• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев: Бизнинг асосий хатоимиз — пулнинг қадрига етмаслигимиз!

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳридаги «Юксалиш» кичик саноат зонасида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    117 гектар майдонни эгаллаган мазкур саноат мажмуасида қурилиш материаллари, машинасозлик ва металлга ишлов бериш, электротехника, тўқимачилик ва тикувчилик каби йўналишларда умумий қиймати 1 триллион 208 миллиард сўмлик 95 та лойиҳа амалга оширилиши кўзда тутилган.

    Бугунги кунга қадар 66,9 миллиард сўмлик 32 та лойиҳа ишга туширилган бўлиб, 311,1 миллиард сўмлик ишлаб чиқариш қувватига эришилди. Мазкур лойиҳалар тўлиқ ишга тушса, 7 минг 300 та иш ўрни яратилиб, йилига 7,8 миллион долларлик маҳсулотлар экспорт қилинади.

    Ҳозирги кунда кичик саноат зонасида шифер, пўлатдан чоксиз труба, металл маҳсулотларини қайта ишлаш, сув насослари ва электр двигателлар, момиқ сочиқ, йирик сув сиғимлари ҳамда пластик қувурлар ва қисмлар, пайпоқ ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Давлат раҳбарига «Юксалиш» кичик саноат зонасида Flat Tile масъулияти чекланган жамиятнинг кафел-керамика маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси тақдим этилди. Қиймати 125 миллиард сўмга тенг лойиҳага ташаббускорлар жамғармасидан 73 миллиард сўм ва 52 миллиард сўм банк кредити сарфланади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Йилига 35 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш қуввати яратиладиган лойиҳа босқичма-босқич 2021 йилнинг II чорагида ишга туширилади ва 410 та иш ўрни яратилади, шунингдек, йилига 15,3 миллион долларга тенг экспорт қилиш кўзда тутилган.

    — Ўзбекистонимиздек фойдали қазилмага бой замин камдан-кам, — дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев. — Ўзимизда шундай юқори сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун ғоят кенг имкониятлар, табиий ресурслар бўла туриб, уларни импорт қилардик. Нега? Чунки замонавий геологик тадқиқотлар, экспедициялар қилмасдик, илм-фан орқали масалаларга ёндашмасдик. Энди хом ашёдан тўғри, унумли фойдаланиш, ундан бугунги кун талабларига жавоб берадиган товарлар ишлаб чиқариш учун илмий асосланган ечимлар топиш вақти келди!

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Президент кичик саноат зонаси ҳудудидаги эркаклар костюми, куртка ва пальто ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Замин кийим саноат» корхонасида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди. Қиймати 24 миллиард сўмга тенг лойиҳага кўра, йилига 10 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилади ва 300 минг доллар миқдоридаги маҳсулотлар экспортга чиқарилади. 300 киши иш билан таъминланади.

    Шавкат Мирзиёев кичик саноат зонасида фаолият кўрсатаётган қатор корхоналар маҳсулотлари кўргазмаси билан танишди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Наманган вилоятида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш салоҳияти, шунингдек, ҳудудда 2020—2021 йилларда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари, камбағалликни қисқартириш борасида амалга ошириладиган ишлар, ўзини ўзи банд қилиш юзасидан батафсил тақдимотлар ўтказилди.

    — Бу кечаги Наманган эмас. Жуда қисқа фурсат ичида 55 минг иш ўрни яратиш, 13 триллион сўмлик лойиҳалар ишлаб чиқиш — ушбу ҳудуд тарихида мисли кўрилмаган ўзгаришлар олиб келиши аниқ, — деди Шавкат Мирзиёев.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Президент мутасаддиларга муҳокама қилинган ҳар бир мавзу бўйича чуқур таҳлил асосида кўрсатма ва тавсиялар берди.

    «Бизнинг асосий хатоимиз — пулнинг қадрига етмаслигимиз! Давлат томонидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, инфраструктурани ривожлантириш, қўшимча иш ўринлари яратиш учун ажратилаётган маблағларнинг ҳар бир сўмини жойини билиб ишлатишимиз керак! Маҳсулот ишлаб чиқаришда таннархни камайтириш, жумладан, транспортировка харажатларини тушириш учун тинмай изланишимиз лозим. Ҳар бир масалада илмий, инновацион ёндашувлар қўллашимиз зарур», — деб таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

    Кичик саноат зонаси ҳудудидаги 100 дан ортиқ корхоналар фаолияти кўздан кечирилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати
    26.06.2020, 23:23   Изоҳ (0)   46214
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғонада кечаси Nexia’ни тўхтатиб, 36,7 млн сўм пул ва телефонни талончилик йўли билан олган жиноий гуруҳ фош қилинди

    26.06.2020, 23:09

    Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 5000 нафардан ошди

    26.06.2020, 22:57

    Транспорт вазирлиги Ўзбекистонда хориж давлатлари билан халқаро авиапарвозлар ҳали тикланмаганини маълум қилди

    26.06.2020, 21:40

    Самарқандда Миллий гвардия ходими дарёда чўкаётган аёлни қутқариб қолди

    26.06.2020, 21:11

    Урганчда 22 ёшли қизнинг интим суратларини интернетга тарқатиш билан қўрқитиб, салкам 16 млн сўм талаб қилган йигит ушланди

    26.06.2020, 20:39

    Шавкат Мирзиёев матбуот ва ОАВ ходимларини касб байрами билан табриклади

    26.06.2020, 19:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Вьетнамда сайёҳлик кемаси ағдарилиши оқибатида 34 киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 20 июл, 00:00

    “Киев Москвага келаси ҳафта музокаралар ўтказишни таклиф қилди” — Зеленский

    Дунё | 19 июл, 23:40

    “Озарбайжон AZAL самолёти ҳалокати туфайли Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда” — Илҳом Алиев

    Дунё | 19 июл, 23:19

    Ўзбекистонда академик лицейларга кириш тест синовлари қачон ўтказилиши эълон қилинди

    Ўзбекистон | 19 июл, 23:00

    Хаби Алонсо “Челси” етакчиси Коул Палмерни “Реал”га олиб келмоқчи

    Спорт | 19 июл, 22:57

    Аir Chinа авиакомпанияси Пекиндан Тошкентга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

    Ўзбекистон | 19 июл, 22:55

    Жанубий Кореяда 4 кундан бери ёғаётган ёмғир сабаб 5 киши ҳалок бўлди (фото)

    Дунё | 19 июл, 22:35

    Латвия минглаб россияликни мамлакатдан чиқариб юборишни режалаштирмоқда 

    Дунё | 19 июл, 22:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.