Ушбу таомда барча сабзавотлар бир-бирини тўлдириб, ўзгача таъм беради. Бундан ташқари бу егуликни ҳам иссиқ ҳолда, ҳам совуқ ҳолда истеъмол қилиш мумкин.
Керакли масаллиқлар:
- Пиёз— 1-2 дона
- Сабзи — 1 дона
- Қовоқча — 2 дона
- Ўсимлик ёғи — 2-3 ош қошиқ.
- Помидор — 2 дона
- Томат пастаси — 2-3 чой қошиқ
- Таъбга кўра туз ва ярим чой қошиқ шакар.
- Пиёзни майдалаб тўғраймиз, сабзини қирғичнинг катта тишида чиқариб оламиз. Қовоқчани ҳам қирғичдан ўтказамиз.
- Товага ёғни солиб, сабзи ва пиёзни ўртача оловда 5-6 дақиқа қовуриб оламиз.
- Қовоқчани ҳам қўшиб, яна 8-10 дақиқа қовурамиз.
- Помидор устига қайноқ сув қуйиб, пўстини арчиб оламиз ва майда тўғраймиз.
- Помидор ва томат пастасини қовурилаётган сабзавотлар устига солиб, туз аралаштирамиз. 10 дақиқадан сўнг таом тайёр!
Мавзуга доир: Бақлажондан туркча имам байилди пишириб кўринг
Изоҳ (0)