Tesla ва SpaceX компаниялари асосчиси Илон Маск Amazon компаниясини монополист деб атади ва компанияни бўлиш кераклиги ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
«Amazon’ни бўлиш вақти келди. Монополиялар тўғри эмас», — деб ёзди Маск Twitter’да. Илон Маск мазкур твитини коронавирус ҳақидаги китобини Amazon’да савдога қўя олмаган Alex Berenson исмли фойдаланувчига жавобан ёзган, Amazon мазкур фойдаланувчининг китобини савдога қўйишни рад этган. Бошқа бир твитда Илон Маск «Бу ақлсизлик», деб ёзган ва Amazon асосчиси Жефф Безосга тег қўйган.
Amazon дунёдаги энг қиммат компаниялардан бири ҳисобланади, унинг капитализация қиймати айни пайтда 1,29 триллион долларни ташкил қилади. Бойлиги 150 миллиард доллар миқдорида баҳоланадиган Жефф Безоснинг ўзи дунёдаги энг бой одамлар рўйхатида биринчи ўринни эгаллаб турибди.
Изоҳ (0)