• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12892.91
    • RUB160.34
    • EUR14512.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Усмонли империяси заифлашуви сабаб юзага келган уруш. Иккинчи Болқон урушига 107 йил бўлди

    1908—1909 йилларда Усмонлида юз берган Ёш турклар инқилоби оқибатида Усмонли анча заифлашиб қолди. Бу заифликдан фойдаланган унинг қўл остидаги Болқон давлатлари ўз мустақилликлари учун кураш бошлади. Шундай шароитда «Болқон урушлари» деган ибора пайдо бўлди. Тарихдаги иккита Болқон урушидан бирида Болқон давлатлари Усмонлига қарши курашган бўлса, иккинчисида ўзаро урушди. «Дарё» 1913 йил 29 июндан 29 июлгача давом этган иккинчи Болқон уруши ҳақида ҳикоя қилади.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Урушнинг сабаблари

    Биринчи Болқон урушида (1912 йил октябрдан 1913 йил майгача) Болқон лигаси давлатлари — Сербия, Болгария, Қоратоғ (Черногория) ва Греция Усмонлидан Европадаги бир қанча ҳудудларни тортиб олди. Усмонлига Лондон декларациясига мувофиқ фақатгина Албания (де-факто мустақил), Истанбул ва Галлиполи ярим оролигина қолди. Аммо қўлга киритилган ҳудудлар борасида ғолиб давлатлар ўртасида аниқ чегаралар белгиланмагани улар ўртасида келишмовчилик келтириб чиқарди ва бу урушга олиб келди.

    Бунда, асосан, Болгариянинг амбициялари кучлилиги сабаб бўлди. Асосий масала Болгария ва Сербия ўртасида Македония ҳудудлари борасида бўлди. Болгария иложи борича барча болгар тилида сўзлашувчилар яшайдиган ҳудудларни ўз ҳудудига қўшиб олишни истар эди. 1913 йил Сербия ва Болгария ўртасида март ойида имзоланган махфий шартномада бу борада келишув бўлган эди. Аммо Сербия келишув шартларини бажармайди.

    Болгария билан душман бўлган Грецияга яқинлашиб, 1 июнь куни махфий тарзда ҳарбий битим имзолади. Битимга мувофиқ, икки давлат ўртасидаги демаркация чизиғи давлат чегаралари бўлиши белгиланди. Битимга мувофиқ, агар Болгария томонидан таҳдид бўлган тақдирда ҳарбий иттифоқ тузиш ҳам режа қилинган эди.

    Болгариянинг қирол Фердинанд I томонидан эълон қилинган мақсадларидан яна бири Македония, Салоники, Тракия, Андрианополь ва ҳатто Истанбулни ҳам қўшиб олиш эди ва Истанбул бўлажак қиролликнинг пойтахти бўлиши лозим эди. Шундай қилиб Сербия—Греция блоки ва Болгария ўртасида ҳудудлар масаласида уруш келиб чиқиши муқаррар бўлиб қолди.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Урушнинг бошланиши ва жараёни

    1913 йил 29 июнь куни эрта тонгда Болгария армияси ҳеч қандай огоҳлантиришларсиз Македония ҳудудига бостириб кирди. Сербия учун бу кутилмаган ҳол бўлди, чунки у Петербургда музокаралар бўлишини кутаётган эди. Асосий жанглар Салоники, Килкис, Брегальница ва Калиманцида бўлиб ўтди.

    Биринчи Болқон урушларида ўз ҳудудларидан айрилган Усмонли реванш учун урушга кирди. Сербиянинг чақириғи билан Руминия ҳам можарога аралашди. Усмонли бой берилган ҳудудларни, жумладан, Адрианополь (Эдирне)ни қайтариб олиш истагида урушга кирган бўлса, Руминия Жанубий Добружада чегара чизиғи яратишни талаб қилиб келаётган эди. Шу мақсадда урушнинг бошидан унга киришга тайёргарлик кўра бошлади (Балканская война. 1912—1913 гг. — М.: Издание Товаришества издательсково дела и книжной торговли Н.И.Пастухова, 1914.).

