Ер сайёраси узра астрономлар «аср кометаси» деб атайдиган улкан комета учиб ўтмоқда. Бу ҳақда астроном Кон Стоитсис ўзининг Twitter’даги саҳифаси орқали маълум қилди.
Яқинда очилган SWAN (C/2020 F8) кометасини осмонда ҳеч қандай қурилмаларсиз, оддий кўз билан ҳам кўриш мумкин.
Hello C/2020 F8 Swan may 19 UT 1.15 GIF 7x70sec red
— Michael Jäger (@Komet123Jager) May 19, 2020
11"/2.2 RASA QHY 600 Michael Jäger pic.twitter.com/t7N5Bc1r0S
Таъкидланишича, космик жисм 2020 йилнинг 27 май санасида ўзининг максимал ёруғлигига етади (+3 юлдуз ўлчови). Ўша вақтда SWAN Қуёшга 64,4 миллион километр масофага қадар яқинлашади.
Ҳозирги вақтда комета Жанубий ярим шардан яхши кўринмоқда.
Яқинда уни Шимолий ярим шарда жойлашган давлатлардан туриб ҳам кузатиш мумкин бўлади. 20—21 май кунлари комета Персей юлдузлар туркумидаги Алголь юлдузига, 22 май куни эса Дельта Персей ва Мирфакка яқинлашади.
Изоҳ (0)