Доимий таомлардан чарчаган уй бекаларига товада пицца пишириб кўриш тавсия қилинади.
Бунинг учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:
- Сметана — 5 ош қошиқ
- Майонез — 5 ош қошиқ
- Тухум — 2 дона
- Ун — 10 ош қошиқ
- Помидор — 2 дона
- Колбаса — 150 гр
- Пишлоқ — 200 гр
- Туз таъбга кўра
- Хамир учун керак бўлган маҳсулотлар: сметана, майонез, тухум ва ун қўшиб санчқида аралаштиринг.
- Товага ёғ суртинг ва аралашмани солинг.
- Устидан юпқа думалоқ қилиб тўғралган колбасани кейин бўлса помидор териб чиқинг.
- Қирғичдан чиқарилган пишлоқ сепинг.
- Ўртача оловга қўйиб пишириб олинг.
Мавзуга доир:
- Жазирамада кечки овқат учун «окрошка» тайёрланг
- Нонуштага шоколадли сирник тайёрланг
- Тез тайёр бўладиган пицса пиширамиз
- Фойдали ва мазали грекча салат тайёрлаймиз
- Уй шароитида мохито ичимлигини тайёрлаймиз
- Турк ошхонасининг энг мазали нонуштаси — менемен тайёрлаймиз!
- Кўп маҳсулот кетмайдиган мазали «Смак» салатини уйда тайёрлаш учун рецепт
Изоҳ (0)