    12 июлда турклар, 14 июлда руминлар Болгария ҳудудига кирди. Руминлар ҳеч бир қийинчиликсиз пойтахт Софияга етиб келди. Чунки Болгариянинг асосий кучлари ғарбда, Греция ва Сербия чегараларида жанг қилаётган эди. Кейинги кунларда шарқий Фракияда турклар болгар қўшинларини тор-мор келтириб, 23 июль куни Эдирне шаҳрини эгаллади. 29 июль куни жангларнинг беҳуда эканини тушуниб етган Болгария тинчлик шартномаси имзолашга мажбур бўлди.

    Уруш натижалари ва тинчлик шартномлари

    Иккинчи Болқон урушида Болгария мағлуб бўлди. Уруш тугаганидан кейин иккита тинчлик шартномаси имзоланди. Бири Руминия пойтахти Бухарестда, иккинчиси Усмонли пойтахти Истанбулда. Бухарест шартномасида Усмонли иштирок этмади. Усмонли билан Истанбулда алоҳида шартнома имзоланди ва фақатгина Усмонли ва Болгария чегарасини белгилаб берди. Шартнома 29 сентябрда имзоланди ва унга кўра, Усмонли шарқий Фракия ва Эдирне шаҳрини қайтариб олди.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Бундан олдинроқ, шу йилнинг 10 август куни Бухарестда урушнинг қолган иштирокчилари ва Болгария ўртасида Бухарест шартномаси имзоланди. Шартномага мувофиқ, у кучга кирган пайтдан бошлаб томонлар ўртасида тинчлик ўрнатилиши белгиланди. Шунингдек, Руминия—Болгария чегараси жанубий Добружадан бошлаб белгиланди. Болгария чегара мустаҳкамлигини икки йил давомида ўз бўйнига олди. Сербия билан ҳам чегара масалалари айни шу шартномада акс этди.

    Икки давлат ўртасида Македония масаласида янги келишув имзоланиши кўзда тутилди. Греция билан чегара янги Сербия—Болгария чегарасидан ўтиши белгиланди. 11 августдан Болгарияда демобилизация ўтказилиши белгиланди. Янги эгаларига берилган ҳудудлардан Болгария қўшинларининг чиқиб кетиши шу куни бошланиши ва 26 августга қадар якунланиши лозимлиги белгиланди. Янги эгалланган ҳудудларда Сербия, Греция ва Руминия Болгария темир йўлларидан ҳеч қандай тўловларсиз фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритди. Асирлар алмашинуви кўзда тутилди. Шартнома 15 куни ичида ратификация қилиниши кўзда тутилди.

    Бухарест шартномасидан кейин Сербия ҳудуди 87 879 км квадратгача кенгайди, эгалланган янги ҳудудларда 1,5 миллион аҳоли истиқомат қиларди. Греция ҳудуди 108 610 квадрат километргача кенгайди. 1913 йил декабрь ойида Греция турклар ва болгарлардан тортиб олинган ерлардан ташқари Крит оролига ҳам эга чиқди. Греция аҳолиси 2,7 миллиондан 4,4 миллионга кўпайди. Руминия эса Жанубий Добружани эгаллади. Катта йўқотишларга қарамай, Болгария Усмонлидан тортиб олинган Кратиянинг марказий қисмини ўзида сақлаб қола олди. Бу амалда бой берилган ҳудудлар учун компенсация ўлароқ ҳисобланди.

    Шу билан бирга Болқондаги ҳудудлар бўйича ноаниқликлар сақланиб қолди. Жумладан, Албания чегаралари мавҳумлигича, Усмонли ва Греция ўртасидаги Эгей денгизидаги баҳсли ороллар масаласи очиқлигича, Шкодра шаҳрининг мақоми ҳам номаълумлигича қолди. Шаҳарда ҳамон катта давлатлар — Австрия—Венгрия, Франция, Италия ва Буюк Британиянинг муҳим контингенти сақланиб қолди.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Шунингдек, шаҳарга Монтенегро ҳам даъво қиларди. Сербия ўзи хоҳлаганидек денгизга яна чиқа олмади ва Албания шимолини аннексия қилишни хоҳлади. Бу эса Австрия—Венгрия ва Италия билан алоқаларининг ёмонлашишига олиб келди (Anderson, Frank Maloy and Amos Shartle Hershey. Handbook for the Diplomatic History of Europe, Asia, and Africa 1870—1914. — Washington D.C.: National Board for Historical Service, Government Printing Office, 1918.).

