«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси яна бир кўрсаткич бўйича етакчи бўлиб турибди.
Месси сўнгги ўн йил ичида Европа топ-5 лигаларида энг кўп «Учрашувнинг энг яхши ўйинчиси» номига лойиқ кўрилган. Аргентиналик футболчи 2010 йилдан шу вақтга қадар 228 марта ўйин якунларига кўра энг яхши футболчи сифатида эътироф этилган.
«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду мазкур рейтингда 127 балл билан иккинчи бўлиб турган бўлса, «Реал» вакили Эден Азар (94) кучли учликдан ўрин олди.
Мавзуга доир: Лионель Месси яна бир кўрсаткич бўйича Ла Лигада тенгсиз деб топилди
Сўнгги ўн йил ичида «Учрашувнинг энг яхши ўйинчиси» номига сазовор бўлган футболчилар ўнлиги:
- Лионель Месси — 228;
- Криштиану Роналду — 127;
- Эден Азар — 94;
- Златан Ибрагимович — 89;
- Неймар — 66;
- Луис Суарес — 65;
- Гарет Бэйл — 62;
- Антуан Гризманн — 58;
- Артуро Видаль — 53;
- Марко Ройс — 50.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)