Ўзбекистонда 12 май соат 23:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 28 кишига ошиб, касалланганлар 2547 нафарга етди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 12 май давомида Ўзбекистонда жами 61 кишида коронавирус инфекцияси аниқланган.
Шу билан бирга, 12 май куни мамлакат бўйича 52 киши коронавирусдан соғайиб, реабилитацияга кузатилган. Инфекциядан соғайганлар сони жами 2040 кишига етди. Кун давомида Андижонда 4 киши, Тошкентда 19 киши, Сурхондарёда 4 киши, Хоразмда 18 киши, Наманганда 7 киши коронавирусдан соғайди.
«Коронавирус инфекциясидан даволаниш кўрсаткичи 80 фоизга етди. Бухоро, Андижон, Фарғона вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси коронавирусдан холи ҳудуд мақомини олишга яқинлашмоқда», – дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.
Ўзбекистонда 15 мартдан буён коронавирусга чалинган беморларнинг 10 нафари вафот этди. Айни вақтда 497 киши даволанишда қолмоқда.
Изоҳ (0)