Эфиопияда ўтган ҳафта таниқли мусиқачи ва сиёсий фаол Ҳаакаалуу Хундессаанинг ўлдирилиши оқибатида мамлакатнинг кўплаб шаҳарларида юз берган тўқнашувлар пайтида камида 239 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда France-Presse хабар қилди.
Қайд этилишича, тартибсизликлар натижасида тўққиз нафар полициячи, беш нафар милиция ходими ва 215 нафар тинч фуқаро ҳалок бўлган. Мамлакат пойтахти Аддис-Абебада яна ўн киши, шу жумладан, икки полиция ходими вафот этди.
30 июнь куни Ҳаакаалуу Хундессаа ўлими ҳақида хабар пайдо бўлганидан кейин бир гуруҳ ёшлар Оромия ва Аддис-Абебада йиғила бошлади. 2 июль куни бир қатор жойларда оқшомгача давом этган тартибсизликлар ва тўқнашувлар содир бўлди.
Эфиопия бош вазири Абий Аҳмад 3 июль куни уч кундан бери давом этаётган зўравонликлар мамлакатда фуқаролар урушини қўзғашга уриниш эканлигини айтди.
Изоҳ (0)