    Болқон урушларининг энг катта натижаси Биринчи жаҳон уруши бўлди. Болқонда Усмонли ва Болгариянинг мағлубияти Австрия-Венгрияга қўл келарди. Аммо Сербиянинг кучайиб кетиши унинг режаларини бузиб қўйди ва у Сербияга уруш очиш йўлини излай бошлади. Сабаби, Австрия-Венгрия ҳудудида серблар яшайдиган Воеводина ўлкасини қўлдан кетишини истамади. Болқондаги таранг вазият барибир урушга олиб келди. 1914 йил 28 июлда шаҳзода Франц Фердинанд Сербияда ўлдирилди ва шу нарса Австрия-Венгриянинг Сербияга уруш эълон қилишига олиб келди.

    Юқоридагилардан келиб чиқиб хулоса қилсак, Болқонда юз берган бу ҳодисаларнинг ва Биринчи жаҳон урушининг энг биринчи сабаби Усмонлининг заифлашуви, десак янглишмаган бўламиз. Чунки Усмонли империяси Болқондаги тинчликнинг ягона кафолати эди.

    Жаҳонгир Остонов тайёрлади.

    29.06.2020, 21:42   Изоҳ (0)   96571
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Эрон Қосим Сулаймонийнинг ўлими учун Трампни қамоққа олиш ҳақида ордер берди ва Интерполга мурожаат қилди

    29.06.2020, 20:28

    Россияда ўтган бир сутка ичида яна 6719 кишида коронавирус аниқланди

    29.06.2020, 16:10

    Фотожамланма: Коронавирус инсониятнинг пластикдан воз кечиш режасини чиппакка чиқарди

    29.06.2020, 15:45

    Россиядаги меҳнат мигрантлари патент учун коронавирусга тест топширадиган бўлди

    29.06.2020, 15:33

    Путин коронавирус атайин тарқатилган деб гапиришга далил-исбот йўқлигини қайд этди

    29.06.2020, 14:53

    Покистонда террорчилар фонд биржаси биносига ҳужум уюштирди. Террорчилар полиция томонидан ўлдирилган

    29.06.2020, 14:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    Янги Note 50: метал ҳошияли, супер тезкор 90W зарядлаш, MagCharge симсиз заряд қурилмаси совға сифатида


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар



    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    БАШКЕНТ турар жой мажмуасида 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган ментал арифметика бўйича Чемпионат бўлиб ўтади!


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Жамғармаларни қандай ишлатиш керак: кўчмас мулк ва инвестиция пакетларини солиштирамиз


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади


    “Марказий Осиё – Uzbekistan Airways қанотларида”: Москвада илк йиллик бизнес форум бўлиб ўтди


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    Ишончли танлов: Haval М6 ва 0 % дан бошланадиган кредит

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мехико шаҳрида мэрнинг котиби ва маслаҳатчиси отиб ўлдирилди

    Дунё | 22 май, 00:10

    Байденнинг собиқ шифокори унинг қанча умри қолганини маълум қилди

    Дунё | 21 май, 23:55

    Хитойда 650 йиллик қадимий Ноғора минораси томи қулаб тушди

    Дунё | 21 май, 23:45

    АҚШда хакер алоқа хизмати базасига кириб, 60 га яқин амалдорнинг маълумотларини ўғирлади

    Дунё | 21 май, 23:35

    Шавкат Мирзиёев Люблянага етиб борди

    Ўзбекистон | 21 май, 23:20

    Испанияда Украинанинг собиқ президенти маслаҳатчиси отиб кетилди

    Дунё | 21 май, 23:16

    “Дарё” дайжести: 21 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 21 май, 23:01

    Флик “Барселона” билан шартномани узайтирди

    Спорт | 21 май, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.