Ҳужумкор ярим ҳимоячи Гарет Бэйл Мадриднинг «Реал» клубини тарк этиши мумкин, дея хабар қилмоқда ABC.
Хабарга кўра, мадридликлар 30 ёшли футболчининг кейинги икки йилдаги маошини тўлаб берган ҳолда, у билан келишувни бекор қилмоқчи. Бу ҳолатда Бэйл эркин агент мақомини олади. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2022 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Бэйл ва «Реал» устози Зинедин Зидан ўртасидаги муносабатлар кескинлашиб бормоқда. Аввалроқ ўйинчи жамоадаги ҳолатидан норози бўлаётгани хабар қилинганди.
Гарет сўнгги бор «Реал» сафида 24 июнь куни ўйнаганди. Ўшанда Мадрид шаҳри клуби «Мальорка»ни мағлуб этган (2:0). Шундан кейин у кетма-кет бешта ўйинни захира ўриндиғида ўтказди.
Бэйл жорий мавсум Ла Лигада 16 ўйин ўтказиб, иккитадан гол ва голли узатмага муаллиф бўлди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)