Ўзбекистонда 28 май соат 10:00 ҳолатига кўра коронавирусга чалинганлар сони 27 кишига кўпайиб, 3396 нафарга етди, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Хабар беришларича, янги касалланиш ҳолатларининг 16 таси Карантин марказидаги фуқаролар орасидан, иккитаси халқаро юк ташувчи машина ҳайдовчиларида, қолган тўққизтаси эса аҳоли орасидан аниқланган.
Соғлиқни сақлаш вазирлигидан маълум қилишларича, аҳоли орасидаги касалланиш ҳолатлари Тошкент шаҳрида (етти киши), Самарқанд вилоятида (бир киши) ва Тошкент вилоятида (бир киши) қайд этилган.
28 май соат 10:00 ҳолатига кўра Ўзбекистонда 714 нафар бемор даволанишни давом эттирмоқда. Қайд этишларича, улардан бир нафари ўта оғир аҳволда, уч нафари эса оғир аҳволда.
Маълумот учун, шу кунгача беморларнинг 2668 нафари соғайиб, реабилитацияга кузатилган, 14 киши эса инфекция асоратлари оқибатида вафот этган.
Изоҳ (0)