Республика Гидрометеорология хизмати маркази 5 июль, якшанба куни учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.
Тошкент шаҳрида шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-20 даража, кундузи 33-35 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятида шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23 даража, кундузи 32-37 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 19-24 даража, кундузи 32-37 даража бўлади.
Тошкент, Жиззах, Самарқанд, Сирдарё вилоятларида шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22 даража, кундузи 32-37 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 19-24 даража, кундузи 34-39 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.
Изоҳ (0)