• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ички ишлар мулозими «план»ни тўлдириш учун ҳар куни 5 тадан маъмурий баённома тузишга топшириқ берди

    Ижтимоий тармоқларда Олмазор тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси (аввалги туман ИИБ)да бўлиб ўтган мажлисдан ёзиб олингани тахмин қилинган овозли хабар тарқалди. ЎзАнинг ёзишича, овозли хабар Тошкент шаҳар Олмазор тумани ИИО ФМБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси махсус топшириқлар бўйича инспектори подполковник Фаррух Холовга тегишли бўлиб, у ҳар бир профилактика инспектори турли моддалар бўйича кунига 5 тадан маъмурий баённома тузиши ҳақида топшириқ берган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Овозли хабарда Холов Олмазор тумани фуқароларга нисбатан маъмурий баённома тузишда жуда кам кўрсаткичга эгалиги, натижада бу юқори турувчи раҳбарларни қаноатлантирмаётгани, туман раҳбарлари шаҳар миқёсида ўтказилаётган йиғилишда бунинг учун қаттиқ гап эшитишаётганини таъкидлаган.

    Подполковник ушбу камчиликни зудлик билан бартараф этиш учун бугундан бошлаб ҳар бир профилактика инспектори фуқароларга нисбатан турли моддалар бўйича 5 тадан маъмурий баённома тузиш бўйича топшириқ берган.

    Овозли хабарда, жумладан, шундай дейилади: «Олмазор тумани ҲПБ (таҳр. – ҳуқуқий профилактика бўлими) бошлиқлари, 1-ГОМ, 2-3-5-6-8-ГОМ (таҳр. – ГОМ – ҳудудий ички ишлар бўлими). Ҳозир селектор тугади, шаҳар раҳбарияти – Вафоев ўтказди (таҳр. – полковник Маҳкам Вафоев, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари). Жуда ‘жёсткий’ бўлди селектор. Сўров қаттиқ бўлади.

    Олмазор тумани ‘во обе’ дабдала қилди. Сизларнинг қўл остингизда ходимлар ишлаяптими, ‘участковий’лар? ‘Результат’ қилмагандан кейин, ҳаммамиз дабдала бўлдик.

    Олмазор тумани йўқ, ‘больше не сушествует’ биз учун деяпти. Ҳозир эшит, диққат билан! Кечқурун ҳам 22:00 да селектор, мен кираман. Лекин қайси ‘ГОМ’ ‘результат’ бермаса, мен айтаман ҳозир қанақа ‘результат’лигини, мен қўйиб бераман. Уч кундан буён ‘протокол’ (таҳр. – ҳуқуқбузарлик учун тузиладиган маъмурий баённома назарда тутилмоқда) бермаяпсизлар.

    Майли, ҳеч бўлмаса кундузи 15-20 нафар ‘участковий’ чиқса, иккитадан ‘протокол’ қилса ҳам 40 та бўлади. Бало ҳам йўқ. Кеча 11 та ‘протокол’, ўтган куни 6 та, уч кун олдин 6 та.

    Кимдир ишга чиқяпти-ку кундуз куни. Мен ёзиб оламан, кундуз куни қайси ‘участковий’ ишлаяпти ва кечқурунгача у нима иш қилди, нечта ‘протокол’ тузди. Ҳар бир ‘участковий’ бештадан ‘протокол’ тузсин, ҳар хил модда билан. Майли, агар суд ишламаса, ‘арест’ (таҳр. – маъмурий қамоқ жазоси) қилмасин, жин урсин. Бошқа модда билан ‘протокол’ тузсин.

    Қийин бўляпти жавоб бериш, сизлар кирмайсизлар-да, селекторга. Кетган бўласизлар ўша пайтда. Майли, қатнашманглар, лекин ‘результат’ қилиб беринглар.

    Менга гапиряпсан ‘одамлар ўлиб кетяпти’ деб. Қўлингдан келмайди одамларни қутқариш. Фақат шунинг олдини олиш бўйича ишлайсан, кимгадир ёрдам берасан, 183 бўйича ‘протокол’ тузилса, шу ёрдаминг бўлади (таҳр. – МЖтК 183-моддаси (Майда безорилик) назарда тутилмоқда). Бошқа нарса қўлингдан келмайди одамни қутқариш учун. Ишдамисан, демак ишлаш керак. Коронавирус, коронавирус, коронавирус дейсанлар. ‘Результат’ қилиб бер менга, ‘результат’ сўраяпмиз сендан.

    54 бўйича маҳаллада юрса, далолатнома, рапорт, расмга ол, юборамиз СЭСга (таҳр. – МЖтК 54-моддаси (Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш) назарда тутилмоқда). Ёки бошқа материал тўпла, мингта одам ниқобсиз юрибди.

    Майли, битта ‘ГОМ’да учта «участковий» бўлса, иккитадан, учтадан тузсин, ўнта ‘протокол’ бўлади шунда», – дейилади овозли хабарда.

    ЎзА мухбири Ф.Холов билан боғланиб, ҳолат бўйича унинг муносабатини сўраган.

