Ўзбекистоннинг ҳар бир вилоятида Ёшлар технопарки ташкил этилади. Бу ҳақда «Республика ҳудудларида Ёшлар технопаркларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарорида белгилаб қўйилган.
Қарорга мувофиқ, республиканинг ҳар бир ҳудудида босқичма-босқич Ёшлар технопарклари ташкил этилади.
Ҳудудларда ёшларнинг интеллектуал, илмий, ижодий салоҳиятини ошириш технопарклар фаолиятининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.
Технопарклар Инновацион ривожланиш вазирлиги муассислигидаги ҳамда масъулияти чекланган жамият шаклидаги юридик шахс ҳисобланади. Технопарклар фаолияти вазирлик ҳузуридаги Ёшлар академияси томонидан мувофиқлаштирилади.
Технопарклар бино ва иншоотларини қуриш, қайта таъмирлаш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шунингдек, замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш харажатлари Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади.
Технопарк директори тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ҳокимларининг тавсиясига асосан инновацион ривожланиш вазири томонидан лавозимга тайинланади.
Қарор билан 2020—2023 йилларда республика ҳудудларида Ёшлар технопаркларини босқичма-босқич ташкил этиш режа-жадвали тасдиқланди.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига қилган ташрифи давомида Digital City номли янги технопарк билан танишди.
Изоҳ (0)