Туркиялик таниқли актёр Киванч Татлитуғнинг 40 ёшли рафиқаси Башак Дизер фарзанд кутмоқда. Бу ҳақда «Rusturkey.com» хабар берди.
Киванч ва Башак ҳозирда Бодрум шаҳрида ҳордиқ чиқармоқда. Шунингдек, актёрнинг рафиқаси шифокорлар назоратида она бўлишга тайёрланмоқда.
Башакнинг ҳомиладорлиги яхши ўтмоқда, бироқ Киванч шифокорлардан рафиқаси саломатлигини назорат қилиб туришни сўраган.
36 ёшли Татлитуғ интервьюларда бир неча марта ота бўлиш унинг орзуси эканлигини айтиб ўтган.
Маълумот учун, Киванч Татлитуғ «Тақиқланган севги», «Менекше ва Халил», «Курт Сеит ва Александра» каби сериалларда суратга тушган.
Изоҳ (0)