Халимов, Чилонзор тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бактериология лабораторияси мудири 62 ёшли Марҳабо Аҳмедова коронавирус асоратларидан вафот этгани хабар қилинган. Бироқ ушбу олти ҳолат ҳақида ССВ томонидан айни вақтгача ахборот берилмаган.

    Таниқли режиссёр Сарвар Каримов ҳам 17 июль куни отаси коронавирус инфекциясидан вафот этгани, аммо унга ташхис қўйилмаганини маълум қилганди. Режиссёрнинг ўзи ва унинг бошқа оила аъзоларида коронавирус тасдиқланган. Шунингдек, 26 июль куни бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов 24 июль куни Самарқанддаги Ипак йўли халқаро туризм университетининг 33 ёшли магистранти Ўткир Темиров касалликдан вафот этганини айтган. Маълум бўлишича, марҳум ўзида COVID-19’нинг барча белгилари бўлса-да, тест ҳам топшира олмаган, касалхонага ҳам ёта олмаган. Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир тумани шифохонасининг 32 ёшли тез тиббий ёрдам ҳамшираси Алия Жиемуратова 28 июль куни коронавирусдан вафот этгани ҳақида «Makan.uz» хабар тарқатди.

    Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 9 517 нафар бемордан 365 нафари оғир, 172 нафари эса ўта оғир аҳволда.  Аҳволи оғир ва ўта оғир беморларнинг умумий сони 16 июль куни биринчи марта 60 нафардан, 17 июль куни 80 нафардан, 18 июль куни 90 нафардан, 19 июль куни 100 нафардан 21 июль куни 130 нафардан, 23 июль куни 140 нафардан, 24 июль куни 170 нафардан, 25 июль куни 190 нафардан, 26 июль куни 210 нафардан, 27 июль куни 290 нафардан ошганди, энди эса уларнинг умумий сони 537 нафарга етди. Бир кун аввал аҳволи оғир беморлар 206 нафарни, аҳволи ўта оғир беморлар 91 нафарни ташкил этаётганди.

    Касалликдан даволаниш

    29 июль куни Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморларнинг 672 нафари тузалди. Биринчи марта соғайганлар сони 600 нафардан ошди ва янги рекорд ўрнатилди. Тузалганларнинг
    • 323 нафари Тошкент шаҳрида;
    • 148 нафари Тошкент вилоятида;
    • 93 нафари Сурхондарё вилоятида;
    • 29 нафари Сирдарё вилоятида;
    • 29 нафари Андижон вилоятида;
    • 19 нафари Фарғона вилоятида;
    • 17 нафари Наманган вилоятида;
    • 14 нафари Қашқадарё вилоятида касалликдан фориғ бўлган.
    Ушбу беморларнинг қанчаси уй шароитида, қанчаси стационар шароитда даволанганига аниқлик киритилмаган.

    Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси сабаб соғлиқни сақлаш тизимига тушаётган юкламани бир қадар енгиллатиш мақсадида 5 июлдан бошлаб коронавирус инфекцияси аломатсиз кечаётган беморларга уй шароитида даволанишга рухсат берилган, ушбу йўналишда йўриқнома ва эслатмалар ҳам эълон қилинган.

    Бироқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга чалинганларга доир ахборотларида янги беморларнинг қанчасида касаллик аломатсиз (симптомсиз) кечаётганига аниқлик киритмаяпти, шу боисдан айни вақтда коронавирусдан даволанаётган беморларнинг қанчаси касалхоналарда қолаётгани, қанчаси уй шароитида даволанаётгани маълум эмас. Республика махсус комиссияси марказий штабининг 22 июль куни берган маълумотлари аллақачон эскирди.

    Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 22 585 нафар бемордан 12 937 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 57 фоизни ташкил этмоқда. Уч кундан буён бу борадаги кўрсаткич 1 фоиздан яхшиланмоқда.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотлари бўйича айни пайтда 9517 нафар бемордан 7073 нафари Тошкент шаҳрида даволанмоқда. Жиззахда 17, Навоийда 23, Фарғонада 25, Хоразмда 61, Сирдарёда 106, Қорақалпоғистонда 118, Самарқандда 123, Андижонда 164, Наманганда 169, Бухорода 175, Сурхондарёда 192, Қашқадарёда 224 ва Тошкент вилоятида 1047 нафар бемор қолди.

    30.07.2020, 00:24   Изоҳ (0)   130237
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент шаҳрида 111 та янги касалланиш ҳолати қайд этилди. Ўзбекистонда COVID-19’га чалинганларнинг умумий сони 22 585 нафарга етди

    30.07.2020, 00:11

    Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан тузалиш бўйича кунлик рекорд яна янгиланди. Соғайганлар сони 13 минг нафарга яқинлашди

    30.07.2020, 00:07

    Тошкентда 22 ёшли ҳомиладор аёл коронавирус асоратларидан вафот этди

    29.07.2020, 23:47

    Тошкентда коронавирусга чалинган 48 ёшли эркак ҳаётдан кўз юмди

    29.07.2020, 23:36

    Асаджон Хўжаев АОКА директори лавозимига тайинланди

    29.07.2020, 23:08

    Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазиятни жиловлаш имкониятлари ҳақида гапирди

    29.07.2020, 22:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.