Қозоғистонда ўтган бир сутка ичида коронавирус билан касалланиш бўйича 161 та ҳолат қайд этилди. Бу ҳақда давлат комиссияси тезкор штабига таяниб, Tengrinews хабар берди.
Мамлакатда COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалиши бошланганидан буён 5 850 кишида коронавирус аниқланган, 34 киши вирус қурбонига айланган, 2 707 нафар бемор соғайган.
Касалланиш бўйича энг кўп — 1 119 та ҳолат мамлакат пойтахти Нур-Султонда қайд этилган. Сўнгги суткада мамлакат бўйича аниқланган касалланишларнинг энг кўпи — 26 та ҳолат ҳам айнан шу шаҳарга тўғри келмоқда.
Қозоғистонда коронавирусга чалинганлар 15 май куни 118 нафарга, 14 май куни 154 нафарга ошганди.
Қирғизистонда эса коронавирусга чалинганлар сўнгги бир сутка ичида 6 кишига ошиб, 1 117 нафарга етди, деб хабар бермоқда «Kloop».Қайд этилишича, жами касалланганларнинг 248 нафари тиббиёт ходими бўлиб, айни пайтда уларнинг 200 нафари соғайган. Шунингдек, ўтган бир сутка ичида 38 нафар бемор коронавирусдан тузалган, вафот этиш ҳолатлари қайд этилмаган.
Шундай қилиб, мамлакатда касалланганларнинг умумий сони 1117 кишига етди, беморларнинг 783 нафари тузалди, 14 нафари вафот этди.
Изоҳ (0)