Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Ахборот хизмати катта мутахассиси, подполковник Зойир Сайдалиев 2020 йил 21 июль куни 51 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати томонидан маълум қилинди.
«Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти ва шахсий таркиби ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Ахборот хизмати катта мутахассиси, подполковник Зойир Сайдалиев Аҳматовичнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг қариндош ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади», — дейилади вазирлик хабарида.
Хабарда подполковникнинг ўлими сабабига аниқлик киритилмаган. ИИВ матбуот хизматининг «Дарё»га маълум қилишича, Зойир Сайдалиевнинг вафотига коронавирус инфекцияси сабаб бўлгани ҳозирча тасдиқланмаган.
Эслатиб ўтамиз, 12 июль куни Сергели ИИО ФМБ подполковниги, 13 ва 14 июль кунлари Тошкент шаҳар ИИББ майори ва ИИВ подполковниги коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида вафот этгани маълум бўлган, кейинроқ мазкур учта ўлим ҳолати Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланганди.
Изоҳ (0)