Лондоннинг «Челси» клуби ҳужумчиси Оливье Жиру Англия чемпионатининг 37-туридан ўрин олган баҳсда «Ливерпуль» дарвозасини ишғол этди.
«Ливерпуль» дарвозасига киритилган тўп франциялик футболчи учун Премьер Лигадаги 85-гол бўлди.
Шу тариқа Жиру ушбу кўрсаткич бўйича ҳамюрти Луи Саага етиб олди ва франциялик легионерлар орасида голлар сони бўйича (АПЛда) учинчи ўринга кўтарилди. Фақат Николя Анелка (125) ва Тьерри Анри (175) ундан кўпроқ гол урган.
Маълумот ўрнида, Оливье Жиру 2018 йилдан бери «Челси» клуби шарафини ҳимоя қилиб келади. 2019/20 йилги мавсумда у 17 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Оливье Жирунинг «чаён» услубида урган голини томоша қилинг (видео)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)