Фарғона вилояти ИИБ патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ходимларига хизмат скутерлари топширилди, дея хабар беради «Дарё» мухбири.
Айтилишича, мазкур скутерлардан фуқаролар кўп тўпланадиган жамоат жойларида, маҳаллалардаги автотранспортлар ҳаракатланиши қийин бўлган кўчаларда, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олишда, жамоат тартибини сақлашда фойдаланилади.
Қайд этилишича, ўтган вақт давомида скутерлар хизматни самарали ташкил этиш ва ходимлар тезкорлигини оширишда ижобий натижа бергани боис яна 20 та замонавий скутер олиб келинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ скутерлар вилоятга синов тариқасида келтирилиб, улардан фойдаланиш, техник имкониятларини ўрганиш бўйича ўқув машғулотлари ўтказилаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)