Ўзбекистонда 4 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, яна 97 кишида коронавирус аниқланди. Мамлакат бўйлаб коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 9708 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг
- 6 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида;
- 58 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 27 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 31 нафари аҳоли орасида);
- 26 нафари Тошкент вилоятида (шундан 10 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 16 нафари аҳоли орасида);
- 6 нафари Навоий вилоятида карантиндагилар орасида;
- 1 нафари Қашқадарё вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.
15 мартдан буён 31-нафар бемор касаллик асоратларидан вафот этган.
Изоҳ (0)