АҚШ президенти Дональд Трамп 2020 йилнинг учинчи чорагига бориб мамлакатда ЯИМ инсоният тарихидаги энг юқори кўрсаткичга эришишини тахмин қилди. Америка етакчиси бу каби прогнозни The Washington Times газетасига берган интервьюсида билдириб ўтган.
«Учинчи чоракда инсоният тарихидаги энг юқори ЯИМ ўсиши кутиляпти. Кўриб турибсизки, барчаси жойига тушяпти», — дейди Трамп.
Шу билан бирга, Америка етакчиси ЯИМнинг айнан қанча даражага ўсиши ҳақида гап кетаётганига аниқлик киритмаган.
10 июнь куни АҚШ Федерал захира тизими 2019 йилнинг декабридан буён биринчи бор АҚШ иқтисодиётига боғлиқ прогнозини эълон қилди. Регулятор 2020 йилда мамлакат ЯИМи 6,5 фоизга ўсишини прогноз қилмоқда. Янгиланган прогнозга кўра, Америка иқтисодиёти 2021 йилда 5 фоизга, 2022 йилда эса 3,5 фоизга ўсади.
Аввалроқ Bank of America йил сўнгида охирги иқтисодий инқироздан ҳам оғир дамлар келишини тахмин қилганди.
Изоҳ (0)