Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Зинедин Зидан Ла Лига сўнгги тури доирасида «Леганес»га қарши кечадиган ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Биз ҳеч нарсани ўзгартирмаймиз. Битта ўйин қолмоқда ва ўзимиз ҳаракат қилаётган чемпионатни ҳурмат қилишимиз керак. «Реал» ҳар сафаргидек ҳаракат қилади. Мотивацияни сақлаб қолиш керак. Барча ўйинларда ғалаба қозониш истаги клубнинг қон-қонига сингиб кетган. Бу Ла Лига, ўртоқлик учрашуви эмас.
Бу мавсумни якунламасдан туриб, кейингиси ҳақида гапирмайман. Чемпионлар Лигасидаги вазият қандай бўлишини кейин кўрамиз. Кейинчалик мавсумни таҳлил қилиб чиқамиз», — дейди Зидан.
Мавзуга доир: Зидан «Реал» бошқарувидаги 11-совринга эга чиқди. У ҳар 19 ўйинда битта соврин ютмоқда
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)