Тошкент шаҳар ҳокимлиги Шайхонтоҳур туманидаги Абдулла Қодирий ҳамда Лабзак кўчалари кесишмасидаги кўприкда таъмирлаш ишлари олиб борилишини хабар қилди.
Ҳокимлик хабарида 28 июнь соат 08:00 дан 29 июнь соат 12:00 га қадар Шайхонтоҳур тумани Абдулла Қодирий ва Лабзак кўчалари кесишмасидаги кўприкда жорий таъмирлаш ишлари олиб борилиши, шу муносабат билан мазкур йўл ўтказгич автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилиши қайд этилган.
Аввал 25 июнь кун давомида Юнусобод туманининг Ифтихор кўчасида таъмирлаш ишлари олиб борилиши ва йўл қатнов қисмининг фақат битта ҳаракатланиш чизиғи автомобиллар учун очиқ бўлиши хабар қилинганди. Шунингдек, Мирзо Улуғбек тумани ҳудудидаги Дўрмон йўли кўчасидаги иккита кўча билан кесишма оралиғидаги йўл 19 июндан 5 июлга қадар ёпилган.
Изоҳ (0)