Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 16 июндаги маълумотига кўра, Қашқадарё вилоятида коронавирус қайд этилганлар сони 104 нафарга кўпайиб, 161 нафарга етди (булардан 6 нафари илгари соғайиб чиққан).
Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизматининг маълум қилишича, янгидан касаллик қайд этилган 104 беморнинг барчаси карантин муассасаларида сақланаётганлар орасида бўлган. Уларнинг 66 нафари Қозоғистон, 5 нафари Туркия фуқароси, 10 нафари воҳада фаолият кўрсатаётган хорижий корхона ишчиси, 1 нафари вилоят юқумли касалликлар шифохонаси ходими, 20 нафари Китоб, 2 нафари Чироқчи туманларидан (коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинганлар орасидан).
16 июнь ҳолатида вилоят бўйича жами 1732 нафар фуқаро карантин муассасаларида сақланмоқда. Уларнинг 342 нафари стационар, 1390 нафари уй карантинида.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 17 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра коронавирусга чалинганлар сони 5561 нафарга етди. Шу кунгача 4096 нафар коронавирусга чалинган фуқаро (76 фоиз) соғайган, беморларнинг 19 нафари касаллик асоратлари оқибатида вафот этган.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)