Tesla ва SpaceX компаниялари раҳбари, миллиардер Илон Маск Бель-Эйрда жойлашган уйини 29 миллион долларга сотиб юборди. Бу ҳақида Hello хабар берди.
Таъкидланишича, ушбу уй сотилишидан аввал биргина Лос-Анжелесдаги Бель-Эйр туманида Илонга қарашли уйлар 6 та бўлган. Уй кўчмас мулк бозорига сотувга қўйилганидан 1,5 ой ўтиб хитойлик миллиардер Уильям Дин томонидан 29 миллион долларга сотиб олинган.
Мазкур уй 1990 йилда барпо қилинган бўлиб, кейинчалик таъмирлаш ишлари олиб борилган. Илон Маск ушбу уйни 2012 йилда 17 миллион долларга харид қилган.
Ҳудуди 1509 квадрат метр бўлган уйда 7 та ётоқхона, 11 та ювиниш хонаси, кутубхона, спорт билан шуғулланиш учун зал, кинотеатр, шунингдек, ҳовуз, теннис корти, мевали боғ ҳамда гараж мавжуд.
Изоҳ (0)