    – Ижтимоий тармоқларда Олмазор тумани ички ишлар органлари ходимларининг мажлисидан ёзиб олингани тахмин қилинган бир овозли хабар тарқалди ва ундаги овоз сизга тегишли экани ҳақида маълумот олдик. Ҳақиқатан бу овоз сизникими?

    – Ҳа, бу овоз меники.

    – Бу воқеа қачон бўлганди? Ва ўзи умуман бу бўйича қандай изоҳ бера оласиз?

    – Бу воқеа 14 июль куни бўлган. Telegram’да туман раҳбарияти ва 8 та ҳудудий ИИБ раҳбарлари аъзо бўлган гуруҳимиз бор. Ўша ерда кўрсатма ва топшириқларни етказамиз. Бу овозли хабарни ўша ички гуруҳда қолдиргандим. Лекин қанақа қилиб кейин бу тарқаб кетди, очиғи билмадим.

    Эшитган бўлсангиз, биз ҳар доим ходимлардан иш талаб қиламиз. Иш кўрсаткичини талаб қилиш 100 йил олдин ҳам бўлган, 100 йил кейин ҳам бўлади. Мисол учун, фуқаролар ниқобсиз юрса, барибир чора кўриш керак, йўқса бир-бирига юқади, касаллик тарқайди. Қаердадир жанжал бўлса, профилактика инспекторини юборамиз, чора кўради, оғир жиноятларнинг олди олинади. Бу фақат олдини олиш учун, тинчлик-осойишталикни таъминлаш учун қилинган нарса эди, бировларга ёмонлик учун эмас.

    Нонвой нон ёпса, ойлик олади. Бизнинг профилактика инспекторлари эса ҳудудини кўрикдан ўтказса, шу ҳудудда ҳуқуқбузарликлар бўлмаса, шунга ойлик олади. Иш кўрсаткич бўлиши учун маъмурий баённома қилади-да у.

    – Овозли хабардан англашиладики, демак, ички ишлар ходимлари учун маъмурий баённома тузиш бўйича кунлик режа бор экан-да?

    – Ҳеч қанақа режа йўқ, лекин ҳуқуқбузарлик ҳар куни барибир содир этиляпти, тўғрими? Агар ниқоб бўйича чора кўрмаса, ҳамма ниқобсиз юради ва бир-бирига юқтириб, вазиятнинг дабдаласини чиқаради. Аниқ режа йўқ, фақат вазиятдан келиб чиққан ҳолда қилинади бу ишлар. Қаердадир ҳуқуқбузарлик кўп бўляпти, барибир профилактика инспекторлари умуман ишламаса, умуман чора кўрмаса, бўлмайди-ку.

    Эслатиб ўтамиз, ички ишлар вазири маслаҳатчиси, генерал-полковник Зокиржон Алматов июнь ойида «Kun.uz»га берган интервьюсида йўл-патруль хизмати инспекторлари мисолида ички ишлар органлари ходимларидан «бугун нечта протокол қилдинг» деб сўраш одатига чек қўйилганини айтганди.

    «Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти бунга қарши курашади. Бугун нечта протокол қилдинг, бугун нечта маст топдинг, деб сўроқ қилинадиган ҳолатлардан йироқмиз. Бизнинг асосий вазифа – тинчликни, кўчаларда одамлар ўлмаслигини таъминлаш.

    Тўғри, биз ходимлардан уларнинг ҳудудида содир бўлган авариялар учун ҳисоб сўраймиз, аммо бугун неча кишини жаримага тортдинг, деб сўрамаймиз. Бунга барҳам берилди», – деганди Зокиржон Алматов.

    27.07.2020, 10:08   Изоҳ (0)   44989
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Зудлик билан тўғри даволаш тизимини йўлга қўйишимиз шарт» — Комил Алламжонов

    27.07.2020, 09:53

    Сардобада эвакуация қилинган аҳоли учун мўлжалланган 53 млн сўмлик маҳсулотлар сохта ҳужжат орқали бошқаларга сотилгани маълум бўлди

    27.07.2020, 08:41

    ДХА Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғининг ўлимига коронавирус сабаб бўлмагани айтилди

    27.07.2020, 08:10

    COVID-19’га чалинганда дастлабки кунлардан антибиотик ёки гормон ичиш пневмония ривожланиши эҳтимолини оширадими? Эксперт жавоби

    27.07.2020, 07:56

    Қарши шаҳри 15 августга қадар ёпилди. Шаҳарда барча автомобиллар ҳаракати чекланди

    27.07.2020, 07:40

    «Тез ёрдам» кўрсатуви эксперти: Қатъий карантиндан маъно қолмади

    27.07.2020, 06:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    Дунё | 10 май, 15:00

    Юзга нафис ялтираш берувчи хайлайтерни тўғри қўллашнинг 5 усули

    Лайфстайл | 10 май, 14:40

    Солиқ мобил иловасида салкам 11 млн одам рўйхатдан ўтгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 14:15

    Болливуд қироли Шоҳрух Хон Met Gala балига 18 қиротли олтиндан ясалган ҳасса билан ташриф буюрди

    Лайфстайл | 10 май, 13:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.