Инсон саломатлиги ва узоқ умр кўриши истеъмол қиладиган маҳсулотларига боғлиқ бўлади.
Арпа ёрмасидан тайёрланган бўтқа
Ушбу ёрма таркибидаги лизин вирус ва яллиғланишга қарши самарали восита ҳисобланади. Бундан ташқари, қондаги холестерин миқдорини камайтириш хусусиятига эга бета-глюканларнинг кони. Қолаверса, клетчатка, мураккаб углеводлар ҳам мавжуд бўлиб, улар кишининг вазн ташлаши ва энергияли бўлишига сабаб бўлади. Арпа ёрмаси таркибидаги силен минерали организмнинг эрта қаришининг олдини олади.
Брокколи
Ушбу маҳсулот бежизга «узоқ умр кўриш сири» деб аталмайди. Бунга маҳсулотнинг муҳим минерал ва моддалар, хусусан, витамин C, А, E, K ва омега-3 ёғ кислоталарига бой эканлигидир. Клетчаткалар манбайи бўлган брокколи оздириш хусусиятига эга бўлиб, ундаги кальций ва магний миқдори кўплиги суяклар мустаҳкамлигида аҳамиятли саналади. Бундан ташқари, витамин C юрак-қон касалликларининг олдини олади, антиоксидантлар эса вирус ва инфекцияларга қарши ҳимоя воситасини бажаради.
Ёнғоқлар
Ёнғоқларни таомномага киритиш деярли барча шифокор мутахассислар томонидан тавсия қилинади. Ушбу маҳсулотда омега-3 ёғ кислотаси, витамин E ва аргенин аминокислоталари бор бўлиб, ушбу моддалар яра ва яллиғланишларни тез битиши, токсинлар йўқолиши ва иммун ҳамда эндокрин тизимининг яхшиланиши, суяклар эластиклигининг ортишига сабабчи бўлади. Шунингдек, ёнғоқлар юрак-қон томир, қанд ва саратон касалликларининг олдини олиш хусусиятига эга.
Изоҳ (0)