YouTube’даги «Гараж 54» канали муаллифлари оддий баян ва бошқа воситалар ёрдамида автомобиль ғилдирагига дам солишга уриниб кўрди.
Тажриба иштирокчилари катта гармонда бир неча тешик очиб, унга резина шланг улаган ва шу орқали гармонни чалганда ҳосил бўладиган ҳаво ғилдиракка юборилган. Дастлаб гармонни бир киши, кейин эса икки киши чала бошлаган.
Биргаликда ҳаракат қилинганида қарамай, блогерлар ғилдиракни етарли дажарадаги ҳаво билан тўлдира олмаган, чунки гармонни чалиш вақтида қаршилик кучи ҳатто икки эркакка ҳам қийинчилик туғдирган.
Баян билан омадсиз якунланган уринишдан сўнг ролик муаллифлари ўз ниятларини оддий пластик идиш ёрдамида амалга оширишга ҳаркат қилиб кўрган. Қопқоғи тешилган «баклажка» шланг орқали ғилдиракка уланган. Пластик эгилганида унинг ичидаги ҳаво шланг орқали ғилдирак ичига кирган ва шу орқали 0,8 бар ҳаво ҳайдашга муваффақ бўлинган.
Аввалроқ «Гараж 54» каналининг ноодатий автомобиллар яратиш билан шуғулланувчи новосибрсклик муҳандислари «ВАЗ-2107»ни қадам ташлаб юрадиган машинага айлантирганди.
Изоҳ (0)