Американинг дунёга машҳур «Симпсонлар» мультсериали ижодкорлари эндиликда оқ танли актёрлар бошқа рангдаги персонажларга овоз бермаслигини маълум қилди, деб хабар беради «РИА Новости».
Актёр Майк Генрининг маълум қилишича, у «Гриффинлар» мультсериалида қора танли Кливленд персонажларига бошқа овоз бермайди.
«Келажакда ‘Симпсонлар’да оқ танли актёрлар оқ танли бўлмаган персонажларга овоз бермайди», — дейди мультсериал ижодкорлари.
Бунга қадар «Симпсонлар» мультсериали иккинчи даражали Апу Нахасапимапетилон песонажи учун ирқчиликда айбланган эди, кўплаб томошабинлар америкалик ҳиндунинг персонажини ҳақоратли дея қабул қилган.
Эслатиб ўтамиз, май ойи охирида афроамерикалик Жорж Флойдни Миннеаполисда полиция ходимлари қўлга олган ва кўчада бир нафар ходим томонидан тизза билан бўғиб қийноққа солинган, якунда Флойд касалхонада вафот этган. Унинг ўлими АҚШ ҳамда Европада ирқчилик ва ижтимоий тенгсизлик муаммоларига қарши норозилик намойишларининг бошланишига туртки бўлди.
Изоҳ (0)