Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси мамлакатда ўқув марказларининг фаолияти қачон тикланиши юзасидан маълумот берди.
Инспекция томонидан маълум қилинишича, мамлакатда карантин чекловларининг юмшатилиши ўқув марказлари фаолиятини давом эттиришига асос бўлмайди.
Таъкидланишича, Республика махсус комиссиясининг давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида таълим жараёнларини давом эттириш бўйича тегишли қарори қабул қилингандан сўнг ўқув марказларида таълим жараёнларини ташкил этиш мумкин бўлади.
Карантин даврида давлат таълим муассасаларида онлайн ва масофавий дарслар ташкил этилганлигини инобатга олиб, инспекция ўқув марказларига ўз курс қатновчиларига масофавий шаклда таълим бериб боришни тавсия қилган.
Шу билан бирга, инспекция уй шароитида 3-4 нафар абитуриентга дарс ўтиш ҳам карантин қоидаларини бузиш ҳисобланишини маълум қилган.
Изоҳ (0)