Ўзбекистон давлат консерваториясига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 5 минг доллар олган лицей ўқитувчиси қўлга тушди. Бу ҳақда «Ахборот 24» дастурида маълум қилинди.
Хабар берилишича, ДХХ ва прокуратура ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Тошкентдаги Ўзбекистон давлат консерваторияси қошидаги Иқтидорли болалар академик лицейи катта ўқитувчиси ўзганинг ишончига кириб, ундан 5 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ўқитувчи мазкур пул эвазига муқаддам ушбу лицейда ўқиган фуқарони юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Ўзбекистон давлат консерваториясига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган.
Аввалроқ Тошкент вилоятида 60 минг долларга ер сотмоқчи бўлган туман ҳокими ўринбосари қўлга олингани, Тошкент вилоятида ҳарбий қисм майори 3 минг доллар пора билан ушлангани ҳақида хабарлар берилганди.
Мавзуга доир:
- Тошкент давлат аграр университети Андижон филиалига 2 минг долларга ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган собиқ ўқитувчи ушланди
- Наманганда университетга ўқишга киритишни ваъда қилиб, 2,5 минг доллар ва 5 млн сўм талаб қилган фирибгар ўқитувчи қўлга тушди
- Шўрчи тиббиёт коллежи директори ўқишга киритиш учун 200 доллар пора олган вақтида ушланди
- Тошкентда баҳоларини қўйдириб бериш эвазига 150 доллар пора талаб қилган коллеж ўқитувчиси ушланди
- Тошкент вилоятида мактаб директори лавозимини эгаллашга ёрдам бериш эвазига 2 минг доллар олган вилоят Халқ таълими бошқармаси ходими ушланди
Изоҳ (0)