«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан чап қанот вингерлари Эден Азар ва Винисиус Жуниор бир вақтнинг ўзида майдонга ҳаракат қила олишини таъкидлади.
«Буни амалга ошириб бўлмас иш деб ҳисобламаган бўлардим, бироқ бир футболчининг майдондаги ҳолатини максимал даражада қулай қилиб беришимиз керак. Винисиус Эденнинг позицияда тўп суради, аммо бу ҳеч нарсани англатмайди. Менга футболчиларни ўз жойида ўйнаши ёқади, бироқ улар биргаликда тўп сура олади. Бунга заррача шубҳам йўқ.
У энди 19 ёшда, у кўп нарсани ўрганиши керак, тактика ва бошқа нарсаларни, бироқ йигит ишлашни хоҳлаяпти ва айнан шунинг учун бу ерда.
Винисиус айрим вақтларда ажойиб ўйин намойиш қилади. «Реал»нинг ҳозирги куни ва келажаги учун ажойиб футболчига эга эканимиз яхши», — дейди Зидан.
Бразилиялик ҳужумчи Ла Лига жорий мавсумида 22 ўйин ўтказиб, иккитадан гол ва голли узатма муаллифига айланди. Мавсумнинг аксар қисмини жароҳат туфайли ўтказиб юборган Азар эса 12 ўйинда битта гол урди ва олтита самарали узатма амалга оширди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)