Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесус шифокорларни болаларда юз бераётган янги яллиғланиш синдромига алоҳида эътибор қаратишга чақирди. Мазкур синдром Кавасаки синдромига ўхшайди ва коронавирус билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
«Сўнгги ҳафталарда Европада ва Шимолий Америкада Кавасаки касаллиги ва токсик шок синдромига ўхшаш кўп тизимли яллиғланишга учраган болалар интенсив терапия бўлимларига тушгани ҳақида хабарлар келиб тушди. Дастлабки тахминлар бу синдромни COVID-19 билан боғлиқлигини кўрсатди. Унинг сабабини тушуниш ва даволаш чораларини аниқлаш учун бу синдромни тезликда аниқлаш керак», — деди ташкилот раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, ЖССТ бутун дунё бўйича шифокорлар тармоғи билан болаларда кузатилаётган мазкур синдромнинг дастлабки тавсифини ишлаб чиққан.ЖССТ раҳбари бутун дунёдаги шифокорларни миллий ҳукуматлар ва ЖССТ билан ишлашга, тайёр бўлишга ва болалардаги бу синдромни яхшироқ тушунишга чақирган.
Изоҳ (0)