• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентда коронавирусга чалинган эркак шифохонага тушган куниёқ вафот этди

    Тошкентда коронавирус инфекциясига чалинган ва сурункали касалликлардан даволаниб келган бемор вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

    Тошкент шаҳрида яшовчи 59 ёшли Ғ.Б. исмли эркак 2 июль куни ўта оғир ҳолатда Тошкентдаги И.Иргашев номли 4-сон шаҳар клиник шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган ва сунъий нафас бериш аппаратига уланган.

    Унга «Юрак ишемик касаллиги, қандли диабет, сурункали буйрак етишмовчилиги, инфарктдан кейинги кардиосклероз, икки томонлама пневмония» ташхиси қўйилган.

    Шунингдек, беморда шу куни коронавирус инфекцияси ҳам аниқланган.

    Бемор охирги 7 йил давомида юрак ишемик касаллиги, қандли диабет, сурункали буйрак етишмовчилиги ташхиси билан даволаниб юрган. Доимий гемодиализ муолажасини олиб турган.

    2 июль куни шифокорлар томонидан стандарт асосида кўрсатилган тезкор реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир юрак-қон томир ва ўпка етишмовчилигидан вафот этди.

    Тошкентлик Ғ.Б. Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этган 28-бемор бўлди.

    2 июль куни Тошкентда касалликка чалиниш билан боғлиқ 115 та ҳолатдан 67 таси аҳоли орасида аниқланганди.

    Бунгача Ўзбекистонда 27 киши коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида:

    • 27 март куни Наманган вилоятида Умрадан қайтган қизидан коронавирус юқтириб олган 72 ёшли онахон миокард инфарктидан (унинг жанозасида қариндошларидан ҳеч ким иштирок этмаган);
    • 28 март куни Тошкент шаҳрида ўзини уйда даволашга уринган 39 ёшли (эркак) шифокор коронавирус инфекциясидан;
    • 7 апрель куни коронавирусга чалинган 40 ёшли эркак юрак ва ўпка етишмовчилигидан;
    • 11 апрель куни эса хориж сафаридан коронавирусга чалиниб қайтган фарғоналик 59 ёшли аёл ўткир респиратор дистресс синдром, ўткир нафас етишмовчилиги ҳамда ўпка-юрак етишмовчилиги оқибатида;
    • 14 апрель куни Наманган шаҳрида яшаган 73 ёшли Ш. юрак-қон томир етишмовчилигидан;
    • 18 апрель куни Тошкент шаҳрида 77 ёшли аёл коронавирус инфекцияси асоратлари — икки томонлама бронхопневмониянинг оғир кечиши, ўткир нафас етишмовчилиги ва ўпка шишидан;
    • 22 апрель куни Наманган шаҳрида яшаган 54 ёшли аёл ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан;
    • 24 апрель куни Ангренда коронавирус инфекцияси тасдиқланган бемор ўткир нафас, ўпка-юрак ва полиорган етишмовчилигидан;
    • 29 апрель куни Тошкентда 61 ёшли Г. исмли бемор ўткир респиратор дистресс синдром, ўткир нафас етишмовчилиги, ўпка-юрак етишмовчилигидан;
    • 3 май куни Наманганда М. исмли коронавирус инфекциясини юқтириб олган бемор ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан;
    • 13 май куни Самарқандда коронавирусга чалинган Ў. исмли иккинчи гуруҳ ногирони ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан;
    • 17 май куни коронавирусга чалингани Сурхондарёда аниқланган сирдарёлик И. исмли ҳайдовчи юрак-қон томир ва ўткир нафас етишмовчилигидан;
    • 18 май куни коронавирусга чалинган самарқандлик бемор юрак-қон томир ва ўткир нафас етишмовчилигидан;
    • 26 май куни Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида яшаган ва коронавирусга чалинган 63 ёшли бемор ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан;
    • 31 май куни Тошкент шаҳрида истиқомат қилган ва коронавирусга чалинган 63 ёшли Х. исмли аёл бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши, ўпка-юрак етишмовчилигидан;
    • 3 июнь куни Тошкент шаҳрида истиқомат қилган ва коронавирусга чалинган 72 ёшли М. исмли эркак ўпка-юрак етишмовчилиги, бош мия қон айланишининг ўткир бузилишидан;
    • 6 июнь куни Тошкент шаҳрида истиқомат қилган ва коронавирусга чалинган 70 ёшли Ш. исмли эркак мия шиши, ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан;
    • 8 июнь куни Тошкентда коронавирусга чалинган 76 ёшли Х. исмли эркак ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан;
    • 10 июнь куни Тошкентга Санкт-Петербургдан чартер рейсда келган самарқандлик А. исмли эркак ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан;
    • 25 июнь куни Денов шаҳрида яшаган 59 ёшли Б.Х. исмли аёл юрак-қон томир ва ўпка етишмовчилигидан (ушбу бемор 20 июнда вафот этгани ҳақида Денов тумани ҳокими 21 июнь куни маълум қилганди);
    • 28 июнь куни Тошкентда А.У. исмли шифокор миокард инфаркти, ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан (ушбу бемор 26 июнь куни вафот этган);
    • 28 июнь куни Тошкентда 42 ёшли Д.Х. исмли эркак бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши, ўткир нафас ва ўпка-юрак етишмовчилигидан;.
    • 29 июнь куни Бухорода 58 ёшли М.С. исмли аёл ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан;
    • 29 июнь куни Жиззах вилоятида 72 ёшли Қ.Р. исмли эркак ўткир миокард инфаркти, юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан
    • 30 июнь куни Жиззах вилоятида 70 ёшли Ф.О. исмли аёл ўткир миокард инфаркти, юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан;
    • 30 июнь куни Тошкентда қорақалпоғистонлик 62 ёшли Б.Й. исмли эркак ўпка ва ўткир нафас етишмовчилигидан
    • 1 июль куни Қашқадарёда 64 ёшли С.Ҳ. исмли эркак ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан (у 29 июнь куни оламдан ўтган) вафот этгани хабар қилинган.

    03.07.2020, 16:46   Изоҳ (0)   118859
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент ва Наманганда коронавирусга чалинган беморларнинг 127 нафари соғайди

    03.07.2020, 16:40

    Геодезия ва картография фаолиятига оид ишларнинг айрим турларини лицензияси чекланмаган муддатга берилишини кўзда тутувчи қонун имзоланди

    03.07.2020, 16:19

    Ўзбекистонда коронавирусга тест топширганлар сони 1,2 миллиондан ошди

    03.07.2020, 16:08

    «Улар орасида собиқ ‘замҳоким’лар бор». Бўстонлиқдаги «снос»лар юзасидан бир қатор мансабдорлар қўлга олингани маълум қилинди

    03.07.2020, 15:40

    Қаршида ҳам карантин чоралари кучайтирилади

    03.07.2020, 15:18

    Бош вазир ўринбосари Бўстонлиқдаги «снос»лар масаласига изоҳ берди

    03.07.2020, 15:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда ўқитувчилар мактабни таъмирлашга жалб қилингани назоратга олинди

    Ўзбекистон | 3 август, 08:42

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.